106. Пенсия жамғармаси ҳақида ма'лумот беринг
Умумдавлат молияси таркибидаги бўғинлар ичида давлат бюджетидан кейин ҳажми ва истеъмолчиларни қамраб олиш кўлами ҳамда ижтимоий аҳамияти бўйича иккинчи ўринда турадиган марказлашган жамғармалардан бири бу бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Респуб-ликаси ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 459-сонли қарорига мувофиқ асос солинган. Ҳар бир янги ташкил этилган марказлашган жамғарма олдига муайян мақсад қўйилгани боис, ушбу жамғарма олдига ҳам зарур мақсад қўйилди. Жумладан, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бош мақсади – давлат томонидан кафолатланган пенсия таъминоти тизимида бошқарув тузилмасини такомиллаш-тириш, даромадларга мўлжалланган мажбурий бадал, йиғим ва ажратмаларни тўлиқ йиғилишини таъминлаш, шунингдек, аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш учун молиялаштириш чора-тадбирларини ўз вақтида ва тўлиқлигича таъминлашга эришиш ҳисобланади
2019 йил 1 январ ҳолатига биноан, Ўзбекистон Республикасида пенсионерлар сони – 3485869 нафарни ташкил этди. Шундан: 2618503 нафар ёшга доир пенсионерлар; ногирон пенсионерлар 370626 нафар
ва боқувчисини йўқотган пенсионерлар 173922 нафарни ташкил этмоқда. Ушбуларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва манзилли ёрдам бериш, ўз навбатида, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини ташкил этишга асос бўлади.
107. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларининг шаклланиш тартиби ва манбаларини айтинг.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларининг шаклланиш тартиби ва манбалари. Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шаклланади:
Мажбурий тўловлар ва бадаллар:
1. белгиланган миқдорлардаги ягона ижтимоий тўлов тушумлари;
2. алоҳида юридик шахсларнинг ижтимоий суғурта бадаллари;
3. фуқароларнинг суғурта бадаллари (2019 йил 1-январдан бошлаб бекор қилинди);
4. жисмоний шахслар айрим тоифаларининг суғурта бадаллари;
5. мажбурий ажратмалар (2019 йил 1-январдан бошлаб бекор қилинди);
Do'stlaringiz bilan baham: |