Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
Уй хо'жаликлари харажатларини тушунтиринг
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
150. Уй хо'жаликлари харажатларини тушунтиринг.
Уй хўжаликлари томонидан истеъмолга, мажбурий тўловларни амалга оширишга ва жамғаришга йўналтири-ладиган пул маблағлари уй хўжаликлари бюджетларининг харажатлар қисмини ташкил этиб, уларнинг харажатлари дейилади. Иқтисодий адабиётларда уй хўжаликларининг харажатлари қуйидаги омиллар бўйича таснифланади (классификация қилинади): ~ даврийлик нуқтаи-назаридан; ~ харажатларнинг турлари бўйича; ~ харажатларнинг функтсионал мўлжалланганликка боғлиқ-лигига кўра; ~ мажбурийлик даражаси бўйича; ~ тўловларнинг автономлилик характерига кўра; ~ истеъмол ва жамғаришга йўналтирилаётган реал пул харажатларининг турлари бўйича. Даврийлик нуқтаи-назаридан уй хўжаликларининг хара-жатлари қуйидагиларга бўлинади: ~ қисқа муддатли харажатлар; ~ ўрта муддатли харажатлар; ~ узоқ муддатли харажатлар. Харажатларнинг турлари бўйича уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагилардан таркиб топади: ~ жорий харажатлар; ~ капитал харажатлар. 151. Уй хўжаликларининг ташқи молиявий муносабатларини тишунтириб беринг? Бозор иқтисодиёти шароитида уй хўжаликлари ўзлари-нинг ичида ва ўзларига нисбатан ташқи бозор субъектлари билан молиявий муносабатда бўлади. Шунга мувофиқ равишда уй хўжаликларида мавжуд бўлган молиявий муносабатлар мажмуини икки гуруҳга бўлиш мумкин: ички; ташқи. Индивидлар – уй хўжалиги аъзоларининг эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида зарурий пул фонд-ларини (жорий истеъмол даражасини, пул резервларини, инвестициялаштиришни ушлаб (сақлаб) туриш учун ва ҳ.к.) шакллантириш ва улардан фойдаланишга оид унинг ишти- рокчилари (аъзолари) ўртасида вужудга келадиган муноса-батлар уй хўжалигининг ички молиявий муносабат-лари ҳисобланади. Уй хўжаликларининг ташқи молиявий муносабатлари уларнинг бошқа иқтисодий субъектлар билан бўлган ўзаро алоқалари орқали намоён бўлади. Корхоналар ва ташки-лотлар молияси билан уй хўжаликлари бевосита ўзаро боғланган: фирмаларга иқтисодий ресурсларни тақдим этиб (бериб), уларнинг эгалари сифатида уй хўжаликлари яра-тилган маҳсулотнинг қийматидан ўз ҳиссаларини оладилар ва демак, улар шу билан ялпи маҳсулотни бирламчи тақсимлашда иштирок этадилар. Бу муносабатлар ўзининг яна бир муҳим иқтисодий томонига эга: улар иқтисодиётда аҳоли даромадларининг бошланғич даражасини белгилаб берадики, бу ҳолат, ўз навбатида, истеъмолнинг шаклла-ниши, кўлами ва таркибий тузилмасига, тўловга лаёқатли талабнинг шаклланишига ва ниҳоят, уй хўжаликлари томонидан жамғариш функсиясининг амалга оширилишига тўғридан-тўғри ўз таъсирини кўрсатади. 152. Уй хўжаликлари молияси тақсимлаш функсиясининг мазмунининтушунтириб беринг? Уй хўжаликлари молиясининг тақсимлаш функсияси турли шаклларда, жумладан, инвестицион-тақсимлаш функ-тсияси сифатида амалга оширилиши мумкин. Унинг бу (инвестицион-тақсимлаш) шакли шу билан характерланадики, уй хўжаликлари иқтисодиёт учун молиявий ресурсларни асосий этказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Уй хўжаликлари даромадларининг ўсиши бу функсия бажа-рилишининг моддий асосини ташкил этади. Кўпчилик ҳолларда уй хўжаликларининг инвестицион функсияси фақат капиталлаштириладиган даромадларнинг салмоғи, яъни даромаднинг жамғарма сифатида фойдаланиладигани (маблағларни турли молиявий институтларга ва ҳақиқий ишлаб чиқаришга жойлаштириш) билан боғланади. Бироқ бундай ёндошув бир томонламалик характерига эга. Ҳақиқатда эса, ўз навбатида, истеъмол салмоғининг ошиши ҳам иқтисодиётга инвестицияларнинг ўсишига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида, юқоридаги асосларда такрор ишлаб чиқариш жараёни ишчи кучи ва шунингдек, уй хўжалик-ларининг пул маблағлари билан таъминланади. Бу ерда уй хўжаликлари молиясининг такрор ишлаб чиқариш функсияси алоҳида рол ўйнайди. Уй хўжаликлари даромадлари, харажатлари ва жамғармаларининг ўсиши жамиятдаги такрор ишлаб чиқариш жараёни учун моддий асос бўлиб хизмат қилади. 153. Молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси моҳиятини тушунтириб беринг? Уй хўжаликларининг ўзлари ўртасидаги молиявий муносабатлар уй хўжаликлари секторининг ичида молиявий ресурсларнинг ҳаракатланиши жараёнида вужудга келадиган муносабатлар ҳисобланади. Бу ерда ушбу жараён ҳамма вақт ҳам ойдинлашмаган ва кучсиз тартибга солинувчи ҳисоб-ланади. Молиянинг бу соҳасига, жумладан, қуйидаги опера-тсияларни киритиш мумкин: фермер хўжаликларининг ҳамкорликдаги мақсадли фондлари; истеъмол кооперациясига хизмат кўрсатувчи фондлар; уй хўжаликлари ўртасидаги норасмий кредит муноса-батлари; уй хўжаликлари сектори доирасида ҳамкорликдаги пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш хусу-сидаги бошқа муносабатлар. 133 Кейинги йилларда айрим мамлакатларда натурал шаклдаги ижтимоий трансфертлар уй хўжаликлари охирги истеъмоли таркибий тузилишининг 15%дан кўпроқ бўлган қисмини ташкил этаётир. Бу уй хўжаликларига хизмат кўрсатаётган давлат муассасалари ва нотижорат ташкилотларга маориф, соғлиқни сақлаш, уй-жой-коммунал хўжалиги, маданият ва санъат соҳасида тақдим этилган моддий имтиёзлардан иборат. Уй хўжаликларининг молиявий институтлар билан ўзаро алоқалари молиявий муносабатларнинг алоҳида гуруҳини ифодалайди. Уларнинг кредит муассасалари билан муноса-батлари уй хўжалиги бюджети дефитситини тўлдириш (истеъмол кредити ёрдамида), бўш турган пул маблағларини банк ҳисобварақларига жойлаштириш ёки уларни сақлаш ва жамғариш мақсадида бошқа молиявий активларга қўйиш орқали намоён бўлади. Уй хўжаликларининг суғурта компа-ниялари билан бўладиган муносабатлари эса турли кўринишдаги суғурта фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнида гавдаланади. Молиянинг моҳияти унинг функсиялари орқали намоён бўлганлиги учун уй хўжаликлари молиясининг моҳияти ҳам унинг функсиялари ёрдамида ифодаланади134. Уй хўжаликлари молиясининг функсиялари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин135: тақсимлаш; такрор ишлаб чиқариш; назорат; тартибга солиш; рағбатлантириш; ижтимоий. Уй хўжаликлари молиясининг бу функсиялари ўзаро боғланган ва бир-бирини доимий равишда тўлдириб туради. Бир вақтнинг ўзида, маълум маънода ва маълум даражада улар ўзларининг намоён бўлишига қараб молиянинг умумий функсияларидан бироз фарқланиши ҳам мумкин. 154. Уй хўжалиги ресурслари дастлабки (бошланғич) манбаларининг таркибини айтинг? Ресурслар дастлабки (бошланғич) манбаларининг таркиби мерос бўйича ёки кўчмас мулк, нақд пуллар, молия-вий активларнинг ҳадя этилиши натижасида берилган бойликларнинг турли моддий шаклларидан иборат. Уй хўжаликларининг жамғармалари ва инвестицион қўйилма-лари ресурсларнинг жамғариладиган манбасини ташкил этади. Ресурларнинг жорий манбаларига доимий тушилма-лар (меҳнат ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар, сотсиал трансфертлар) ва бир марталик характерга эга бўлган пулли даромадлар (масалан, истеъмол кредити, лотереядаги ютуқлар) киради. Керакли фондларни шакллантириш учун уй хўжалиги-нинг ихтиёрига келиб тушувчи пул маблағларининг барча манбалари уй хўжалигининг молиявий ресурсларини ташкил этади. Функтсионал мўлжалланганлигига кўра уй хўжалик-ларининг молиявий ресурслари қуйидаги таркибий тузилмага эга бўлиши мумкин: жорий харажатлар учун мўлжалланган пул маблағлари – озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини (пояфзал, уст-бош) сотиб олиш хара-жатлари, даврий равишда истеъмол қилинадиган хизмат-ларнинг ҳақи ва ҳ.к.; капитал харажатлар учун мўлжалланган пул маблағлари – узоқ давр фойдаланишга мўлжалланган товарлар (мебел, уй-жой, транспорт воситалари) учун харажатлар, уй хўжалиги аъзолари томонидан истеъмол қилинадиган хизматларнинг (маориф, тиббий хизмат кўрсатиш, сайёҳлик йўлланмалари) ҳақини тўлаш; пул жамғармалари. 155. Уй хўжаликларинингистемол фонди минимал ва ратсионал истемол бюджетлари ёки янада деталлаштирилган тарзда қандай таснифланиши мумкин? Даромадларни шакллантириш омиллари ва баҳоларнинг даражаси бу ерда чекланмалар сифатида амал қилади, яъни истеъмол танланмасининг йўл қўйилиши мумкин бўлган вариантлари мажмуини белгилаб беради. Ана шу нуқтаи-назардан уй хўжаликларининг истеъмол фонди минимал ва ратсионал истеъмол бюджетлари ёки янада деталлаш- тирилган тарзда қуйидагича классификация қилиниши мумкин: ҳаётий минимум бюджети; минимал истеъмол бюджети; оптимал истеъмол бюджети. Ҳаётий минимум бюджети ўз ичига уй хўжалиги аъзоларининг минимал, одатда, физиологик эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товар-лари ва хизматлари тўпламини қамраб олувчи истеъмол саватчаси асосида аниқланади. Минимал истеъмол бюджети уй хўжалиги аъзоларининг нисбатан кенгроқ бўлган эҳтиёжларини қондиришга имкон беради ва истеъмолнинг тикланувчи даражасини таъмин-лайди. Оптимал истеъмол бюджети эса уй хўжалиги доирасида инсон капиталини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш ва ривожлантиришга молиявий имконият яратади. Чунки бу бюджет инсоннинг фақат зарурий эҳтиёжларини эмас, балки ундан ҳам юқорироқ бўлган эҳтиёжларини қондиради. 156. Баҳоларнинг ўсиш суратлари номинал эга бўлмаган даромадлари бн уй хўжаликларининг реал эга бўлинган даромадлари моҳиятини тушунтиринг? Баҳолар даражасига нисбатан ўзгартирилган (корректи-ровка қилинган) эга бўлинган даромад уй хўжаликларининг реал эга бўлинган даромади дейилади. Бу кўрсаткич номинал даромадларнинг реал сотиб олиш қобилиятини ўзида акс эттиради. Унинг ўзгариши эса, маълум даврдаги эга бўлинган даромадлар ва истеъмол баҳолари индекси (ёки баҳолар индексига тескари бўлган пулнинг сотиб олиш қобилияти индекси) ўсиш суръатларининг нисбатига боғлиқ бўлади. Агар баҳоларнинг ўсиш суръати номинал эга бўлинган даро-мадларнинг ўсиш тезлигидан паст бўлса, уй хўжаликларининг реал эга бўлинган даромадлари ўсади. Баҳоларнинг юқори суръатларда ўсиши шароитида реал даромадлар қисқаради. Бу ҳолат, ўз навбатида, аҳоли истеъмол талаби ва сотиб олиш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Бу жараён иқтисодиётнинг барча секторларидаги ишбилармонлик фаол- лигига салбий таъсир кўрсатади. 157. Халқаро молиянинг иқтисодий моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб беринг? Халқаро молия – халқаро молиявий ресурслар мажмуини ва уларнинг ҳаракатланишини ифодаловчи тушунча ҳисоб-ланади. Халқаро молия муносабатлари муайян мақсадларни амалга ошириш учун халқаро даражада шакллантирилган молиявий ресурсларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнидаги иқтисодий муносабатларни ифодалайди. Халқаро молия муносабатлари ўзига халқаро валюта муносабатлари, халқаро кредит муносабатлари, халқаро инвестиция муносабатлари, халқаро савдо муносабатлари, халқаро солиқ муносабатлари, халқаро лизинг муносабатлари, мамлакатлар тўлов балансини бошқариш, халқаро молия ташкилотлари билан алоқалар каби муносабатларни қамраб олади. Глобаллашув жараёни – жаҳон савдосининг ўсиши, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва кенгайиши, капиталнинг халқаро оқимини ривожланиши, хизматлар ва маҳсулотларнинг халқаро харакати халқаро молиянинг ривожланишига замин яратди. Шунингдек, мазкур ҳолат жаҳон молия бозорларининг, халқаро молиявий корпоратсияларнинг юзага келишига, давлатлараро молиявий муносабатларнинг ва халқаро молиявий фаолиятнинг бошқа жиҳатларини мураккаблашувига олиб келди. Халқаро молия доимий ўзгарувчан халқаро пул тизимларининг ҳолати ва ривожланишини, алоҳида мамлакатлар тўлов балансининг ўзгаришини, халқаро молия бозорлари, халқаро молиявий корпоратсиялар, халқаро банк ва инвестицион фаолиятни намоён этади. Халқаро молия тизимининг асосий иштирокчилар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: банклар, трансмиллий корпоратсиялар, портфел инвесторлар ва халқаро расмий карздорлар. Халқаро молиявий операциялар алоҳида мамлакатларнинг молия тизимига жиддий таъсир кўрсатувчи куч ҳисобланади. 158. Халқаро молия муносабатлари ва халқаро қайта ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзаро боғлиқлигини тушунтиринг? Download 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling