Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Сотиб олинувчидаги муайян аниқланадиган активларнинг ва


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Сотиб олинувчидаги муайян аниқланадиган активларнинг ва 
назорат кучига эга бўлмаган улушнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш 
(18 ва 19-бандларни қўллаш) 
Ноаниқ пул оқимларига эга активлар (баҳолаш резервлари) 
Б41 
Сотиб олувчи сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматида баҳоланиб, бизнес бирлашувида сотиб 
олинган активлар учун сотиб олиш санаси ҳолатига алоҳида баҳолаш резервини тан олмаслиги 
лозим, чунки пул оқимлари тўғрисидаги ноаниқлик таъсирлари ҳаққоний қийматни баҳолашда 
инобатга олинган бўлади. Масалан, мазкур МҲХС сотиб олувчидан сотиб олинган дебиторлик 
қарзларини, жумладан кредитларни, уларнинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматида 
баҳолашни талаб этиши туфайли, сотиб олувчи ушбу санада умидсиз деб ҳисобланган шартномавий 
пул оқимлари бўйича алоҳида баҳолаш резервини тан олмайди 
Сотиб олинувчи ижарага берувчи бўлган оператив ижара 
келишувларига боғлиқ бўлган активлар 
Б42 
Сотиб олинувчи ижарага берувчи бўлган оператив ижарага боғлиқ бўлган бино ёки патент каби 
активнинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматини баҳолашда, сотиб олувчи ижара шартларини 
инобатга олиши лозим. Бошқача айтганда, сотиб олувчи алоҳида актив ёки мажбуриятни тан 
олмайди, агарда оператив ижаранинг шартлари, Б29-банд сотиб олинувчи ижарачи бўлган ижаралар 
бўйича талаб этганидек, бозор шартлари билан қиёсланганда қулай ёки ноқулай бўлса. 
Сотиб олувчи фойдаланмасликни ёки бошқа бозор 
иштирокчилари фойдаланиши мумкин бўлган усулдан фарқ 
қиладиган усулда фойдаланишни кўзлайдиган активлар 
Б43 
Ўзининг рақобатбардош ҳолатини ҳимоя қилиш учун, ёки бошқа сабаблар туфайли, сотиб олувчи 
сотиб олинган номолиявий активдан фаол фойдаланмасликни кўзлаши мумкин, ёки у активнинг 
юқори даражадаги ёки энг яхши фойдаланилишига мувофиқ фойдаланишни кўзламаслиги мумкин. 
Масалан, бу сотиб олинган изланиш ва ишлаб чиқиш бўйича номоддий актив ҳолатида бўлиши 
мумкин, бунда сотиб олувчи ундан бошқаларнинг фойдаланишини олдини олиш орқали ҳимоявий 
тарзда фойдаланишни режалаштиради. Шунга қарамасдан, номолиявий активдан бозор 
иштирокчилари юқори даражада ва энг яхши фойдаланишини фараз қилган ҳолда, сотиб олувчи 
унинг ҳаққоний қийматини ўринли баҳолаш фаразларига мувофиқ ҳам дастлаб ҳам кейинги 
қадрсизланишга текшириш бўйича сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматини 
баҳолаш пайтида баҳолаши лозим. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling