Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Қопловчи активлар 
57 
Ҳар бир кейинги ҳисобот даври охирида, сотиб олувчи қопловчи активнинг ундирилиши бўйича 
раҳбарият баҳосига асосан ўзининг ҳаққоний қийматида кейинги даврларда баҳоланмайдиган 
қопловчи актив учун, қопланадиган мажбурият ёки актив каби бир хил асосда сотиб олиш санасида 
тан олинган қопловчи активни, ҳар қандай шартномавий чекловларга шартли равишда, баҳолаши 
лозим. Сотиб олувчи қопловчи активни ҳисобдан чиқариши лозим, фақатгина қачонки у активни 
ундирса, уни сотса ёки бошқа ҳолларда унга нисбатан ҳуқуқдан маҳрум бўлса 
Шартли товон 
58 
Сотиб олувчи сотиб олиш санасидан кейин тан оладиган шартли товоннинг ҳаққоний қийматидаги 
айрим ўзгаришлар сотиб олувчи сотиб олиш санасида мавжуд бўлган далиллар ва ҳолатлар 
тўғрисида ушбу санадан сўнг эга бўлган қўшимча маълумотлар натижаси бўлиши мумкин. Бундай 
ўзгаришлар 45-49 бандларга мувофиқ баҳолаш даврининг тўғрилашлари ҳисобланади. Бироқ, сотиб 
олиш санасидан кейинги ҳодисалардан, масалан фойда кўрсаткичига эришиш, белгиланган акцияга 
нархига эришиш ёки изланиш ва ишлаб чиқиш лойиҳасида асосий ўзагига эришишдан, юзага 
келадиган ўзгаришлар баҳолаш даврининг тўғрилашлари ҳисобланмайди. Сотиб олувчи баҳолаш 
даврининг тўғрилашлари бўлмаган шартли товоннинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларни 
қуйидагича ҳисобга олиши лозим: 
(a) 
Капитал сифатида таснифланган шартли товон қайта баҳоланмаслиги лозим ва унинг 
кейинги ҳисоб-китоби капитал ичида ҳисобга олиниши лозим. 
(б) 
Актив ёки мажбурият сифатида таснифланган шартли товон: 
(i) 
молиявий инструмент бўлган ҳолда МҲҲС 9 нинг қўллаш доирасида бўлса, у 
ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим ва ҳар қандай юзага келадиган фойда ёки 
зарар МҲХС 9 га мувофиқ фойда ёки зарарда ёки бошқа умумлашган даромадда 
тан олиниши лозим. 
(ii) 
МҲҲС 9 нинг қўллаш доирасида бўлмаса, у БҲХС 37 ёки бошқа ўринли бўлган 
МҲХСларга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling