Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
@buxgalter kerak (IFRS5)
Қайта сотиб олишлар
Б19 Қимматли қоғозларни эмиссия қиладиган тадбиркорлик субъекти (юридик жиҳатдан сотиб олувчи) бухгалтерия ҳисоби мақсадларида Б13-Б18 бандлардаги кўрсатма асосида сотиб олинувчи сифатида белгиланган пайтда, қайта сотиб олиш содир бўлади. Капиталдаги улушлари сотиб олинган тадбиркорлик субъекти (юридик жиҳатдан сотиб олинувчи) бухгалтерия ҳисоби мақсадларида операция қайта сотиб олиш сифатида инобатга олиниши учун сотиб олувчи бўлиши шарт. Масалан, қайта сотиб олишлар баъзида хусусий тарзда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти оммавий манфаатдаги тадбиркорлик субъекти бўлишни ҳоҳлаган ҳолда, ўзининг акцияларини рўйхатдан ўтказишни ҳоҳламаганда содир бўлади. Буни амалга ошириш учун, хусусий тадбиркорлик субъекти шундай келишадики, бунда оммавий манфаатдаги тадбиркорлик субъекти унинг капиталдаги улушларини оммавий манфаатдаги тадбиркорлик субъектининг капиталдаги улушлари эвазига сотиб олади. Мазкур мисолда, оммавий манфаатдаги тадбиркорлик субъекти юридик жиҳатдан сотиб олувчидир, чунки у ўзининг капиталдаги улушларини эмиссия қилди ва хусусий тадбиркорлик субъекти юридик жиҳатдан сотиб олинувчидир, чунки унинг капиталдаги улушлари сотиб олинди. Бироқ, Б13-Б18 бандлардаги кўрсатмани қўллаш қуйидаги ҳолатларга олиб келади: (a) бухгалтерия ҳисоби мақсадларида оммавий манфаатдаги тадбиркорлик субъектини сотиб олинувчи сифатида белгилаш (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олинувчи); ва (б) бухгалтерия ҳисоби мақсадларида хусусий тадбиркорлик субъектини сотиб олувчи сифатида белгилаш (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олувчи). Бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олинувчи операцияни қайта сотиб олиш сифатида ҳисобга олиш учун бизнес таърифини қаноатлантириши шарт ва мазкур МҲХС даги барча тан олиш ва баҳолаш тамойиллари, жумладан гудвиллни тан олиш талаби қўлланилади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling