Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Суг‟урта ташкилотлари устав капитали моҳияти ва


Download 361.26 Kb.
bet50/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

183. Суг‟урта ташкилотлари устав капитали моҳияти ва
Суг‟урталовчилар учун устав капиталининг энг кам миқдорларини
келтиринг
183. Суғурта ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдорлари қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган тартибда шакллантирилади. Бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фарқли равишда суғурта ташкилотлари устав капиталининг 90 фоизи пул шаклида бўлиши талаб этилади ва лицензия олаётган пайтда устав капитали 100 фоиз шакллантирилган бўлиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ- 5197-сон Фармонига асосан суғурта фаолияти турларига қараб, суғурталовчиларнинг устав капитали минимал миқдорларини талаб белгиланди.

Суғурталовчилар учун устав капиталининг энг кам МИҚДОРЛАРИ109




Суғурта фаолияти турлари

Суғурталовчи устав капитали энг кам миқдори

Умумий суғурталаш тармоғида

7,5 миллиард сўм

Ҳаётни суғурталаш тармоғида

10,0 миллиард сўм

Мажбурий суғурталаш бўйича

15,0 миллиард сўм

Фақат қайта суғурталаш бўйича

30,0 миллиард



184. Суг‟урта ташкилотининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириб
беринг.
184. Суғурта ташкилотининг ҳуқуқларига қуйидагилар киради:
- суғурта объйектини кўздан кечириш, шу жумладан, суғурта қилдирувчининг аризасида келтирилган маълумотларнинг суғурта объйектининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқ келишини текшириш;
- суғурта ҳодисаси содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этиш ва камайтиришда иштирок этиш, бу борада суғурта қилдирувчига зарур кўрсатмалар бериш;
- суғурта ташкилотига суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимолини ва эҳтимоли бўлган зарарларнинг миқдорини аниқлаш учун муҳим
аҳамиятга эга бўлган сохта маълумотлар тақдим этилганлиги маълум бўлиб қолса, суғурта шартномасини бекор қилиш;
- суғурта ҳодисаси суғурта қопламасини олиш мақсадида атайин уюштирилганлиги аниқланган тақдирда суғурта товонини тўламаслик;
Суғурта ташкилотининг шартнома доирасидаги мажбуриятларига қуйидагилар киради:
- суғурта мукофоти келиб тушгандан сўнг суғурта полисини бериш;
- суғурта ҳодисаси суғурта ташкилоти томонидан тан олинган тақдирда суғурта товонини белгиланган муддатларда тўлаш;
- суғурта қилдирувчини суғурталаш қоидалари билан таништириш;
- суғурта қилдирувчига тегишли маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
- суғурта ташкилотининг манзили, номи, мулкчилик шакли ўзгарган тақдирда ёки лицензияси вақтинча тўхтатилганда, чақириб олинганда бу ҳақда суғурта қилдирувчига хабар бериш.
Суғурта қилдирувчининг ҳуқуқларига қуйидагилар киради:
- суғурта ташкилоти тўғрисида маълумотлар сўраш;
- суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғуртага оид маслаҳатлар олиш;
- суғурта полиси йўқолган тақдирда унинг нусхасини олиш;
- суғурталовчи билан келишган ҳолда суғурта шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
- наф олувчини мустақил белгилаш;
- суғурта ҳодисаси суғурта ташкилоти томонидан тан олингандан сўнг суғурта товонини олиш.
Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- суғурталанаётган объект, унинг риск даражасини ошишига таъсир кўрсатувчи ҳолатлар ҳақида аниқ маълумотлар бериш;
- суғурта шартномаси амал қилаётган даврда суғурта объйектида ўзгариш бўлганда, яъни сотилиши ёки ижарага бериш ёхуд бошқа ўзгаришлар бўлганда бу ҳақда суғурта ташкилотига хабар бериш;
- шартномада кўрсатилган муддатда ва тартибда суғурта мукофотини тўлаш;
- суғурта объйекти бошқа суғурта ташкилотларида суғурталанганми ёки суғурталанмаганлиги тўғрисида ҳаққоний маълумотни тақдим этиш;
- суғурта ҳодисаси содир бўлганда бу ҳақда зудлик билан шартномада кўрсатилган муддат ичида суғурта ташкилотига хабар бериш;
-суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида юзага келган зарарларни камайтириш, ёнғин, портлаш ва авария ҳолатлари рўй берганлиги тўғрисида тегишли ваколатли органларга хабар бериш.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling