Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Давлат кредитини бошқариш деганда нимани тушунасиз?


Download 361.26 Kb.
bet28/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

119. Давлат кредитини бошқариш деганда нимани тушунасиз?
Давлат кредитини бошқаришни кенг ва тор маъноларда кўриб чиқиш мумкин. Кенг маънода давлат кредитини бошқариш дейилганда қарздор, кредитор ва гарант (кафил) сифатида давлатнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган унинг молиявий сиёсати йўналишларидан бирини шакллантириш тушунилади.
Молиявий сиёсатнинг йўналишларидан бири сифатидаги давлат кредитини бошқариш давлатнинг бошқарув ва ҳокимият органлари қўлидадир. Фақат улар бюджет дефитситининг умумий ҳажмини ва демак, уни молиялаштириш учун зарур бўлган қарзларнинг ҳажмини, пул муомаласи, кредит, ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигига таъ-сир қилишнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини ҳамда кичик бизнес ва мамлакат айрим минтақаларини қўллаб-қувватлаш бўйича умумдавлат дастурларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди.
Давлат бюджетининг доимий ёки хронологик тарзда дефитситлилиги ва юқори даражадаги давлат қарзларининг мавжудлиги ҳозирги шароитда саноати ривожланган барча давлатларга хосдир. Давлатнинг кредит экспансияси натижасида бошқа қарз олувчилар молиявий бозордан сиқиб чиқарилаяпти, кредитга нисбатан бўлган юқори фоиз ставкалари ҳамон сақланиб қолмоқда. Давлат қарзларига хизмат қилиш бўйича катта харажатлар солиқ тушумларининг катта қисмини ўзига тортаяпти. Шунинг учун ҳам бюджет дефитсити ва давлат қарзини қисқартириш саноати ривожланган мамлакатлар бошқарув органлари томонидан энг долзарб масалалардан бири сифатида эътироф этилаяпти.
Тор маънода давлат кредитини бошқариш дейилганда давлатнинг қарз мажбуриятларини муомалага чиқариш ва жойлаштириш, давлат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш, давлат қарзига хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш (узиш), ссуда ва гарантиялар тақдим этиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар мажмуи тушунилади.

120. Давлат қарзи. Ички ва ташқи қарзларни тушунтиринг.
Давлат томонидан қарзий фаолиятнинг амалга оширилиши натижасида давлат қарзи вужудга келади. Жисмоний ва юридик шахслар, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳуқуқнингбошқа субъектлари олдида вужудга келган ҳукуматнинг қарзий мажбуриятларига давлат қарзи дейилади. Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонунида давлат қарзига “давлат қарзи – давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси”дир деб, таъриф берилган.

Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling