Молиявий янгиликлар


Қуйидаги амалиётлар исломий банкнинг банк амалиётларига киради


Download 0.97 Mb.
bet5/5
Sana12.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1191760
1   2   3   4   5
Bog'liq
Qozog\'iston Respublikasida Islomiy moliyalashtirish

Қуйидаги амалиётлар исломий банкнинг банк амалиётларига киради:

  • – жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг талаб қилиб олгунча фоизсиз депозитларини қабул қилиш, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг банк ҳисоб варақларини очиш ва юритиш;
  • – жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг инвестицион депозитларини қабул қилиш;
  • – банкнинг қарзга доир амалиётлари: исломий банк кредитларни муддатлилик, қайтаришлик ва устама олмаслик шартлари асосида пул шаклида беради;
  • – тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
  • а) тижорат кредитини бериш йўли билан савдо воситачиси сифатида савдо фаолиятини молиялаштириш;
  • б) шерикчилик шартларида ва ҳуқуқий шахсларнинг низом жамғармасида иштирок этиш орқали савдо фаолияти ва ишлаб чиқаришни молиялаштириш;
  • – лизинг (ижара) шартларида инвестицион фаолият;
  • – исломий банкнинг банк амалиётларини ўтказишдаги агентлик фаолияти.

Талаб қилиб олгунча фоизсиз депозит шартномаси:

  • Талаб қилиб олгунча фоизсиз депозит шартномаси бўйича исломий банк мижознинг пулларини банкнинг талаб қилиб олгунча омонатига қабул қилиш мажбуриятини олади, унда фоиз кўринишидаги устама тўлаш ёки тўлаб бериш кафолати ва мижоз талаби келиб тушгач, депозит ёки унинг бир қисми қайтарилиши кўзда тутилмайди. Исломий банкнинг фоизсиз депозит тўғрисидаги шартномасида банк омонати тўғрисидаги шартнома қоидалари қўлланади, у бўйича устама тўлаш ҳақидаги шартлар бундан мустаснодир.

Инвестицион депозит тўғрисидаги шартнома

  • Инвестицион депозит тўғрисидаги шартнома бўйича исломий банк мижознинг маблағларини маълум бир муддатда қайтариш кафолатисиз, берилган пулларни ишлатиш натижасига боғлиқ равишда инвестицион депозит тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган тартибда улар бўйича даромад тўлаш мажбурияти билан номинал кўринишда қабул қилади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling