Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
тадбиркорлик
фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомили (рухсат бериш тартиб-таомили) — ҳаракатларни бажариш ва (ѐки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризанинг топширилиши ва кўриб чиқилиши, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг берилиши, амал қилиш муддатининг узайтирилиши, тўхтатиб турилиши, қайта тикланиши, тугатилиши, қайта расмийлаштирилиши ва бекор қилиниши жараѐни билан боғлиқ тадбирлар мажмуи ҳисобланади. Бажарилиши ва (ѐки) амалга оширилиши учун рухсат 33 бериш тартиб-таомилларидан ўтиш зарур бўлган ҳаракатлар ва (ѐки) фаолият жумласига тадбиркорлик субъектларининг бажарилиши ва (ѐки) амалга оширилиши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаѐти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиѐн ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган, тартибга солиниши рухсат бериш тартиб-таомилларидан ташқари бошқа усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмайдиган ҳаракатлари ва (ѐки) фаолияти киритилиши мумкин.Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари қонун ҳужжатларида белгиланади. Рухсат бериш тартиб-таомилларининг қонунда назарда тутилмаган янги турларини жорий этиш тақиқланади. Мазкур қонуннинг 5-моддасига биноан рухсат бериш тартиб- таомилларининг асосий принциплари қуйидагилардан иборатдир: тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, фуқароларнинг ҳаѐти ва соғлиғи ҳимоя қилинишининг, жамоат хавфсизлигининг ҳамда атроф-муҳит муҳофаза қилинишининг таъминланиши; -рақобатни чеклайдиган рухсат бериш тартиб-таомиллари белгиланишига йўл қўйилмаслиги; -рухсат бериш тартиб-таомилларининг ошкоралиги, очиқлиги ва тушунарлилиги; -рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг «бир дарча» орқали берилиши; -рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартибига доир талабларнинг ягоналиги; -тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги. Ваколатли органларнинг рухсат бериш тартиб-таомилларига доир ваколатлари қуйидагилардан иборат: тадбиркорлик субъектларининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, қайта 34 тиклаш, тугатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тўғрисидаги аризаларини қабул қилади ҳамда кўриб чиқади; ушбу Қонун талабларига ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларга мувофиқ белгиланган муддатларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беради ѐки уни беришни асосли равишда рад этади; берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиради; рухсат бериш тартиб-таомиллари масалалари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг оғзаки ѐки ѐзма сўровига кўра бепул тўлиқ ахборот ва малакали маслаҳатлар (тушунтиришлар) беради; тадбиркорлик субъектлари рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомлар билан монеликсиз танишиб чиқиши ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар монеликсиз тақдим этилиши учун шарт-шароитлар яратади; рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайѐрлаш ва тўлдиришда тадбиркорлик субъектларига ѐрдам беради; тадбиркорлик субъектларини ва уларнинг аризаларини бутун иш куни давомида қабул қилиш имкониятини берадиган иш вақти режимини таъминлайди; рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун зарур бўлган маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиради; рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни «бир дарча» орқали беради; ушбу Қонуннинг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уларни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади ва (ѐки) мазкур масалаларни суд тартибида кўриб чиқиш ташаббуси билан 35 чиқади. Ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик фаолиятининг лицензияланиши лозим бўлган турлари Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II сонли «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан белгиланади. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунинг 50-моддасига мувофиқ банклар, кредит бюролари ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, банклар, кредит бюролари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга лицензиялар бериш ҳақ эвазига, Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти эркинлиги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг ―Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида‖ги (янги таҳрир) Қонуни билан белгилаб қўйилган. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг конституциявий кафолатлари қуйидагилардан иборат: -давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди; -хусусий мулк бошқа мулк шакллари қатори дахлсиздир ва давлат томонидан ҳимоя қилинади; 36 -тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол- мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади; -тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиши, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, бошқа ташкилотларнинг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли. Шунингдек,юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг фақат асосий турларини санаб ўтишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин. Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади 1 . Мазкур қонунга биноан тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўзлари ишлаб чиқарадиган товарларнинг (бажарадиган ишларнинг, кўрсатадиган хизматларнинг) ва уларни реализация қилишдан олинган даромадларнинг (фойданинг) мулкдори ҳисобланади.Тадбиркорлик фаолияти субъектлари барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) ўз хоҳишига кўра тасарруф этади, бундан суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари мустасно.Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этади. Давлат органлари, банклар ѐки бошқа кредит ташкилотлари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг пул маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериш ва назорат қилишга ҳамда пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш 1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати». 37 ҳуқуқларига нисбатан қонунда ѐки шартномада назарда тутилмаган бошқа чекловлар белгилашга ҳақли эмас. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг уларга хизмат кўрсатаѐтган банклардаги ҳисоб варақларида турган маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул маблағлари тарзида олиниши мумкин. Қонунда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари 1 ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашѐвий ҳуқуқлари кафолатлари белгиланган. Энг муҳими, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилинади 2 . Тадбиркорлик фаолияти субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг ўз мулкдорлик ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак. Тадбиркорлик фаолияти субъекти қонунда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада бошқа шахслар унинг мол- мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиши шарт.Тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашѐвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек уларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно 3 .Мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун ҳужжати қабул қилинган тақдирда, ушбу ҳужжатни қабул қилиш натижасида мол-мулкнинг мулкдори бўлган тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат 1 : Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонуни. 2 Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 32, 33-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 166-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60, 61-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 170 — 173-моддалари. 3 Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 29, 36, 42-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 25, 26- моддалари. 38 томонидан қопланади. Зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади. Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаѐтган мол-мулкнинг қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланади. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки национализация ва мусодара қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки реквизиция қилинмайди, бундан табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва фавқулодда хусусиятдаги бошқа ҳолатлар мустасно бўлиб, бунда мулкдорга реквизиция қилинаѐтган мол-мулкнинг қиймати тўланади. Реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда давлат органлари томонидан қабул қилинади. Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираѐтган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.Агар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласа, улар ўз ваколатлари доирасида ва муайян қоида бузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўриши мумкин. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоида бузарлик мавжудлиги фактидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўзга қонуний фаолиятига аралашиш ѐки бундай фаолиятни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас 1 .Давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг банклар фаолиятига, шу жумладан банкларнинг филиаллари раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиши, банк маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиши тақиқланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг банклар кредит 1 Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси. 39 портфели ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш юзасидан банклар фаолиятига аралашиши тақиқланади 1 . Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари деҳқон ва фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан ушбу хўжаликларнинг агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турини танлашига, бу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализация қилиш йўналишини белгилашига аралашишга ҳақли эмас, давлат эҳтиѐжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустаснодир. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларининг яратилганлиги, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва манфаатлари ишончли тарзда муҳофаза қилинаѐтганлиги учун ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланмоқда ва унинг янгидан-янги шакллари вужудга келмоқда. Жумладан, оилавий тадбиркорлик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янги шаклларидан бири сифатида тез ривожланиш тенденциясига эга бўлмоқда. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling