Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
II.2. Алиқули Амирлашкарнинг давлат арбоби сифатида
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
II.2. Алиқули Амирлашкарнинг давлат арбоби сифатида
шаклланиши ва Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётидаги фаолияти. XIX асрнинг 60-йилларида Қўқон хонлигида юзага келган сиёсий кескинлик хонликдаги мавжуд сиёсий кучларнинг бўлинишига ва марказий ҳокимиятнинг заифлашувига олиб келди. Сиёсий тарқоқлик ва ўзаро курашлар аввалги даврлардаги миллий хусусиятларини маълум даражада йўқотиб, ҳокимиятдаги сиёсий етакчилик биринчи ўринга кўтарилди. Шу нуқтаи-назардан қараганда Султон Саййидхонни тахтга чиқарган Алиқули бошчилигидаги ҳокимият хонликнинг бирон – бир этник гуруҳининг сиёсий манфаатларини эмас, балки умумдавлат манфаатларини кўзлаб давлат тепасига келган ҳокимият эди. Шу ўринда Қўқон хонлигининг сиёсий ҳаётига кириб келаётган ва унинг амалга оширилишига сезиларли таъсир кўрсатаётган Алиқули Амирлашкарнинг таржимаи ҳоли ва дастлабки йиллардаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтиш ўринлидир. Алиқули Амирлашкар ҳақида XIX аср иккинчи ярмида яшаб ўтган тарихчиларидан Муҳаммад Юнус Тоиб, Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандий, Мулло Юнус Тошкандий, Абу Убайдулло Тошкандий ва бошқалар, шунингдек, рус ҳарбийлари ва тарихчилари ўз асарларида ва эсдаликларида ёзиб қолдирганлар. 1 Бу манбалар орасида Муҳаммад Юнус Тоибнинг «Тарихи Алиқули Амирлашкар» асари ўзининг биографик тарзда ёзилганлиги ҳамда Алиқули Амирлашкар ҳаёти ва фаолиятини ёритиб берувчи ягона мукаммал асарлиги билан алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Тарихчи Муҳаммад Юнус Тоиб шундай ёзади: «...Амирлашкари марҳумнинг насаблари ... қипчоқ жамоасидин бўлуб, исми – шарифлари Мулло Алиқули Ҳасанбий ўғли эрди, волидаи шарифалари Шаҳрбону 1 Муҳаммад Юнус Тоиб. «Тарихи Алиқули Амирлашкар». ЎзР ФА ШИ, қўлёзма № 12136; Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандий. «Тарихи жаҳоннамойи». ЎзР ФА ШИ, қўлёзма, №9455; Бекназар. «Амирлашкар жангномаси», ЎзР ФА ШИ, қўлёзма, №1925; Мулло Юнус Тошкандий хотиралари. Ўзбекистон Республикаси Алишер Навоий номидаги Марказий Давлат кутубхонаси. В 961-3; Мулло Олим Махдумхожа. «Тарихи Туркистон». ЎзР ФА ШИ, тошбосма, №18096; Ибрат «Тарихи Фарғона», ЎзР ФА ШИ, қўлёзма, №11080; Мулло Холибой Мамбетов. «Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269 – 1282 саналарда қилғон футуҳотлари», ЎзР А.Навоий номидаги МДК, № 10136; Абу Убайдулло Тошкандий. «Хулосат ул –аҳвол». ЎзР ФА ШИ, қўлёзма, № 2084; Мирзо Олим ибн Мирзо Раҳим Тошкандий «Ансоб ус – салотин ва таворих ул – хавоқин». ЎзР ФА ШИ, қўлёзма, № 1314 ва бошқ. Шунингдек, Бартольд В.В. Туземец о русском завоевании. «Туркестанские ведомости». 1898 г. №13, 14, 35, 37, 40. Туркестан. Соч. Т.III. – М.:1963. Коканд. Соч. III. – 1965; Наливкин В. Краткая история Кокандского ханства. – Казань. 1886. Веселовский В. Киргизский рассказ о русских завоеваниях в Туркестанском крае ғ Текст, перевод и приложения. – Спб., 1894. Смирнов Е.Т. Султаны Кенисара и Садык. Т.: Тип С.И.Лахтина. 1889. Терентьев М.А. Завоевание Средней Азии. Тт. I-III. М.1906. Абаза К.К. Завоевание Туркестана. М. 1902; Халфин Н.А. Присоединение Средней Азии к России (60-80 гг. XIX в). М.: Наука, 1965. Попов А. Из истории завоевания Средней Азии. М.-Л.: Наука.1940. 52 биби эрур. Хўқанд уези, Навкат бўлусинда Бужунбиткон дегон мавзеда турғучи фуқаро аҳлидин эрдилар». 1 Демак, муаррихнинг ёзишича Алиқули Амирлашкар қирғизларнинг қибчоқ уруғидан бўлиб, 1831 йил Хўқандга тобе бўлган Навкат туманига қарашли Бужунбитгон мавзесида туғилган. 2 Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Алиқули Амирлашкарнинг туғилган йили бирон–бир манбада аниқ кўрсатиб ўтилмаган. Манбаларда келтирилган айрим маълумотларга суянган ҳолда Алиқули Амирлашкарнинг туғилган йили милодий 1831-32 йилларга тўғри келади, деган хулосага келдик. Бу хусусда Тоиб асарининг Тошкент мудофааси воқеалари ёритилган қисмида шундай ёзади: «...Амирлашкари марҳум ... умаро ва саидларни ғазотга шаҳриз ва қўрғон муҳофазасина (Тошкент мудофаасига – З.И.) тарғиб айлаб, тойи руҳи шарифлари қазо қилиб, ансордин ошиёни ҳодиға парвоз айлади... Ул вақтда умри шарифлари ўттуз уч ё ўттуз тўрт ёшда эрди». 3 Тошкент мудофааси вақтида, 1865 йил 9 май куни Алиқули Амирлашкар қаттиқ ярадор бўлиб, вафот этганда тахминан 33 – 34 ёшда эканлигини назарга оладиган бўлсак, юқорида келтирилган, Алиқулининг таваллуди билан боғлиқ сана фикримизни тасдиқлайди. 1833 йилда отаси Ҳасанбий вафот этгач, сағир қолган фарзандлари билан онаси Шаҳрбону биби акаси Мулла Дўст Охунд ҳузурига боради. -“Амирлашкари марҳум икки яшарлик вақтларида оталари Ҳасанбий вафот қилиб, волидалари қўлларида ёш ва сағир қолиб, ... волидаларини акалари Мулла Дўст Охунд дегон Бужунбитқон мавзесида ўқутуб[ди]”. 4 Алиқули тоғаси қўлида олти–етти ёшларигача тарбия олади. 1838 йилда улар Қўрғонтепа ноҳиясига кўчиб келадилар. Сўнгра, Андижондаги Оқмасжид мадрасасида икки йилча сабоқ олади ва 1841 йилда Қўқонга келади. Бу ерда Қўқоннинг нуфузли уламоларидан бири Маҳзум Ҳожи Раис – Домулло Аёз Маҳдум ўғли ҳузурида хизмат қилиб, саводини янада оширади ва 1849 йилгача, яъни, ўн саккиз ёшгача шу ерда бўлади. 5 Кейинроқ, Алиқулининг синглисига уйланган Усмонқул додҳох уни ўзига яқин олиб, сипоҳгарчилик ишларига жалб қилади. -“Андин 1 Тарихи Алиқули Амирлашкар. 1б –2б. 2 Муҳаммад Юнус Тоиб. Тарихи Алиқули Амирлашкар // Шарқ юлдузи. -1996. №1-2. –Б.214-217. Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий. Тарихи жаҳоннамойи // Шарқ юлдузи. -1998. №6. –Б.119-141. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling