Moliyaviy va boshqaruv hisobi


Download 97.41 Kb.
bet1/6
Sana20.12.2022
Hajmi97.41 Kb.
#1034953
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11вариант ММ 55 2 Ибрагимходжаев Ж И


OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA OʻRTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI

MOLIYAVIY VA BOSHQARUV HISOBI” fanidan


nazorat savollari
Guruh:MM 55-2
Talaba: Ibragimxodjayev J.I

Toshkent - 2020-2021 yil.
«Бухгалтерия хисоби» кафедраси
11-вариант
1. Бухгалтерия хисоби ва статистик хисобнинг боғлиқлиги.
Бозор иқтисодиёти турмушимизга кириб келаеётган бир пайтда ҳисоб-китоб ва ҳисобот ишларини замон талабларига жавоб берадиган тарзда юритиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги даврда давлат, жамоа, қўшма, кичик, хиссадорлик, хусусий ва бошқа мулк шаклига эга бўлган корхоналар молиявий хўжалик фаолиятнинг тўғри тартибли бошқарилиши кўп жихатдан хўжаликнинг молиявий, хўжалик муаммолалари каби омилларни ифодалашга ягона тартибда ёндашилишига боғлиқ. Бухгалтерия ҳисоби корхоналар фаолиятини ўрганиш ва бошқаришда асосий манба бўлиб ҳисобланади.Каерда ҳисоб-китоб ишлари пухта ташкил этилса,кўзланган максадга эришиш осон булади. Бухгалтерия ҳисобини пухта ўрганиш бу фанни фундаменти ҳисобланган бухгалтерия ҳисоби назариясидан бошланиши лозим. Чунки бу фан бухгалтерия ҳисоби тўғрисида умумий тушунча, ҳисоб, счёт, икки ёқлама езув, хужжатлаштириш, бахолаш, калькуляция қилиш, баланс, ҳисобот, йўқлама қилиш, бухгалтерия ҳисоби предмети ва методи тўғрисида батафсил тушунча беради.

Хўжалик фаолияти жуда мураккаб ва кўп киррали бўлганлиги сабабли ҳисобнинг шундай бир тизимини яратиш талаб қилинадики, бу ягона тизим корхоналарда хамда бутун халқ хужалигида содир булаетган турли –туман хўжалик фаолиятлари ва опера-цияларини камраб олсин хамда халқ хужалигига рахбарлик қилиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлай олсин. Ҳисобнинг бу тизимига оператив ёки оператив- техника ҳисоби, бухгалтерия ҳисоби ва статистик ҳисобларни бир-бирига чамбарчарс боғлиқ ҳолда қўллаш билан эришилади. Бу учала ҳисоб турининг йигиндиси халқ хўжалик ҳисоби деб аталади. Оператив (оператив-техника) ҳисоб ишлаб чиқаришнинг айрим булинмаларида содир булаетган хўжалик жараёни ва операциялари хақда зарур маълумотларни тезда етказиб беришга каратилган жорий кўзатиш ва назорат қилиш усулидир. Бухгалтерия ҳисоби корхонанинг хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг харакатини кўрсатади. У хўжалик жараёни операциялари устидан еппасига ва ўзлуксиз кўзатиш олиб бориш, кўзатиш натижасида олинган Маълумотларни улчаш ва хужжатларда кайт қилиш хамдҳа уларни ягона бир ўлчовда, яъни пулда ифодалаб умумлаштириш тизимидан иборатдир. Бухгалтерия ҳисоби айрим корхоналарда содир булаетган хўжалик жараёни


ва операцияларини ўзлуксиз кўзатиш ва кетма-кет кайд қилишни амалга ошириш, хўжалик ижтимоий фаолиятининг хамма томони устидан назорат олиб боришни таъминлаш усулидир. Статистик ҳисоб муайян шароитда халқ хужалигининг бутун микесида хамда айрим сохаларида ижтимоий ривожланиш конуниятларини микдорий ифодада ўрганади. Демак,статистик ҳисоб микдорий ходийсаларни ўрганиш ва назорат қилиш тизимидир. Унинг объекти алохида корхона, ташкилот ва муассаса, умуман халқ хужалиги ёки унинг бирор тармоги булиши мумкин. Статистик ҳисоб тегишли усуллардан, масалан, статистик кўзатиш, статистик йигиш, статистик грухлаш,урта микдорни олиш ва бошқаларидан фойдаланиб, жамият хўжалик фаолияти ривожланиши-нинг асосий конуниятларини аниқлайди. Бухгалтерия ҳисоби, u1073 биринчидан, корхоналар маблағларининг жойланиши ва уларнинг ташкил топиш манбаларида буладиган ўзгаришларга олиб келувчи хамма хўжалик жараёни ва операцияларини еппасига кайд қилади; иккинчидан, бу жараён ва ўзгаришлар иккиёқлама езиш усули билан мунтазам, ўзлуксиз ва ўзаро богланган равишда кайд қилинади; учинчидан; езув факат хужатларгагина асосланади; туртинчидан, хамма хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида пул ифодасида акс эттирилади. Демак, Бухгалтерия ҳисоби корхоналарда содир булаетган хўжалик жараёни ва операцияларини пул ифодасида еппасига ўзлуксиз, ўзаро богланган, хужжат билан асосланган ҳолда акс этишини таъминлайди.

Download 97.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling