Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Ўтиш қоидалари 
65 
Сотиб олиш саналари мазкур МҲХС нинг қўлланилишидан олдин келадиган бизнес 
бирлашувларидан юзага келган активлар ва мажбуриятлар мазкур МҲХС ни қўллаш пайтида 
тўғриланмаслиги лозим. 
65A 
Сотиб олиш саналари тадбиркорлик субъекти 2008 йилда чоп этилган мазкур МҲХС ни биринчи 
марта қўллаган санадан олдин келган бизнес бирлашувларидан юзага келадиган шартли товон 
қолдиқлари мазкур МҲХС ни биринчи марта қўллаш пайтида тўғриланмаслиги лозим. 65Б–65Д 
бандлар ушбу қолдиқларни кейинги ҳисобга олинишида қўлланилиши лозим. 65Б–65Д бандлар 
сотиб олиш саналари тадбиркорлик субъекти 2008 йилда чоп этилган мазкур МҲХС ни биринчи 
марта қўллаган сана ёки ундан кейин бўлган бизнес бирлашувларидан юзага келадиган шартли 
товон қолдиқларини ҳисобга олишда қўлланилмаслиги лозим. 65Б–65Д бандларда бизнес 
бирлашуви фақатгина сотиб олиш санаси 2008 йилда чоп этилган мазкур МҲХС ни 
қўлланилишидан олдин келган бизнес бирлашувларига тегишлидир. 
65Б 
Агарда бизнес бирлашуви келишуви келгуси ҳодисаларга боғлиқ бўлган бирлашув таннархига 
тўғриланишни кўзда тутса, сотиб олувчи ушбу тўғриланиш суммасини сотиб олиш санасида 
бирлашув таннархига киритиши лозим, агарда тўғриланиш эҳтимоли мавжуд бўлса ва у ишончли 
баҳоланса.
65В 
Бизнес бирлашуви келишуви бир ёки ундан ортиқ келгуси ҳодисаларга боғлиқ бўлган бирлашув 
таннархига нисбатан тўғриланишларга рухсат бериши мумкин. Тўғриланиш, масалан, келгуси 
даврларда белгиланган фойда даражасини сақланишига ёки унга эришилишига, ёки чиқарилган 
инструментларнинг бозор нархини сақланишига шартли бўлиши мумкин. Баъзи ноаниқлик мавжуд 
бўлишига қарамасдан, одатда маълумотларнинг ишончлилигига путур етказмаган ҳолда 
бирлашувни дастлабки ҳисобга олиш пайтида бундай тўғриланиш суммасини баҳолаш имкони 
бўлади. Агарда келгуси ҳодисалар содир бўлмаса ёки баҳонинг қайта кўриб чиқилиши зарур бўлса, 
бизнес бирлашуви таннархи мос равишда тўғриланиши лозим.
65Г 
Бироқ, бизнес бирлашуви келишуви бундай тўғриланишни кўзда тутса, ушбу тўғриланиш 
бирлашувни дастлабки ҳисобга олиш пайтида бирлашув таннархига киритилмайди, агарда унинг 
эҳтимоли мавжуд бўлмаса ва у ишончли баҳоланмаса. Агарда ушбу тўғриланишнинг кейинги 
даврларда эҳтимоли мавжуд бўлса ва у ишончли баҳоланса, қўшимча товон бирлашув таннархига 
тўғриланиш сифатида инобатга олиниши лозим. 
65Д 
Айрим ҳолатларда, сотиб олувчидан сотиб олинувчи устидан назорат эвазига сотиб олувчи 
томонидан берилган активлар, чиқарилган улушли инструментлар ёки қабул қилинган ёки зиммага 
олинган мажбуриятлар қийматидаги камайиш учун қоплаш сифатида сотувчига кейинги тўловни 
амалга ошириш талаб этилиши мумкин. Бу ҳолат, масалан, қачонки сотиб олувчи бизнес бирлашуви 
таннархининг қисми сифатида чиқарилган улушли ёки қарз инструментларининг бозор нархини 
кафолатлаганда ва ундан дастлаб аниқланган таннархни тиклаш учун қўшимча улушли ёки қарз 
инструментларини чиқариш талаб этилганда бўлади. Бундай ҳолатларда, бизнес бирлашувининг 
таннархида ҳеч қандай кўпайиш тан олинмайди. Улушли инструментлар ҳолатида, қўшимча 
тўловнинг ҳаққоний қиймати дастлаб чиқарилган инструментларга нисбатан акс эттирилган 
қийматдаги тенг суммадаги камайиш билан ўзаро қопланади. Қарз инструментлари ҳолатида, 
қўшимча тўлов дастлабки эмиссия бўйича мукофотда камайиш ёки дисконтда кўпайиш сифатида 
инобатга олинади.
66 
МҲХС 3 ни ҳануз қўлламаган ва харид усули орқали ҳисобга олинган бир ёки ундан ортиқ бизнес 
бирлашувларига эга бўлган тадбиркорлик субъекти, масалан ўзаро тадбиркорлик субъектилар, Б68 
ва Б69-бандлардаги ўтиш шартларини қўлалши лозим. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling