Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тарихи шохрухий. –Б.217. 3 Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.111-113. 46 ташлайди. Қаноатшоҳ, агар биз русларни Янгиқўрғонда бўлса ҳам тўхтатиб, уларни орқага қайтишга мажбур қила олмасак, Туркистон ва унинг атрофида яшовчи аҳоли ҳам Россияга тобе бўлиб қолишлари мумкин, деган оқилона фикрни билдиради. 1 Шу билан бир вақтда Қаноатшоҳ ўзининг бу ташрифи билан қўқонликлар олдида ниҳоятда катта обрўга эга бўлади. Сабаби, сарой аҳли ҳам, халқ ҳам бу вақтда чор Россиясининг босқинчиликлари тобора кучайиб бораётганидан қаттиқ ташвишга тушган эдилар ва хавотирликни кучайтириб, Қаноатшоҳнинг таклифлари уларни руҳлантириб юборган эди. Маллахон ушбу музокаралардан сўнг, вилоятлардан қўшин тўплашни буюради. Шу ўринда Мулло Олим Маҳдумхожанинг маълумотларини таъкидлаш жоизки, Маллахон саройда асосий мансаб ва вазифаларни саҳройи қирғиз-қипчоқларга бериб қўйганлиги, тажрибали амалдорларни ҳокимиятдан четлатганлиги ва жабр–зулмни ҳаддан ошириб юборганлиги натижасида бир қанча одамларни ўзига душман қилиб қўяди. Бу кишиларнинг наздида Маллахон тахтга чиқиш арафасидаги ваъдаларига тўла амал қилмаган эди. 2 Ички сиёсий вазият кескинлашиб боришига қарамасдан қўқонликлар империя қўшинларига қарши қаттиқ кураш олиб борадилар. 1862 йилгача бу курашларда Шодмонҳожи мингбоши ва Қаноатшоҳ оталиқлар катта жонбозлик кўрсатадилар. 3 Бироқ барча амалдорлар, қўшин бошлиқлари ҳам ташқи душманнинг рўйи-рост тажовузидан кўз юмиб, ўз манфаатларини эл – юрт манфаатларидан устун қўйдилар ва ҳокимиятни эгаллаш пайига тушдилар. Бунда улар Маллахоннинг сиёсатидан норози эканликларини яшириб ўтирмадилар. Хонликнинг ички сиёсий ҳаётида давом этаётган кескинликлар натижасида Андижон ҳокими Олимбек додҳоҳ бошчилигидаги фитначилар томонидан тахтни 3 йилу 4 ой давомида бошқарган ва хонлик учун бир қатор ишларни амалга ошириб улгурган Маллахон 1862 йил 23 февраль кечаси ўлдирилади. 4 Маллахоннинг ўлдирилиши воқеалари ва унинг сабаблари тўғрисида турли манбаларда турли талқинлар учрайди. Шундай талқинлардан бири сифатида қуйидаги маълумотларни келтириб ўтиш мумкин: - «Тошкент ҳокими Маллахон ўта зулмкор ва қаттиққўл бўлиб, шариатнинг ҳар бир ҳарфигача бажарилишини жуда қаттиқ талаб қиларди. Аёлларга кўчага чиқиш мутлақо таъқиқлаб қўйилган бўлса, эркакларга салласиз чиқиш умуман мумкин эмас эди... 1 ЎзР МДА. 715-ф, 1-р., 25-й.ж. 128-в. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling