Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
@buxgalter kerak (IFRS5)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бизнес бирлашувида сотиб олувчи билан сотиб олинувчи ўртасидаги аввал мавжуд бўлган алоқани амалда ҳисоб-китоб қилиш (52(а)-бандни қўллаш)
операциянинг муддати – операциянинг муддати ҳам у сотиб олинувчи учун
айирбошлашнинг қисми бўлиши ёки бўлмаслигига ойдинлик киритиши мумкин. Масалан, сотиб олувчи билан сотиб олинувчи ўртасида бизнес бирлашувининг шартлари бўйича музокаралар мобайнида содир бўладиган операция сотиб олинувчига ёки бирлашган тадбиркорлик субъектига келгуси иқтисодий нафларни таъминлаш учун бизнес бирлашувини кўриб чиқиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин. Агарда шунда бўлса, сотиб олинувчи ва унинг собиқ мулк эгалари бизнес бирлашувидан олдин операциядан камроқ наф олиши ёки ҳеч қандай наф олмаслик эҳтимоли мавжуд, бунда улар бирлашган тадбиркорлик субъектининг қисми сифатида оладиган нафлардан ташқари. Бизнес бирлашувида сотиб олувчи билан сотиб олинувчи ўртасидаги аввал мавжуд бўлган алоқани амалда ҳисоб-китоб қилиш (52(а)-бандни қўллаш) Б51 Сотиб олувчи ва сотиб олинувчи улар бизнес бирлашувини кўзда тутишидан олдин мавжуд бўлган алоқага, яъни “аввал мавжуд бўлган алоқа” деб номланадиган алоқага эга бўлиши мумкин. Сотиб олувчи билан сотиб олинувчи ўртасидаги аввал мавжуд бўлган алоқа шартномавий (масалан, таъминотчи ва мижоз ёки лицензияловчи ва лицензияланувчи) ёки ношартномавий (масалан, даъвогар ва жавобгар) бўлиши мумкин. Б52 Агарда бизнес бирлашуви аввал мавжуд бўлган алоқани ҳал қилса, сотиб олувчи қуйидагича баҳоланган фойда ёки зарарни тан олади: (a) аввал мавжуд бўлган ношартномавий алоқада (масалан суд жараёнида), ҳақконий қийматни. (б) аввал мавжуд бўлган шартномавий алоқада, (i) ва (ii) даги суммаларнинг камроғини: (i) шартномани айнан бир ёки ўхшаш моддалар учун жорий бозор операциялари бўйича шартлар билан қиёслаганда сотиб олувчи нуқтаи назаридан қулай ёки ноқулай бўлган сумма. (Ноқулай шартнома шундай шартномаки, қайсики жорий бозор шартларида ноқулайдир. У оғирлик қиладиган шартнома, яъни шартнома асосида мажбуриятларни бажаришнинг муқаррар харажатлари унинг асосида олиниши кутилган иқтисодий нафлардан ошадиган шартнома, бўлиши шарт эмас.) (ii) шартнома ноқулай бўлган контрагент учун мавжуд бўлган шартномадаги ҳар қандай қайд қилинган ҳисоб-китоб қилиш шартларининг суммаси. Агарда (i) дан (ii) кам бўлса, фарқ бизнес бирлашуви ҳисобининг қисми сифатида инобатга олинади. Тан олинган фойда ёки зарар суммаси сотиб олувчи олдин тегишли актив ёки мажбуриятни тан олган ёки олмаганлигига қисман боғлиқ бўлиши мумкин ва шу туфайли эълон қилинган фойда ёки зарар юқоридаги талабларни қўллаш орқали ҳисобланган суммадан фарқ қилиши мумкин. Б53 Аввал мавжуд бўлган алоқа сотиб олувчи қайта сотиб олинган ҳуқуқ сифатида тан оладиган шартнома бўлиши мумкин. Агарда шартнома айнан бир ёки ўхшаш моддалар учун жорий бозор операциялари бўйича нархлаш билан қиёслаганда қулай ёки ноқулай бўлган шартларни ўз ичига олса, сотиб олувчи шартномани самарали ҳисоб-китоб қилиш учун, Б52-бандга мувофиқ баҳоланган, фойда ёки зарарни бизнес бирлашувидан алоҳида тарзда тан олади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling