Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
Қарз мажбуриятлари таъминланганлигига қараб
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Тўланадиган даромаднинг характери бўйича
- 7. Даромадларни аниқлаш методига кўра
5. Қарз мажбуриятлари таъминланганлигига қараб:
~ гаровли; ~ гаровсиз бўлади Гаровли облигатсиялар мутлақ ёки аниқ мулк билан таъминланади. Хорижнинг ривожланган мамлакатларида тез-тез маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бундай облигатсиялар муомалага чиқарилади. Гаровсиз облига-тсияларда аниқ бир нарса таъминланмайди: унинг таъминланиш асоси бўлиб давлатнинг ёки маҳаллий ҳокимият органларининг жами мулки ҳисобланади. Марказий бошқарув органлари, одатда, гаровсиз облигатсияларни муомалага чиқаришади. Уларнинг ишончлилиги жуда юқори бўлганлиги учун улар қўшимча кафолатга эҳтиёж сезмайди. 6. Тўланадиган даромаднинг характери бўйича: ~ ютуқли қарз мажбуриятлари; ~ фоизли қарз мажбуриятлари; ~ нол купонли қарз мажбуриятлари. Ютуқли облигатсиялар бўйича даромадларнинг тўланиши лотареялар асосида амалга оширилади. Бу облигатсиялар катта талабга эга эмас. Чунки инвесторлар тасодифга таяниб эмас, балки барқарор даромад олишга интиладилар. Ютуқ олишни истаганлар эса лотарея чипталари сотиб олишни ихтиёр этадилар. Бу турдаги қарз мажбуриятларининг асосийси фоизли облигатсиялар бўлиб, улар бўйича даромад купонлар асосида йилда бир, икки ёки тўрт марта тўланади. Инвесторларнинг кўпчилиги ана шундай қарз мажбуриятла-рини маъқул кўришади. Давлатнинг қисқа муддатли қарз инструментлари купонларга эга эмас. Улар номиналидан чегирмалаш асосида сотилади ва номинал бўйича сотиб олинади. Айрим узоқ муддатли қарз мажбуриятлари ҳам купонларга эга бўлмаслиги мумкин. Улар бўйича барча даромадлар асосий қарзнинг суммаси билан биргаликда тўланади. Худди қисқа муддатли облигатсиялар сингари улар ҳам номиналидан чегирмалаш орқали сотилади ва номинали бўйича сотиб олинади. Амалиётда бундай облигатсиялар нол купонли облигатсиялар номини олган. 7. Даромадларни аниқлаш методига кўра: ~ барқарор (қатъий) даромадли қарз мажбуриятлари; ~ “сузувчан” даромадли қарз мажбуриятлари. Айрим ҳолларда қимматли қоғозлар бўйича қатъий ставкалар фоизларни тўлаш борасида давлат харажатлари ўсишининг сабаблари бўлиши, бошқа бир ҳолларда эса улар фоиз даражасининг ошишини кутиб ўтирган инвесторларни қўрқитиб юбориши мумкин. Бюджет дефитситини қоплаш учун қарзларни нисбатан юқорироқ даражада бўлган фоиз ставкаларида жойлаш-тиришга тўғри келади. Қарз муддати, одатда, 20-30 йилни ташкил этаётган қарз даври давомида ўзининг қарз мажбуриятлари бўйича ана шундай фоизни ўрнатиб, давлат солиқ тўловчиларнинг зиммасига қўшимча харажатларни юклайди. Амалиётда бундай вазиятдан чиқиб кетишнинг икки варианти мавжуд: 1) пул маблағларига бўлган эҳтиёжни қисқа ёки узоқ муддатли қарзлар ва узоқ муддатли қарзларни (фоиз стакаси пасайиб кетган пайтда) чиқариш билан қоплаш. Бироқ бу ҳолда қарз олувчи яна битта қарзни чиқариш, жойлаштириш ва уни қайтариш (узиш) билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларни амалга оширишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, инвесторлар фоиз ставкасининг (кўтарилишини) кутиб, иккинчи чиқарилган қарзга нисбатан қизиқиш билдирмаслик эҳтимоли ҳам ерда бор; 2) қимматли қоғозлар бўйича тўланадиган фоизларни узлуксиз равишда қайта кўриб бориш. Бу ҳолда юқорида келтирилган барча муаммолар ҳал қилинади. Ҳисоб-китоб асоси сифатида, одатда, мамлакатдаги банклараро кредитлар бўйича фоиз ставкасидан фойдаланилади. Бироқ бундай қарзлар жуда катта камчиликка эга, яъни қарздор ўз харажатларини режалаштириш имконияга эга бўлмайди. Download 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling