Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ, -Т.: Шарқ, 1998. –Б.4; Қаранг: Халқ сўзи. -1998. 28 июль
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ, -Т.: Шарқ, 1998. –Б.4; Қаранг: Халқ сўзи. -1998. 28 июль. 4 этиб бўлмайди. Шундай экан, тарихнинг бир қисми сифатида ўз вақтида тарихий жараёнларга маълум даражада таъсир кўрсатган конкрет тарихий шахсларнинг фаолиятини ҳам ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Албатта, бирор-бир шахс ёки унинг фаолияти тарихни тубдан ўзгартириб юбориш қудратига эга эмас. Ҳар бир тарихий шахс фаолиятининг асосий қирраларини очиб беришда уни албатта ўша давр тарихий шароити ва тарихий зарурият даражаси нуқтаи-назаридан таҳлил этиш ва баҳо бериш талаб этилади. Шундай шахслардан бири XIX асрнинг 50-60 – йилларида Қўқон хонлигининг ички ва ташқи сиёсий ҳаётида, айни вақтда Россия империясининг босқинчилик юришларига қарши курашларида сезиларли из қолдирган Мулло Алиқули Амирлашкар Ҳасанбий ўғлидир (1831 – 1865). XIX аср ўрталарида ғарб ва жанубда Бухоро амирлиги билан, шимол ва шарқда Россия империяси ҳамда Шарқий Туркистон билан чегарадош бўлган Қўқон хонлиги ҳудудлари ташқи давлатлар билан савдо ва дипломатик алоқалар олиб боришда қулай геополитик афзалликларга эга эди. XIX аср ўрталарига келиб, хонликнинг ички ҳаётида рўй берган иқтисодий ва сиёсий кескинликлар ташқи сиёсатга ҳам кучли таъсир кўрсатди. Бир томондан хонликнинг ички низолар оқибатида сиёсий инқирозга юз тутиши, иккинчи томондан, Россия империясининг Ўрта Осиё ҳудудларига ҳарбий босқинчилик юришларининг кучайтирилиши аҳволнинг янада мураккаблашувига олиб келди. Мулло Алиқули Амирлашкар хонлик учун ана шундай таҳликали бир вазиятда сиёсат майдонига чиқди. Алиқули Амирлашкар нафақат хонлик ички сиёсий ҳаётини барқарорлаштиришда, балки Россия империяси тажовузига қарши курашларда ҳам муҳим ўрин эгаллади. Ҳаёти давомида турли кескин ва зиддиятли вазиятларга дуч келган бу шахснинг фаолияти жуда мураккаб кечди. Шу боис хонлик сиёсий ҳаётини бошқариш давомида сезиларли ютуқларга эришиш билан биргаликда айрим камчиликлар ва хатоларга ҳам йўл қўйди. Ҳозирги кунларгача Алиқули Амирлашкар шахси ва у билан боғлиқ маълумотларнинг чалкашлиги, унга баҳо беришда турлича ёндашувлар давом этмоқда. Бунинг асосий сабаби Алиқули Амирлашкар шахси ва унинг Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётидаги фаолиятининг чуқур ва атрофлича ўрганилмаганлигидадир. Ушбу масалани айнан маҳаллий манбалар асосида, архив манбалари ёрдамида ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, тадқиқотнинг аниқланган ва 5 мавжуд барча манбаларни солиштириш ва таққослаш орқали ўрганилиши уни ёритиб беришда холис ёндашувни таъминлайди ва бу ишнинг илмий қимматини янада оширади. Шахс ва унинг тарихдаги етакчилик ролини Алиқули Амирлашкарнинг Қўқон хонлиги ички ва ташқи сиёсий ҳаётида ҳамда чор Россияси босқинчилигига қарши курашлардаги фаолияти мисолида холислик нуқтаи–назаридан очиб бериш монографиянинг аҳамиятини янада оширади. Масаланинг мана шу жиҳатларига асосланган ҳолда мазкур монорафияда тадқиқ этилаётган мавзуни диққатга сазовор ва долзарб деб ҳисоблаш мумкин. Мазкур монографиянинг асосий мазмуни Алиқули Амирлашкар шахси ва фаолияти билан боғлиқлигини назарда тутиб, асосан XIX асрнинг 50-60 – йиллари этиб белгиланди. Бу йилларда Алиқули Амирлашкарнинг Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётига кириб келиши ва унинг барча жараёнларида бевосита фаол иштирок этиши кузатилади. Айнан шу йилларда Алиқулининг сиёсий ва ҳарбий соҳадаги фаолиятидаги асосий хусусиятлари намоён бўлади. Шу билан бирга Алиқули Амирлашкарнинг 1831-32 йиллардан XIX аср 60 – йилларигача бўлган ҳаёт йўли ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилади. Бунда Алиқули Амирлашкарнинг шахси ва унинг Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётида тутган ўрнини ёритиб бериш асосий мақсад сифатида белгиланди. Шунингдек, XIX асрнинг 50–60 йилларидаги Қўқон хонлигининг сиёсий ҳаётига умумий тавсиф бериш. Гарчи Қўқон хонлиги сиёсий ҳаёти ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд бўлсада, уларни асосан маҳаллий тарихчилар томонидан ёзиб қолдирилган манбалар асосида ёритиб бериш, XIX аср ўрталари – ХХ аср бошларида яшаб ўтган ва Алиқули Амирлашкар шахси ва фаолияти билан яқиндан таниш бўлган, бевосита унинг раҳбарлиги остида фаолият юритган ва шу билан бирга тарих асарлари ёзиб қолдирган тарихчилардан Муҳаммад Юнус Тоибнинг «Тарихи Алиқули Амирлашкар», Муҳаммад Юнус Тошкандийнинг «Хотиралар»и, бундан ташқари тарихчи Аваз Муҳаммад Атторнинг «Тарихи жаҳоннамойи» асарларида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда Алиқули Ҳасанбий ўғлининг таржимаи ҳолини ёритиб бериш, Алиқули Амирлашкарнинг Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётига кўрсатган таъсирини илмий ўрганиш. Алиқулининг хонлик сиёсий ҳаётидаги фаолиятини саройдаги сиёсий жараёнлар, қирғиз-қипчоқ муаммолари, сарой фитналари, хонликдаги иқтисодий-ижтимоий вазиятнинг сиёсий ҳаётга таъсири, ташқи сиёсат - Бухоро амирлиги билан олиб борилган курашлар ва чор Россияси босқинчилиги шароитидаги умумий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда 6 ёритиб бериш, ҳақида сўз юритилиб, асосий урғу Алиқули Амирлашкарнинг тарихий шароит ва ўз даври нуқтаи назаридан шахс сифатидаги жиҳатларини объектив равишда очиб бериш ва фаолиятини ёритиб беришга қаратилади. Монографиянинг назарий ва методологик асосларини белгилашда монография муаллифи энг аввало илмий билишнинг асосий тамойиллари, умумжаҳон тарих фанининг назарий – концептуал асослари, миллий истиқлол мафкураси фалсафаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида таъкидланган, шунингдек Мустақиллик йилларида илмий тадқиқот ишларини амалга ошираётган тарихчи олимларнинг тарихни ўрганиш ва унга илмий жиҳатдан ёндашиш тўғрисида кўрсатиб ўтган фикрларига асосланди. Шунингдек, монографияда мустамлака даври тарихининг асосий хусусиятлари, Россия империясининг босқинчилик сиёсати ва унга қарши маҳаллий ҳалқларнинг миллий-озодлик курашлари ва уларнинг моҳияти, айрим тарихий шахсларнинг сиёсий жараёнлардаги ўрни ва фаолияти холис, илмий ҳамда тарихийлик нуқтаи-назаридан чуқур таҳлил этилади. Тадқиқотни амалга оширишда Алиқули Амирлашкар ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бўлган манбалар ва архив ҳужжатларини таҳлил қилиш, солиштириш ва таққослаш, мавжуд маълумотларни танқидий ва объектив жиҳатдан ўрганиб, хулосалаш услубларидан фойдаланилди. XIX асрнинг 30-йилларидан бошлаб бугунги кунгача тарихчилар эътиборини ўзига жалб қилиб келаётган Қўқон хонлиги тарихининг ўрганилиш даражасини тарихий тадқиқотларнинг масалага концептуал – методологик ёндашув хусусиятларига кўра қуйидаги даврларга бўлиб ўрганиш тавсия этилади: Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling