Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
суб‟йектларнинг фаолиятидан фарқи
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- 182. Суг‟урталовчи ҳуқуқларини келтиринг.
суб‟йектларнинг фаолиятидан фарқи.
181. Суғурта ташкилотларининг фаолияти бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятидан тубдан фарқ қилади. Аввало, суғурта ташкилотлари кўплаб юридик ва жисмоний шахслар - суғурта қилдирувчилар олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариш учун масъул ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда уларнинг фаолияти давлат томонидан назорат қилинади. Хусусан, суғурта фаолиятини назорат қилишга ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан суғурта ташкилотларининг тўлов қобилиятини таъминлашга қаратилган меъёрлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, суғурта ташкилоти раҳбарлари ва бош бухгалтерига номзодлар учун малакавий талаблар ўрнатилган. Бундан ташқари, суғурта захираларини шакллантириш, суғурта ташкилотларининг инвестиция фаолиятини назорат қилиш бўйича ҳам меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган ва амал қилади. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи бўлиб ҳисобланади. Суғурта ташкилотлари суғурта фаолиятидан бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас. Буни шу билан тушунтириш мумкинки, суғурта ташкилотлари савдо-воситачилик операциялари билан шуғулланса, бу ҳолат, пировардида, унинг тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. 182. Суг‟урталовчи ҳуқуқларини келтиринг. 182. Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунида суғурта ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган. Мазкур қонунга асосан суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари тузиш; ўз мажбуриятларини белгиланган тартибда қайта суғурта қилиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида қайта суғурта қилиш; махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда инвестиция фаолиятини амалга ошириш; қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш. Бунда мазкур фаолият турини амалга ошириш учун суғурталовчининг лицензия олиши талаб қилинмайди; суғурта (қайта суғурта қилиш) соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни, шунингдек суғурта агенти сифатида суғурта воситачилигини амалга ошириш; суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора-тадбирларини махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда молиялаштириш; суғурталовчи томонидан амалга ошириладиган суғурта турларига доир қоидаларни (шартларни) қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаш; суғурта товони миқдорини белгилаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш; суғурта агентлари, суғурта ва қайта суғурта брокерлари, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари билан тегишли шартномалар тузиш; суғурта товони тўлашни қонун ҳужжатларида ва (ёки) суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда рад этиш, суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш; суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ахборотни текширишни, суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси талаблари ва шартларини бажариши устидан назоратни суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида назарда тутилган тартибда амалга ошириш; чет эл суғурталовчиларига сюрвейер ва аджастер хизматлари кўрсатиш; илгари суғурталовчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун олинган ёки суғурта шартномасини амалга ошириш натижасида унинг ихтиёрига ўтган мол-мулкни реализатсия қилиш ёки ижарага бериш; Ўзбекистон Республикасининг рейтинг ташкилотлари ва чет эл рейтинг ташкилотлари рейтингларини олиш; ўзининг алоҳида бўлинмаларини ташкил этиш. Суғурталовчи: суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши; суғурта фаолиятини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг маҳфийлигини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ таъминлаши; ўзи ваколат берган суғурта агентларининг реестрини юритиши; қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига биноан тақдим этиши; суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида назарда тутилган муддатларда барча зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириши ва суғурта товони тўлаши; фирманинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган эри ўзгарган тақдирда, бу ҳақдаги ахборотни суғурта қилдирувчиларга қонунда белгиланган тартибда этказиши; суғурта захираларини махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда шакллантириши ҳамда жойлаштириши; Download 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling