Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Ўзаро тадбиркорлик субъектларининг бирлашувларига


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Ўзаро тадбиркорлик субъектларининг бирлашувларига 
нисбатан сотиб олиш усулини қўллашдаги махсус товонлар 
(33-бандни қўллаш) 
Б47 
Қачонки иккита ўзаро тадбиркорлик субъектилар бирлашганда, сотиб олинувчидаги капиталнинг 
ёки аъзолик улушларининг ҳаққоний қиймати (ёки сотиб олинувчининг ҳаққоний қиймати) сотиб 
олувчи томонидан ўтказилган аъзолик улушларининг ҳаққоний қийматига нисбатан ишончлироқ 
баҳоланиши мумкин. Ушбу ҳолатда, 33-банд сотиб олувчидан гудвиллнинг суммасини товон 
сифатида ўтказилган сотиб олувчининг капиталдаги улушларининг сотиб олиш санасидаги 
ҳаққоний қиймати орқали эмас, балки сотиб олинувчининг капиталдаги улушларининг сотиб олиш 
санасидаги ҳаққоний қиймати орқали аниқлашни талаб этади. Шу билан бирга, сотиб олувчи ўзаро 
тадбиркорлик субъектларининг бирлашувида ўзининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида 
сотиб олинувчининг соф активларини тақсимланмаган фойдага қўшилувчи сифатида эмас, балки 
бевосита капиталга ёки акционер капиталига қўшилувчи сифатида тан олиши лозим, қайсики бошқа 
турдаги тадбиркорлик субъектлари сотиб олиш усулини қўллайдиган йўл билан мосдир.
Б48 
Улар бошқа бизнесларга кўп томонлама ўхшаш бўлсаларда, ўзаро тадбиркорлик субъектлари 
фарқланадиган хусусиятларга эга бўлиб, ушбу хусусиятлар асосан уларнинг аъзолари ҳам мижозлар 
ҳам мулк эгалари ҳисобланишидан юзага келади. Ўзаро тадбиркорлик субъектларининг аъзолари 
умуман олганда ўзларининг аъзолигидан нафларни, кўп ҳолларда товарлар ва хизматлар учун 
тўланган камайтирилган ҳақлар ёки ҳомийлик дивидендлари шаклида, олишни кўзда тутади. 
Ҳомийлик дивидендларининг ҳар бир аъзога тақсимланган қисми кўп ҳолларда аъзо йил давомида 
ўзаро тадбиркорлик субъекти билан амалга оширган бизнесининг суммасига асосланади.
Б49 
Ўзаро тадбиркорлик субъектининг ҳақконий қийматини баҳолашда бозор иштирокчилари келгуси 
аъзолик нафлари тўғрисида қилиши мумкин бўлган фаразлари ҳамда бозор иштирокчилари ўзаро 
тадбиркорлик субъекти тўғрисида қилиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ўринли фаразлари 
инобатга олиниши керак. Масалан, жорий қиймат усули ўзаро тадбиркорлик субъектининг ҳаққоний 
қийматини баҳолашда фойдаланиши мумкин. Усулда бошланғич маълумотлар сифатида 
фойдаланилган пул оқимлари ўзаро тадбиркорлик субъектининг кутилган пул оқимларига 
асосланиши керак, қайсики аъзолик нафлари учун чегирмаларни, масалан товарлар ва хизматлар 
учун тўланган камайтирилган ҳақларни, акс эттиришининг эҳтимоли мавжуд. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling