Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Гаровли ва гаровсиз облигатсияларнинг фарқларини тушунтиринг


Download 361.26 Kb.
bet32/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

125. Гаровли ва гаровсиз облигатсияларнинг фарқларини тушунтиринг
Қарз мажбуриятлари таъминланганлигига қараб:
- гаровли;
- гаровсиз бўлади
Гаровли облигатсиялар мутлақ ёки аниқ мулк билан таъминланади. Хорижнинг ривожланган мамлакатларида тез-тез маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бундай облигатсиялар муомалага чиқарилади. Гаровсиз облигатсияларда аниқ бир нарса таъминланмайди: унинг таъминланиш асоси бўлиб давлатнинг ёки маҳаллий ҳокимият органларининг жами мулки ҳисобланади. Марказий бошқарув органлари, одатда, гаровсиз облигатсияларни муомалага чиқаришади. Уларнинг ишончлилиги жуда юқори бўлганлиги учун улар қўшимча кафолатга эҳтиёж сезмайди.

126. Бюджет кредитлари ва бюджет ссудалари нима, улар бир-бирларидан нималари билан фарқланади?
Давлатнинг кредитор сифатидаги ўрни унинг ички ва ташқи кредитлари билан белгиланади. Одатда, дунё амалиётида ички кредитлар икки кўринишга эга (бу дегани, ҳамма давлатлар амалиётида ҳам бўлиши мумкин эмас ёки бошқача шаклда амал қилиши мумкин):
- бюджет кредитлари;
- бюджет ссудалари.
Бюджет кредитлари харажатларни бюджетдан молиялаштириш шакли бўлиб, у юридик шахсларга қайтарилиш ва тиклаш асосида маблағ берилишини кўзда тутади. Бюджет ссудаси эса юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағдир.

127. Давлат кредитини бошқариш жараёнида қандай вазифаларни ечиш ко'зда тутилади ва бу қайси органлар томонидан амалга оширилади?
Давлат кредитини бошқариш жараёнида қуйидаги вазифаларни ечиш кўзда тутилади:
~ қарздорнинг қарзи қийматини минималлаштириш;
~ бозорни давлатнинг қарз мажбуриятлари билан ортиқча тўлиб кетишига ва улар курсининг кескин тебранишига йўл қўймаслик;
~ жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланиш ва ажратилган кредитларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;
~ кредитларнинг ўз вақтида қайтрилишини таъминлаш;
~ молиявий сиёсат билан аниқланган вазифаларни максимал ечиш.
Давлат кредитини бошқаришни бошқарув органлари, молия ва кредит институтлари амалга оширади. Уни тезкор бошқариш эса мамлакат ҳукуматининг раҳбарлиги остида Молия вазирлигининг Марказий банк билан ҳамкорлигида таъминланади.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling