Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Бизнес бирлашувини белгилаш (3-бандни қўллаш)


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Бизнес бирлашувини белгилаш (3-бандни қўллаш) 
Б5 
Мазкур МҲХС бизнес бирлашувни сотиб олувчи бир ёки ундан ортиқ бизнеслар устидан назоратга 
эга бўладиган операция ёки бошқа ҳодиса сифатида таърифлайди. Сотиб олувчи турли йўллар 
орқали сотиб олинувчи устидан назоратга эга бўлиши мумкин, масалан: 
(a) 
пул маблағи, пул маблағи эквивалентлари ёки бошқа активларни (жумладан бизнесни 
ташкил этадиган соф активларни) ўтказиш орқали; 
(б) 
мажбуриятларни қабул қилиш орқали; 
(в) 
капиталдаги улушларни чиқариш орқали; 
(г) 
товоннинг бир ортиқ турини таъминлаш орқали; ёки 
(д) 
товонни ўтказмасдан, жумладан шартноманинг ўзи орқали (43-бандга қаранг). 
Б6 
Бизнес бирлашуви юридик, солиқ ёки бошқа сабаблар туфайли турли усулларда ташкил этилиши 
мумкин бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади, аммо бу билан чекланиб қолмайди: 


МҲХС 3 
18 
©
МҲХС Фонди 
(a) 
бир ёки ундан ортиқ бизнеслар сотиб олувчининг шуъба тадбиркорлик субъектларига 
айланади ёки бир ёки ундан ортиқ бизнесларнинг соф активлари сотиб олувчига юридик 
тарзда қўшилади; 
(б) 
бир бирлашадиган тадбиркорлик субъекти ўзининг соф активларини, ёки унинг мулк 
эгалари ўзларининг капиталдаги улушларини, бошқа бирлашадиган тадбиркорлик 
субъектига ёки унинг мулк эгаларига ўтказади; 
(в) 
барча бирлашадиган тадбиркорлик субъектлари ўзларининг соф активларини, ёки ушбу 
тадбиркорлик субъектларининг мулк эгалари ўзларининг капиталдаги улушларини, янги 
ташкил этилган тадбиркорлик субъектига (баъзида йиғиш ёки бирлаштириш операцияси 
ҳам дейилади) ўтказадилар; ёки 
(г) 
бирлашадиган тадбиркорлик субъектларидан бирининг собиқ мулк эгаларининг гуруҳи 
бирлашган тадбиркорлик субъекти устидан назоратга эга бўлади. 
Бизнес таърифи (3-бандни қўллаш) 
Б7 
Бизнес қўйилмалардан ва маҳсулларни яратиш имкониятига эга бўлган ҳолда ушбу қўйилмаларга 
нисбатан қўлланиладиган жараёнлардан иборатдир. Бизнеслар одатда маҳсулларга эга бўлсаларда, 
маҳсуллар умумлашган тўпламни бизнес сифатида таснифлаш учун талаб этилмайди. Бизнеснинг уч 
жиҳатлари қуйидагича таърифланади: 
(a) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling