Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
Давлат – гарант (кафил) ва кредиторлиги тушунтиринг
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- 122. Давлат қарзларини бошқариш қайдай олиб борилади
121. Давлат – гарант (кафил) ва кредиторлиги тушунтиринг.
Гарант (кафиллик) - ҳуқуқий мажбуриятларни таъминлаш усули бўлиб, унга мувофиқ кафолат берувчи кафолат берилган томоннинг (шахснинг) мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман учинчи томон (шахс) олдида ижро этилишига (бажарилишига) жавоб бериши учун мажбуриятни ёзма равишда ўз зиммасига олади. Кафолатлар, одатда, танлов асосида тақдим этилиши керак. Давлат томонидан миллий ва хорижий валютада берилаётган кафолатлар (кафилликлар) ўзининг юқори чегарасига эга бўлмоғи лозим. Мамлакатнинг миллий валютасида ифодаланган кафолатларнинг умумий суммаси давлатнинг ички қарзлари таркибига, унинг хорижий валютада ифодаланган суммаси эса давлатнинг ташқи қарзлари таркибига киритилади. Кафолатлар тақдим этилаётган пайтда, албатта, уни олувчиларнинг (унга эга бўлаётганларнинг) молиявий аҳволи текширилмоғи керак. Анъанавий равишда давлат аҳолининг тижорат банкларидаги омонатларини кафолатлайди. Кейинги йилларда бозор муносабатларининг ривожланишига мувофиқ равишда давлат турли юридик шахсларнинг қарзий мажбуриятлари бўйича ҳам кафолатловчи (кафиллик берувчи) сифатида майдонга чиқмоқда. Давлатнинг кредитор сифатидаги ўрни унинг ички ва ташқи кредитлари билан белгиланади. Одатда, дунё амалиётида ички кредитлар икки кўринишга эга (бу дегани, ҳамма давлатлар амалиётида ҳам бўлиши мумкин эмас ёки бошқача шаклда амал қилиши мумкин): -бюджет кредитлари; -бюджет ссудалари. Бюджет кредитлари харажатларни бюджетдан молиялаштириш шакли бўлиб, у юридик шахсларга қайтарилиш ва тиклаш асосида маблағ берилишини кўзда тутади. Бюджет ссудаси эса юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағдир. 122. Давлат қарзларини бошқариш қайдай олиб борилади? Ўзбекистон Республикасида давлат қарзини бошқаришнинг олий органи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидир. Олий Мажлис бюджет дефитситини молиялаштириш учун жалб қилиниши лозим бўлган маблағлар ва бюджет маблағлари ҳисобидан кредитлаштиришнинг максимал миқдорларини белгилайди. У ёки бу кўринишдаги қимматли қоғозларни чиқаришнинг чегаравий ҳажмини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати – Ўзбекистон Республикаси Вазир-лар Маҳкамаси ўрнатади. 2019 йилда давлат қарзининг чегаравий ҳажми мамлакатда яратилаётган ЯИМнинг 50 фоизидан ошмаслиги зарур. Давлат ички ва ташқи қарзларини бошқаришни оптималлаштириш учун икки дастурни ишлаб чиқмоқ мақсадга мувофиқ: - ташқи қарзларни олиш давлат дастури; - ички қарзларни олиш давлат дастури. Бу дастурлар мақсадлари, манбалари ва қайтарилиш муддатларини кўрсатган ҳолда навбатдаги молиявий йилда олиниши лозим бўлган қарзлар рўйхатидан иборатдир. Дастурлар навбатдаги йил бюджетининг лойиҳаси билан Олий Мажлисга тақдим этилади ва тасдиқланиши керак. Download 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling