Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 8 Операцион сегментлар Асосий принцип


Тадбиркорлик субъекти кўламидаги маълумотларни очиб бериш


Download 244.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana09.06.2023
Hajmi244.62 Kb.
#1467861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МҲХС 8

Тадбиркорлик субъекти кўламидаги маълумотларни очиб бериш 
31 32-34 
бандлар ушбу МҲХСга таалуқли бўлган барча тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан 
фақат битта ҳисоботда тақдим этиладиган сегментга эга тадбиркорлик субъектларига нисбатан 
қўлланилади. Айрим тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолияти тегишли маҳсулотлар 
ва хизматларнинг хилма-хиллиги ёки фаолиятнинг турли географик ҳудудларга ажралишига 
асосланмайди. Бундай тадбиркорлик субъектининг ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлари бир-
биридан кескин фарқ қиладиган кенг кўламдаги маҳсулотлар ва хизматлардан даромад олиши, ёки 
унинг бир нечта ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлари бир-бирига кескин ўхшаш маҳсулот ва 
хизматлар кўрсатиши мумкин. Шу тариқа, тадбиркорлик субъектининг ҳисоботда тақдим 
этиладиган сегментлари ҳар хил географик ҳудудларда активларга эгалик қилиши ва ҳар хил 
географик ҳудудлардаги мижозлардан олинган даромадлар тўғрисида ҳисобот бериши, ёки бир 
нечта унинг ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлари битта географик ҳудудда фаолият кўрсатиши 
мумкин. 32-34 бандлар билан талаб этиладиган маълумот ушбу МҲХС талабларига асосан 
ҳисоботда тақдим этиладиган сегментнинг бир қисми сифатида тақдим этилмаган тақдирдагина 
тақдим этилади.
Маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисида маълумот 
32 
Тадбиркорлик субъекти ҳар бир маҳсулот ва хизмат тури, ёки бир-бирига яқин маҳсулот ва 
хизматларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича ташқи мижозлардан олинган даромадлар тўғрисида ҳисобот 
бериши лозим, токи талаб қилинадиган маълумотни топиш имкони бўлмаса ва уни йиғиш 
харажатлари жуда юқори бўлса, ва бу рўй берганда бундай ҳолат очиб берилиши лозим. Ҳисобот 
қилинган суммалар тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларини тақдим қилишда 
фойдаланилган молиявий маълумотларга асосланиши лозим. 
Географик ҳудудлар тўғрисида маълумотлар 
33 
Тадбиркорлик субъекти қуйидаги географик маълумотни тақдим қилиши лозим, токи талаб 
қилинадиган маълумотни топиш имкони бўлмаса ва уни йиғиш харажатлари жуда юқори бўлса: 
(a) 
ташқи мижозлардан олинган даромадлар (i) тадбиркорлик субъектининг келиб чиқиш 
мамлакатига тегишлилари ва (ii) тадбиркорлик субъекти даромад олувчи бошқа барча чет 
мамлакатларга тегишлилари. Агар ташқи мижозлардан олинган даромадларнинг бирон бир 
чет мамлакатига тегишли қисми муҳим бўлса, бундай даромадлар алоҳида очиб берилиши 
лозим. Тадбиркорлик субъекти ташқи мижозлардан олинган даромадларнинг алоҳида 
мамлакатларга тегишлилигини аниқлаш асосини очиб бериши лозим. 
(б) 
молиявий инструментлар, муддати узайтирилган солиқ активлари, соф белгиланган 
тўловларни кўзда тутган нафақа активлари ва суғурта шартномалари бўйича келиб 
чиқадиган ҳуқуқлардан ташқари узоқ муддатли активлар
2
(i) тадбиркорлик субъектининг 
келиб чиқиш мамлакатига тегишлилари ва (ii) тадбиркорлик субъекти активларга эгалик 
қиладиган бошқа барча чет мамлакатларга тегишлилари. Агар бирон бир чет 
мамлакатидаги активлар муҳим бўлса, бундай активлар алоҳида очиб берилиши лозим. 
Ҳисобот қилинган суммалар тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларини тақдим қилишда 
фойдаланилган молиявий маълумотларга асосланиши лозим. Агар талаб қилинадиган маълумотни 
2
Ликвидлик бўйича таснифланадиган активларга кўра, узоқ муддатли активлар бу таркибида ҳисобот давридан кейинги 
12 ойдан ортиқ муддат ичида қопланиши кутилаётган суммалари бор бўлган активлардир. 


МҲХС 8 

©
МҲХС Фонди 
топиш имкони бўлмаса ва уни йиғиш харажатлари жуда юқори бўлса, бундай ҳолат очиб берилиши 
лозим. Тадбиркорлик субъекти, ушбу бандга асосан талаб этиладиган маълумотга қўшимча қилиб, 
қатор мамлакатларга тегишли оралиқ географик маълумотлар келтириши мумкин. 

Download 244.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling