Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Ташқи қарзларни олиш давлат дастурида қарзлар қандай гуруҳларга бо'либ, акс эттирилади?


Download 361.26 Kb.
bet33/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

128. Ташқи қарзларни олиш давлат дастурида қарзлар қандай гуруҳларга бо'либ, акс эттирилади?
Ташқи қарзлар олиш давлат дастурида икки гуруҳга бўлиб, акс эттирилади:
- боғланмаган (молиявий) қарзга олишлар (қарзлар);
- мақсадли хорижий қарзга олишлар (қарзлар).
Буларнинг ҳар иккаласи учун ҳам юқоридаги дастурда алоҳида- алоҳида қуйидагилар ўз ифодасини топиши керак:
боғланмаган (молиявий) қарзга олишлар:
(қарзлар) бўйича:
а) жалб қилиш манбалари;
б) қарзга олиш суммалари;
в) қайтариш муддатлари.

мақсадли хорижий қарзга олишлар: (қарзлар) бўйича:
а) якуний олувчи;
б) қарзга олишнинг мақсади ва фойдаланиш йўна-лиши;
в) қарзга олиш манбаси;
г) қазга олиш суммаси;
д) қарзни қайтариш муддатлари;
э) маблағларни бюджетга қайтариш бўйича учинчи шахснинг кафолати.

129. Суг'урта ва унинг о'зига хусусиятларини тушунтиринг.
Табиий офатлар, ёнғин ва бошқа нохуш ҳодисалар юз бериши натижасида этказилган зарарларнинг ўрнини қоплашда суғурта муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий адабиётларда суғурта тушунчасига турлича таърифлар келтирилган. Улардан энг кенг тарқалгани “юридик ва жисмоний шахсларнинг бадаллари ҳисобидан махсус пул жамғармасини ташкил этиш ва турли нохуш ҳодисаларнинг содир бўлиши натижасида ана шу шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятига этказилган зарарларни мазкур жамғарма ҳисобидан қоплаш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларга суғурта дейилади”. 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунида суғуртага қуйидагича таъриф берилган: “Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади”.
Кўриниб турибдики, юридик ва жисмоний шахслар хизмат ҳақи сифатида тўлайдиган суғурта мукофотлари ҳисобидан махсус мақсадга мўлжалланган пул фондлари ташкил этилади. Бу пул фондлари суғурта ташкилотларининг тасарруфида бўлади. Суғурта ташкилоти юридик ҳамда жисмоний шахслар ўртасида тузилган суғурта шартномасига асосан суғурта ҳодисаси содир бўлиши натижасида этказилган зарарларни қоплайди.
Суғурта ҳодисаси содир бўлиши натижасида этказилган зарарлар, фақат, суғурта ташкилоти билан тегишли суғурта шартномасини тузган ёки суғурта полисини олган юридик ва жисмоний шахсларга шартномада кўрсатилган хавф-хатарлар содир бўлган тақдирдагина қопланади. Демак, суғурта қопламасини олиш учун юридик ёки жисмоний шахс суғурта мукофотини тўлаган ва шу аснода пул фондини шаклланишида иштирок этган бўлиши керак.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling