Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Давлат кредитида давлат кафилга айланишини тушунтиринг


Download 361.26 Kb.
bet31/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

123. Давлат кредитида давлат кафилга айланишини тушунтиринг
Давлатнинг ички қарзлари давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш жараёнида вужудга келади. Давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш активларни ички манбалардан (резидент-юридик ва жисмоний шахслардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келишини англатади. Одатда, давлат ўз резидентлари олдидаги молиявий мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмаган даврда ҳам ички қарз вужудга келади. Масалан, бирор бир корхона ижтимоий объектни ўзининг ёки жалб қилинган маблағлари ҳисобига қуради. Аммо, давлат у корхонани ўз вақтида молиялаштириб бера олмайди. Шунингдек, бюджет муассасларида фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларга иш ҳақи бир, икки ойлаб берилиши кечикади. Мана шундай вазият қарор топган шароитда ҳам давлатнинг вақтинчалик ички қарзи пайда бўлади. Бунда нохуш ҳолатлар Ўзбекистонда 1994- 2000 йилларда қисман қарор топган эди.

124. Иқтисодиётни тартибга солиш восита сифатида давлат кредитидан онгли равишда фойдаланиш нималарни англатади?
Давлат ўз кредити орқали кредит муносабатларига кириша туриб, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда пул муомаласининг ҳолатига, пуллар ва капиталлар бозоридаги фоиз ставкаларининг даражасига, ишлаб чиқаришга ва аҳоли бандлилигига таъсир кўрсатади. Иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида давлат кредитидан онгли равишда фойдаланиб, у ёки бу молиявий сиёсатни амалга ошириши мумкин.
Давлат қарзларни инвесторларнинг турли гуруҳлари ўртасида жойлаштириб, пул муомаласини тартибга солади; жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилиб, уларнинг тўловга қобилиятли талабини камайтиради. Давлат кредити ҳисобидан ишлаб чиқариш харажатлари, масалан, инвестициялар молиялаштирилса, муомаладаги нақд пул массасининг мутлақ қисқариши содир бўлади. Шунингдек, давлат кредити ҳисобидан ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари-нинг иш ҳақлари молиялаштирилса, аҳолининг тўловга қобилиятли талабининг таркибий тузилиши ўзгарсада муомаладаги нақд пул массаси ўзгармасдан қолаверади.



Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling