Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
Бозор хо‟жалигининг молиявий регуляторлари нима ва унга
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- 58 Тартибга солишнинг эгри (билвосита) шакллари келтиринг.
- 59 Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш
57 Бозор хо‟жалигининг молиявий регуляторлари нима ва унга
нималар киради? Бозор ҳўжалигининг молиявий регуляторларига (тар-тибга солувчиларига) қуйидагилар киради: бюджетга солиқлар ва солиқ бўлмаган тўловлар; молиявий имтиёзлар ва санктсиялар; бюджет ташкилотларининг эксплуататсион харажатлари; умумий ва мақсадли субсидиялар, шу жумладан, давлат буюртмаларини тўлашга мўлжалланганлари; бюджетдан ташқари махсус фондларнинг даромадлари ва харажатлари; давлат корхона ва ташкилотларининг даромадлари ва харажатлари. 58 Тартибга солишнинг эгри (билвосита) шакллари келтиринг. Тартибга солишнинг эгри (билвосита) шакллари ўз ичига қуйидагиларни олади: давлат томонидан эгри (билвосита) солиққа тортиш; давлат жорий харажатларини амалга ошириш. 59 Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш Замонавий иқтисодиётнинг энг муҳим жиҳатларидан бири унинг аралаш мулкка асосланган эканлигидадир. Лекин жаҳоннинг ривожланган бирорта давлатида ҳам давлат мулки ёки хусусий мулклардан бирортасининг мутлоқ ҳокимлиги учрамайди. Ривожланган давлатларда турли мулк шаклларининг биргаликдаги ҳаракатларига асосланган иқтисодиёт о'зининг ҳаётчан эканлигини аллақачон исботлади. Лекин тан олиш керакки, иқтисодий ҳаётнинг у ёки бу босқичида давлат ёки бозор иқтисодиёти қонуниятларининг таъсири сезиларли бо'лади. Масалан, бозор иқтисодиёти қонунларининг ҳаракати об'йектив характерга эга бо'либ, уларни бекор қилиш мумкин эмас. Худди шунингдек, бозор институтлари "номенклатура'сининг кенгайиши, улар о'ртасидаги алоқаларнинг мураккаблашуви, янги тизимлар-нинг (еволютсия ёки тараққиёт қонунларига мувофиқ равишда) шалклланишини ҳам рад этиб бо'лмайди. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларга давлатнинг таъсири эса қуйидаги мақсадлар учун зарур. ҳаётий фаолиятнинг умумий шароитларини ва иқтисодий қарорларнинг амалга оширилиш асосларини та'минлаш (бутун жамият учун хавфсиз яшаш шароитини яратиш, мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ҳимоялашга ва шахснинг эркин ривожланишини та'минлашга қаратилган ҳуқуқий режимни (тартибни) о'рнатиш ва қо'ллаб-қувватлаб туриш, самарали рақобатни қо'ллаб-қувватлаш ва ривожлантириш); барқарорлаштирувчи тадбирларни амалга ошириш (давлат иқтисодий о'сишнинг сур'атларини, инфляция ва иш билан та'минлаш даражасини тартибга солиб туриши, иқтисодиётнинг тармоқ ва минтақавий тузилмасидаги прогрессив (жобий о'згаришларни раг'батлантириши, ташқи иқтисодий мувозанатни ва миллий валютанинг курсини қо'ллаб-қувватлаши лозим); ресурсларнинг ижтимоий ё'налтирилган қайта тақсимланишини амалга ошириш (давлат жамиятга керак бо'ладиган, лекин у билан хусусий сектор шуг'улланмайдиган ишлаб чиқаришни ташкил қилиши, иш ҳақи, пенсиялар, нафақаларнинг минимал даражасини кафолатлаши, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам бериши, қат'ийлаш-тирилган (фиксатсия қилинган) даромадларнинг индексатсия-сини амалга ошириши зарур). 60. Молиявий режалаштириш жараёнининг асосий босқичларини тушунтириб беринг.
61. Молиявий таъсир ко'рсатишнинг аралаш шаклларини тушунтириб беринг. Молиявий таъсир кўрсатишнинг аралаш шакллари орасидан қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: 1.маҳаллий солиқлар; 2.бюджетга солиқ характерига эга бўлмаган тўловлар; 3.фаолиятнинг алоҳида турлари ва тадбирларни имтиёзли солиққа тортиш ва имтиёзли молиялаштириш; 4.давлат корхоналари ва ташкилотлари фондлари ҳамда марказлаштирилмаган бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш нормативлари. 62. Молиявий башоратлаш жараёнида қандай методлардан фойдаланилади? Молиявий башоратлаш жараёнида қуйидаги асосий усуллардан (методлардан) фойдаланиш мумкин: 1. иқтисодий таҳлил усули; 2. норматив усул; 3. балансли ҳисоб-китоблар ва пул оқимлари усули; 4. кўп вариантлилик усули; 5. иқтисодий-математик моделлаштириш усули; 6. ва бошқа усуллар. 63. Молиявий режалаштириш жараёнининг асосий босқичларини тушунтириб беринг. Молиявий режалаштириш жараёнининг қуйидаги асосий босқичларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1.хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг молиявий натижаларини тадқиқ этиш; 2.оператив режаларнинг ўзгариши асосида молиявий ҳисоботларнинг башорат вариантларини ишлаб чиқиш; 3.ўз режа топшириқларининг бажарилишини таъминлаш учун хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ресурсларга бўлган аниқ (конкрет) эҳтиёжларини аниқлаш; 4.молиялаштириш манбалари (шу жумладан, ўз ва ташқи манбаларнинг) ва уларнинг таркибий тузилишини башорат-лаш; 5.хўжалик юритувчи субъектлар молиясини бошқаришнинг тизимини яратиш ва уни қўллаб-қувватлаш; 6.шакллантирилган режаларни оператив ўзгартириш, тартибини (регламентини) ишлаб чиқиш. 64. Жорий молиявий режалаштиришнинг асосий функсияларини айтиб беринг. Жорий молиявий режалаштиришнинг асосий функсиялари қуйидагилардан иборат: 1.ишлаб чиқариш, инвестицион, маркетинг, илмий-лойи-ҳавий ва қидирув фаолиятларини ҳамда ижтимоий лойиҳа-ларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурс-ларнинг ҳажми ва уларнинг манбаларини аниқлаш; 2.маҳсулотни (ишни, хизматни) ишлаб чиқариш ва сотиш таннархини режалаштириш; 3.пул оқимларини режалаштириш; 4.бутун хўжалик юритувчи субъект доирасида фойдани режалаштириш (башоратлаш); 5.инвестицияларнинг даромадлилигини режалаштириш. 65. Молиявий режалаштиришнинг умумдавлат ва ҳудудий даражаларини тушунтиринг. Молиявий режалаштиришнинг умумдавлат ва ҳудудий даражаларига истиқболдаги (истиқбол учун мўлжалланган) молиявий режалар, молиявий баланслар ва шунингдек, аҳоли даромадлари ва харажатлари ҳаракатининг балансини ишлаб чиқиш ва амалга оширишлар киради. Истиқболдаги (истиқбол учун мўлжалланган) молиявий режалаштириш иқтисодий ва сотсиал тараққиёт ҳамда молиявий сиёсатни мувофиқлаштиришни таъминлаш, шу-нингдек, ишлаб чиқиладиган ислоҳотлар, дастурлар ва қонунларнинг молиявий оқибатларини комплекс тарзда башоратлаш, узоқ муддатли салбий тендентсияларни кузатиш ва уларга нисбатан тегишли чораларни ўз вақтида қабул қилиш мақсадларида амалга оширилади. 66. Молиявий режалаштиришнинг методи сифати молиявий дастурлаштириш нималарнинг бо'лишини ко'зда тутади? Аниқ шакллантирилган мақсад ва унга эришишнинг воситалари ётган дастурли-мақсадли ёндашувдан фойдаланадиган молиявий режалаштиришнинг методи сифатида молиявий дастурлаштириш қуйидагиларнинг бўлишини кўзда тутади: 1.йўналишлар бўйича давлат харажатларининг устувор-ларини белгилаш (ўрнатиш); 2.давлат маблағлари сарфланишининг самарадорлигини ошириш; 3.муқобил вариантнинг танланишига мувофиқ равишда молиялаштиришни тўхтатиш. 67. Давлатнинг трансформатсион харажатлари таркибини айтиб беринг. Агар давлат харажатларига товарлар ёки меҳнатда ифодаланган хизматлар қарама-қарши турадиган бўлса, у ҳолда давлат пул маблағлари оқимларининг бошқа неъматларга ўзига хос тарзда трансформатсиялашуви содир бўлади ва шу муносабат билан бундай харажатларни трансформатсион харажатлар таркибига киритилади. Уларнинг орасидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. давлат истеъмоли (давлат сектори ишчиларининг иш ҳақи, жорий эҳтиёжларни қоплаш учун давлат томонидан сотиб олинган товарлар учун тўловлар, ишлаб чиқаришга дотатсия бериш; давлат қарзига хизмат кўрсатиш, бюджетлараро субсидиялар ва шу ерда кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланиладиган ссудалар); 2. давлат инвестициялари (давлат корхоналари ва ташкилотларининг асосий капитали ва айланма фондла-рининг ўсган қисмига инвестициялар, давлат захираларини яратиш, узоқ муддатли бюджет кредитлари). Шундай қилиб, иқтисодиёт ресурсларининг чеклан-ганлиги шароитида трансформатсион харажатлар нодавлат секторида товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг ҳажмини бевосита ўзгартирадики, булардан бошқа бир вазиятларда жамият фойдаланади ва бир вақтнинг ўзида жами таклифнинг таркибий тузилмасига ўз таъсирини кўрсатади. 68. Молиявий таъсир ко'рсатишнинг аралаш шаклларини тушунтириб беринг. Молиявий таъсир кўрсатишнинг аралаш шакллари орасидан қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: 1.маҳаллий солиқлар; 2.бюджетга солиқ характерига эга бўлмаган тўловлар; 3.фаолиятнинг алоҳида турлари ва тадбирларни имтиёзли солиққа тортиш ва имтиёзли молиялаштириш; 4.давлат корхоналари ва ташкилотлари фондлари ҳамда марказлаштирилмаган бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш нормативлари. 69. Молиявий назорат ё'налишлари ҳақида гапириб беринг. Молиявий назорат иқтисодий категория сифатида молияга объйектив хос бўлган назорат хусусиятининг амалда намоён бўлишидир. Одатда, молиявий назорат қуйидаги икки йўналишда (аспектда) қаралади: 1. барча иқтисодий субъектларнинг молиявий қонунчилик ва молиявий интизомга риоя қилиши устидан махсус ташкил этилган назорат органларининг қатъий тартиб асосида ташкил этилган фаолияти; 2. молиявий операцияларнинг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида макро- ва микродаражада молия ҳамда пул оқимларини бошқаришнинг ажралмас элементи. Молиявий назоратнинг ҳар икки йўналиши (аспекти) бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлса-да, назоратнинг мақсади, методи ва субъектларига мувофиқ равишда фарқланади ҳам. Агар биринчи ҳолда назоратнинг ҳуқуқий ва миқдорий томонлари устунлик қилса, иккинчи ҳолда молиявий назо-ратнинг аналитик томонига жуда катта эътибор берилади. 70. Молиявий назоратнинг предмети, вазифаларини айтиб беринг. Молиявий назоратнинг предмети қуйидаги молиявий кўрсаткичлардан иборат: ~турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари; ~солиқ тўловларининг ҳажмлари; ~хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадлари; ~хўжалик юритувчи субъектларнинг муомала хара-жатлари; ~таннарх ва фойда; ~уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари; ва бошқалар. Молиявий назоратнинг предмети ҳисобланган юқоридаги кўрсаткичларнинг кўплари ҳисобли кўрсаткичлар ҳисобланади ва бу нарса, ўз навбатида, уларнинг амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ равишда ҳисобланишининг тўғрилиги ва ишончлилигини текширишни (назорат қилишни) тақозо этади. Молиявий назоратнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ~пул маблағлари ва моддий бойликларни талон-тарож қилиниши ва камомадларга йўл қўйилиш ҳолатларини, хўжасизлик ва бошқа қонун бузилишларини, молиявий интизом бузилишларини аниқлаш, ~уларни келиб чиқиш шарт-шароити ва сабабларини ўрганиш, бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; ~айбдор шахслар томонидан этказилган зарарни қоплаш бўйича чоралар кўриш ва ҳ.к. 71. Молиявий назоратнинг давлат ва нодавлат соҳалари (ко'ринишлари, турлари). Молиявий назорат, бир томондан, ўзаро таъсирчан ва иккинчи томондан, мустақил бўлган икки соҳага бўлинади: 1.давлат молиявий назорати; 2.нодавлат молиявий назорати. Давлат молиявий назорати бу давлатнинг асосий қонунларига таянадиган ва ҳокимият ҳамда бошқарув конкрет органлари иқтисодий-ҳуқуқий ҳаракатининг комплексли ва мақсадга йўналтирилган тизимидир. Молиявий назоратнинг давлат ва нодавлат соҳалари (кўринишлари, турлари) назоратни амалга ошириш методларининг ўхшашлигига қарамасдан, ўзларининг пировард мақсадлари бўйича бир-биридан тубдан фарқ ҳам қилади. Давлат молиявий назоратининг бош мақсади давлат хазинасига ресурсларни тушуришни максималлаштириш ва давлат бошқарув харажатларини минималлаштириш бўлса, бунга қарама-қарши равишда нодавлат молиявий назоратнинг (айниқса, фирма ичидаги молиявий назоратнинг) бош мақсади жойлаштирилган капиталдаги фойда нормасини ошириш мақсадида давлат фойдасидаги ажратмалар ва бошқа харажатларни минималлаштиришдан иборат. Бир вақтнинг ўзида молиявий назоратнинг ҳар икки соҳаси амалдаги қонунларнинг ҳуқуқий рамкаси билан чеклаб қўйилган. Download 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling