Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 8 Операцион сегментлар Асосий принцип


Асосий мижозлар ҳақида маълумотлар


Download 244.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana09.06.2023
Hajmi244.62 Kb.
#1467861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МҲХС 8

Асосий мижозлар ҳақида маълумотлар 
34 
Тадбиркорлик субъекти асосий мижозларидан боғлиқлик даражаси ҳақида маълумотларни очиб 
бериши лозим. Агар битта ташқи мижоз билан боғлиқ операциялардан олинадиган даромад 10 фоиз 
ва ундан ортиқ бўлса, тадбиркорлик субъекти бундай ҳолатни, ҳар бир бундай мижоздан олинган 
жами даромад суммасини, ва ҳисобот қилинган даромад сегменти ёки сегментларини очиб бериши 
лозим. Тадбиркорлик субъекти ҳар бир сегмент ҳисобот берадиган асосий мижознинг номини ёки
ундан олинган даромад суммасини очиб бериши шарт эмас. Ушбу МҲХСнинг мақсадларига кўра, 
ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектига аён бўлган умумий назорат остидаги тадбиркорлик 
субъектлари гуруҳи ягона мижоз сифатида қаралиши лозим. Аммо, ҳукумат (шу жумладан, давлат 
агентликлари ва шулар каби маҳаллий, миллий ёки халқаро органлар) ва ҳисобот берувчи 
тадбиркорлик субъектига бундай ҳукумат назорати остидалиги аён бўлган тадбиркорлик 
субъектларини ягона мижоз сифатида қаралишига баҳо бериш учун мулоҳаза қилиш талаб этилади. 
Бунга баҳо беришда, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти бундай тадбиркорлик субъектлари 
орасидаги иқтисодий интеграция даражасига эътибор бериши лозим. 
Ўтиш қоидалари ва кучга кириш санаси 
35 
Тадбиркорлик субъекти ушбу МҲХСни 2009 йилнинг 1 январидан бошланадиган ва ундан кейинги 
даврлар учун ўзининг йиллик молиявий ҳисоботларида қўллаши лозим. Бундан олдинги давр учун 
қўллашга руҳсат берилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу МҲХСни 2009 йилнинг 1 январидан 
олдинги ўзининг молиявий ҳисоботларида қўлласа, у бу ҳолатни очиб бериши лозим. 
35A 2009 
йилнинг апрель ойида чоп этилган МҲХСларга Тузатишлар асосида 23 бандга ўзгартиришлар 
киритилган. Тадбиркорлик субъекти бу ўзгартиришларни 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб ёки 
ундан кейинги йиллик ҳисобот даврлари учун қўллаши лозим. Бундан олдинги давр учун қўллашга 
руҳсат берилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгартиришни бундан олдинги давр учун 
қўлласа, у бу ҳолатни очиб бериши лозим. 
36 
Қўлланилиши бошланган йилга қиёслаш мақсадида олдинги йилларнинг сегмент маълумотлари (шу 
жумладан 2009 йил апрель ойидаги 23 бандга киритилган ўзгартиришларни қўллаш) ушбу МҲХС 
талабларига мос келиш мақсадида қайта ҳисобланиши лозим, токи талаб қилинадиган маълумотни 
топиш имкони бўлмаса ва уни йиғиш харажатлари жуда юқори бўлса. 
36A 
БҲХС 1 (2007 йил таҳририда) МҲХСларда қўлланилган терминологияга ўзгартиришлар киритган. 
Шу жумладан у 23 (е) бандга ўзгартиришлар киритган. Тадбиркорлик субъекти ушбу 
ўзгартиришларни 2009 йилдан 1 январидан бошланадиган ёки ундан кейинги йиллик ҳисобот 
даврлари учун қўллаши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти БҲХС 1 (2007 йил таҳририда)ни бундан 
олдинги давр учун қўлласа, ўзгартиришлар шу олдинги даврга нисбатан қўлланилиши лозим. 
36B 
БҲХС 24 “Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисида маълумотларни очиб бериш” (2009 йил таҳририда) 
2011 йилнинг 1 январидан бошланадиган ва ундан кейинги даврларга нисбатан 34 бандга 
ўзгартиришлар киритди. Агар тадбиркорлик субъекти БҲХС 24 (2009 йил таҳририда)ни бундан 
олдинги давр учун қўлласа, у 34 бандга киритлган ўзгартиришларни шу олдинги даврга нисбатан 
қўллаши лозим. 

Download 244.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling