51 Молиявий бошқарувнинг суб‟йектларини ва мақсадини айтиб
беринг.
Молиявий бошқарувнинг мақсади макроиқтисодий мувозанатда, бюджет профитситида, давлат қарзининг кама-йишида, миллий валютанинг барқарорлиги ва мустаҳкам-лигида ва, ниҳоят, давлат ва жамият барча аъзолари иқтисодий манфаатларининг ягоналигида (муштараклигида) намоён бўладиган молиявий барқарорлик ва молиявий мустақилликни таъминлашдир.
Молиявий бошқарув мураккаб жараён бўлиб, бошқа- риладиган (объектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизим-ларнинг ягоналигидан иборатдир. Бошқарувчи тизим, бу ерда молиявий институтларнинг (ташкилотларнинг) тўпламидан (мажмуидан) иборат бўлган молиявий тизимни назарда тутса, бошқариладиган тизим эса пул муносабатлари тўпламидан (мажмуидан) иборат бўлган молиявий тизимни ўз ичига олади.
52 Молиявий оқимларнинг ҳажми нималарга бог‟лиқ?
Молиявий оқимларнинг ҳажми улар асосида шаклланиши лозим бўлган молиявий ресурслар фондларининг ўлчамига боғлиқ. Мамлакатнинг иқтисодий қудрати қанча кучли бўлса, унинг ўсишига хизмат қилувчи молиявий ресурслар фонди ва молиявий оқимлар ҳажми шунча катта бўлади.
53 Молиявий оқимлар бюджети (баланси) нимага асосланади?
Молиявий оқимлар бюджети бу корхона тўловга қобиллигининг кенгайтирилган коеффитсиенти, демакдир. Агар унинг чап томони (даромадлар қисми) ўнг томонига тенг ёки ундан катта бўлса, унда корхона тўловга қобилдир. Агар унинг ўнг томони (харажатлар қисми) чап томонидан ошса, у ҳолда корхона тўловга қобил эмас ҳисобланади. Молиявий оқимлар бюджети (баланси) пул маблағларининг тушилмалари ва уларнинг сарфланиш йўналишлари бўйича бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган режали-истиқболли ҳисоб-китоблар тизимидан иборат бўлиб, у бюджетлаштириш тизимига (сотувлар бюджети, тўғридан-тўғри (бевосита) ва эгри (билвосита) харажатлар бюджети, инвестицион бюджет ва бошқалардан) асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |