Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Бизнес бирлашуви операциясининг қисмини нима ташкил этишини


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Бизнес бирлашуви операциясининг қисмини нима ташкил этишини 
аниқлаш (51 ва 52-бандларни қўллаш) 
Б50 
Сотиб олувчи операция сотиб олинувчи учун айирбошлашнинг қисми эканлигини ёки операция 
бизнес бирлашувидан алоҳида эканлигини аниқлаш учун, ўзаро истисно бўлмаган ва ҳар бир 
алоҳида ҳал қиладиган бўлмаган, қуйидаги омилларни кўриб чиқиши керак: 
(a) 
операция учун сабаблар – бирлашувдаги томонлар (сотиб олувчи ва сотиб олинувчи 
ҳамда уларнинг мулк эгалари, директорлари ва бошқарувчилари – ва уларнинг агентлари) 
муайян операцияни ёки келишувни амалга оширганлигининг сабабларини тушуниш у 
ўтказилган товоннинг ва сотиб олинган активларнинг ва қабул қилинган 
мажбуриятларнинг қисми бўлиши ёки бўлмаслигига ойдинлик киритиши мумкин. 
Масалан, агарда операция бирлашувдан олдин асосан сотиб олинувчининг ёки унинг 
собиқ мулк эгаларининг манфаати учун эмас, балки асосан сотиб олувчининг ёки 
бирлашган тадбиркорлик субъектининг манфаати учун амалга оширилса, операциянинг 


МҲХС 3 
©
МҲХС Фонди 27
ушбу қисмининг тўланган нархи (ва ҳар қандай тегишли активлар ёки мажбуриятлар) 
сотиб олинувчи учун айирбошлашнинг қисми бўлишининг эҳтимоли камроқ. Демак, сотиб 
олувчи ушбу қисмни бизнес бирлашувдан алоҳида тарзда ҳисобга олиши мумкин. 
(б) 
операцияга ким ташаббуркорлик қилган – операцияга ким ташаббускорлик қилганини 
тушуниш ҳам у сотиб олинувчи учун айирбошлашнинг қисми бўлиши ёки бўлмаслигига 
ойдинлик киритиши мумкин. Масалан, сотиб олувчи томонидан ташаббускорлик қилинган 
операция ёки бошқа ҳодиса бизнес бирлашувидан олдин сотиб олинувчи ёки унинг собиқ 
мулк эгалари камроқ наф олган ёки ҳеч қандай наф олмаган ҳолда, сотиб олувчи ёки 
бирлашган тадбиркорлик субъектига келгуси иқтисодий нафларни таъминлаш мақсадида 
амалга оширилиши мумкин. Бошқа томондан, сотиб олинувчи ёки унинг собиқ мулк 
эгалари томонидан ташаббускорлик қилинган операция ёки келишув сотиб олувчининг ёки 
бирлашган тадбиркорлик субъектининг манфаати учун бўлишининг эҳтимоли камроқ ва 
бизнес бирлашуви операциясининг қисми бўлишининг эҳтимоли кўпроқдир. 
(в) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling