Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 8 Операцион сегментлар Асосий принцип


Фойда ёки зарар, активлар ва мажбуриятлар ҳақида


Download 244.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana09.06.2023
Hajmi244.62 Kb.
#1467861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МҲХС 8

Фойда ёки зарар, активлар ва мажбуриятлар ҳақида 
маълумотлар 
23 
Тадбиркорлик субъекти ҳар бир ҳисоботда тақдим этиладиган сегмент фойдаси ёки зарарини 
баҳолашни ҳисоботда акс этиши лозим. Тадбиркорлик субъекти ҳар бир ҳисоботда тақдим 
этиладиган сегментнинг жами активлари ва мажбуриятларини баҳолаш тўғрисида маълумот бериши 
лозим, агар бундай маълумотлар операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбарга мунтазам равишда 
тақдим қилинса. Тадбиркорлик субъекти, агар ушбу тегишли суммалар операцион қарорлар қабул 
қилувчи раҳбар томонидан кўриб чиқиладиган сегмент фойдаси ёки зарарини ҳисоблашда қўшилган 
бўлса, ёки сегмент фойдаси ёки зарарини ҳисоблашда қўшилмаган тақдирда ҳам операцион 
қарорлар қабул қилувчи раҳбарга мунтазам равишда тақдим қилинса, ҳисоботда тақдим этиладиган 
сегментларнинг ҳар бири ҳақида қуйидагиларни очиб бериши лозим: 
(a) 
ташқи мижозлардан олинган даромадлар; 
(б) 
айни тадбиркорлик субъектининг бошқа операцион сегментлари билан операцияларидан 
олинган даромадлар; 
(в) 
фоиз даромадлари; 
(г) 
фоиз харажатлари; 


МҲХС 8 
©
МҲХС Фонди 
5
(д) 
эскириш ва амортизация; 
(е) 
БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” нинг (2007 йил таҳририда) 97 бандига 
мос равишда очиб бериладиган фойда ва харажатларнинг муҳим моддалари; 
(ё) 
улуш бўйича ҳисобга олиш усули асосида ҳисобланган тадбиркорлик субъектининг қарам 
тадбиркорлик субъектлари ва қўшма корхоналар фойдаси ёки зараридаги қисми; 
(ж) 
фойда солиғи бўйича харажат ёки фойда; ва 
(з) 
эскириш ва амортизациядан ташқари муҳим, пул маблағлари ҳаракатланмайдиган 
моддалар. 
Тадбиркорлик субъекти ҳар бир ҳисоботда тақдим этиладиган сегмент бўйича фоиз даромадларини 
фоиз харажатларидан алоҳида тақдим этиши лозим, токи сегмент даромадининг асосий қисми 
фоиздан ташкил топиб ва операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбар сегмент фаолиятини баҳолашда 
ва сегментга тақсимланадиган ресурслар тўғрисида қарор қабул қилишда соф фоиз даромадига 
таянгунга қадар. Бундай ҳолда тадбиркорлик субъекти ҳисоботда бу сегментнинг фоиз даромадидан 
фоиз харажатини айириб ташлаб акс эттириши ва бу ҳолатни очиб бериши мумкин. 
24 
Тадбиркорлик субъекти, агар ушбу тегишли суммалар операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбар 
томонидан кўриб чиқиладиган сегмент активларини ҳисоблашда қўшилган бўлса, ёки сегмент 
активларини ҳисоблашда қўшилмаган тақдирда ҳам операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбарга 
мунтазам равишда тақдим қилинса, ҳисоботда тақдим этиладиган сегментларнинг ҳар бири ҳақида 
қуйидагиларни очиб бериши лозим: 
(a) 
улуш бўйича ҳисобга олиш усули асосида ҳисобланган қарам тадбиркорлик субъектлари ва 
қўшма корхоналарга киритилган инвестициялар суммаси, ва 
(б) 
молиявий инструментлар, муддати узайтирилган солиқ активлари, соф белгиланган 
тўловларни кўзда тутган нафақа активлари (БҲХС 19 “Ходимларнинг даромадлари”га 
қаранг) ва суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқлардан ташқари узоқ 
муддатли активларнинг
1
ўсиш суммалари. 

Download 244.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling