101. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва аҳамияти тушунтиринг
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органлари ихтиёридаги қатъий мақсадли хусусиятга эга бўлган молиявий маблағлар йиғиндисидир. Улар алоҳида давлат молия тизимининг ажралмас бўғини ҳисобланади. Бу жамғармаларни молиявий маблағларининг шаклланиши, тақ-симланиши ва ресурслардан мақсадли фойдаланиши бевосита молиявий меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар билан мувофиқлаш-тирилади ва тартибга солинади.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ижтимоий-иқтисодий хусусиятига кўра, муайян бир аҳоли қатлами ёки инвестицион дастур эҳтиёжларини назарда тутиб, мамлакатда яратилаётган миллий даромадни қайта тақсимлаш орқали ташкил этилади. Давлат умумжамият аҳамиятига молик бўлган ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларда шаклланаётган молиявий ресурсларнинг бир қисмини бюджетдан ташқари жамғармалари ихтиёрига молиянинг тақсимлаш функсияси орқали жалб қилади.
102. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этиш тартиби ва шакллантириш методларини айтинг
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этиш тартиби ва шакллантириш методлари. Ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларига таяниб айтиш мумкинки, одатда Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидаги шартли икки йўл орқали ташкил этилади:
Давлат бюджетига ажратилиши лозим бўлган маблағлар ҳисобидан муҳим умумжамият аҳамиятига эга бўлган муаммоларни ҳал этиш учун маълум бир харажатларни ташкил этиш;
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармасини шахсий (ўзлик), махсус ажратма ва бадал маблағлари ҳисобидан шакллантириш.
Масалан, қатор давлатларда даромади чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджети кўмагида махсус ижтимоий суғурта фондлари ташкил этилган. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этиш, муқаддам бизнинг тажрибамизда маълум бўлмаган, аммо ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, хизмат кўрсатиш кўламининг кенгайиши ва молиявий сиёсатнинг ўзгариши натижасида пайдо бўладиган муаммоларни мақсадли ва манзилли бартараф этиш мақсадида амалга оширилади. Шундай вазият шаклланганда ҳукумат давлат бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш учун махсус қарор қабул қилади. Бизда ҳам юқорида қайд этилган вазиятга ўхшаш ҳолат вужудга келиши ва мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши муносабати билан 2004-2009 молия йилларини ўзида қамраб олган давлатнинг бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ташкил этилган эди.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳар қандай мақсадли хусусиятга эга бўлиб, одатда унинг номида қандай мақсад учун ташкил этилаётганлиги акс этади. Масалан, Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |