Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Download 361.26 Kb.
bet20/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

Бошқа тўловлар:
1. боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни тўлаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи;
2. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;
3. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари;
4. деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланадиган суғурта бадаллари;
5. ҳисобланган жарималар суммасининг бир қисми ҳамда мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар (қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасига ҳамда Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари);
6. юридик шахс тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёки соғлиғига бошқача шикаст этказилган ходимга этказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар;
7. қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва ихтиёрий бадаллар.
Юқорида кўрсатилган харажатларнинг кўпчилиги бугунги кунда Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланмаяпти, асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling