Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.185


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
3
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.185.
 
4
Ўша асар. –Б.6.
 
5
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.6–7.
 


53 
Амирлашкарни ҳамшираларини олғон Усмонқул додҳоҳ олиб келиб 
ҳарб ишлариға оралаштуруб[ди]”.
1
Алиқули Усмонқул додҳоҳ ҳузуридан яна Қўқонга қайтиб, 
йигирма ёшида отаси ўрнига бий бўлади. Бу ерда у ниҳоятда зийрак ва 
хушмуомила бўлганлиги ҳамда иш юритишдаги тадбиркорлиги билан 
фуқароларнинг ҳурматига сазовор бўлади. Кундан-кун равнақи ва 
мавқеи, обрў-эътибори ортиб боради. - “[Алиқули] фуқаро ва халқи 
Оллоҳға нафеъ ва осойиш еткуруб, кундан–кун ривож ва равнақлари 
зиёда бўлғон сабабли замона мардумлари ул кишиға ҳасад қилуб, ақли 
беҳусравлар [Алиқулига нисбатан] адоват камарини беллариға 
боғладилар”.
2
Алиқулининг мавқеи ортиб боришидан хавфсираб қолган бир 
қанча кишиларнинг унга қарши адоватлари ортиб, ёвлашиб қоладилар. 
Бу эса Алиқулининг бақувват ҳомий топиш мақсадида Маллабек 
хизматига киришига сабаб бўлади. –“Ул фурсатда Худоёрхонни ота 
бир, волида бошқа Маллабек Шералихон ўғлини ўз ини – укаси, 
Андижон ҳокими Сўфибек тўй қилмоқ учун [таклиф этиб], атроф – 
жавонибдан жаъми катта сардору – сипоҳлар [тўйга] интилиб 
келгонларида, Амирлашкари марҳум ҳам бир яхши фойга от бирлан 
келиб, Андижонда Маллабеки мазкурға навкар ва йигит бўлдилар”.
3
Бу воқеа 1853 йилда содир бўлиб, Алиқули Амирлашкарнинг ёши 
йигирма бир ёки йигирма иккида эди. Шу вақтдан бошлаб, хизмат 
жараёнида ўзининг мардлиги, довюраклиги ва шижоатлилиги билан 
ажралиб турувчи Алиқули Маллабекнинг эътиборини қозонади. Бу 
ишонч йилдан-йилга ортиб бориб, у Маллабекнинг энг ишончли 
кишиларидан бирига айланади. Маллабекнинг ишларига ўзининг 
маслаҳатлари ва йўл-йўриқлари билан таъсир этиб туради. Маллабек 
Андижонга ҳам айнан Алиқулининг маслаҳати билан бориши ва у ерда 
Алиқулининг ёрдамида, бунинг устига унинг уйида хон деб эълон 
қилинганлиги Алиқулининг қанчалик ишончга сазовор бўлганлигини 
кўрсатади.
4
Шу вақтдан эътиборан, Алиқулининг Қўқон хонлиги сиёсий 
ҳаётига таъсири бир мунча сезила бошлайди.
Маллахон ўзининг муваффақиятларга эришишида катта ёрдам 
берган Алиқулининг хизматларини муносиб тақдирлайди ва уни Чимён 
ҳукуматига ҳоким этиб тайинлайди.
5
Бу хусусда бошқа манбаларда 
1
Ўша жойда.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling