Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
1.3. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг
ҳуқуқий асослари. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш учун қонуний- ҳуқуқий асос яратилган. Бу борада 2012 йилда қабул қилинган муҳим меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардан иборатдир: Ўзбекистон Республикасининг ―Рақобат тўғрисида‖ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг ―Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида‖ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг ―Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонуни; Ўзбекистон Республикасининг ―Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги қонуни: Ўзбекистон Республикасининг ―Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида‖ги қонуни; 1 Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-боби («Оддий ширкат») ва Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни. 29 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ- 4453-сонли «Стататистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб- таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ- 4455-сонли «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони. Ўзбекистон Республикасининг ―Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида‖ги (янги таҳрир) қонунининг 8-9-моддаларида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган. Мазкур қонуннинг 8-моддасига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектлари: -қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга; -юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга; -мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга; -ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга; -тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно 1 ; 1 Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган «Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ѐки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ѐки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низом. 30 ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ѐки шартнома асосида реализация қилишга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно 1 ; барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно; кредитлар олишга, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҳамда ўзга мол-мулкини шартнома шартлари асосида жалб этишга, шу жумладан биноларни, иншоотларни, ускуналарни ва ўзга мол- мулкни олишга ва (ѐки) текин, ижарага (лизингга) олишга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга йўналтиришга; ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли 2 . Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг ―Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида‖ги (янги таҳрир) қонунининг 9-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуйидаги мажбуриятлари белгиланган: -ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши; -меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаѐтган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф 1 Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 2 боби («Рақобатга қарши ҳаракатлар») ва 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори . 2 Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонуни. 31 сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши; -меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши; рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши 1 ; -реализация қилинадиган маҳсулот ва хизматлар учун сертификатларга эга бўлиши 2 ; -жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши 3 ; -бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритиши 4 ; -ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан 1 Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари. 2 Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 3 боби («Маҳсулотларни мажбурий ва ихтиѐрий сертификатлаштириш») ва «Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидалари» (рўйхат рақами 1513, 28.09.2005 й.). 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357 сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 36-бандига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субьектлари ўзларининг почта манзили ўзгарганда ўн кунлик муддат ичида рўйхатдан ўтказувчи органни бу ҳақда ѐзма равишда хабардор қилиши керак. 4 : Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ва «Давлат статистикаси тўғрисида»ги қонунлари 32 тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом мувофиқ ―бир дарча‖ принципи асосида ва қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ѐки унга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас. Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ѐки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ва маънавий зарар учун компенсация тўлайди. Ўзбекистон Республикасининг ―Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида‖ги қонунига кўра Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling