Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


ЎзР МДА, 715-ф., 1-р., 21-й.ж. 63-в


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
ЎзР МДА, 715-ф., 1-р., 21-й.ж. 63-в.
 
3
ЎзР МДА, 715-ф., 1-р., 20-й.ж. 596-в.
 
4
Айнан қайси ўғли эканлиги кўрсатилмаган.
 
5
ЎзР МДА, 715-ф., 1-р., 20-й.ж. 592-593 – вв.
 


43 
Амир Ўратепани босиб олади ва Нов қалъасига юриш қилади. 
Уни эгаллагач, бу ерда тажрибали қўмондонларидан бири Қаноатшоҳ 
оталиқни қолдиради. Бироқ, амир кетиши биланоқ, Қаноатшоҳ 
Маллахон томонига ўтиб, Нов қалъасини тарк этади. Қаноатшоҳнинг 
қўқонликлар тарафига ўтиши кучлар нисбатини Қўқон фойдасига 
ўзгартириб юборади ва Бухоро амири учун оғир оқибатларга олиб 
келади.
1
Бухоро амирининг Қўқон хонлиги ғарбий ҳудудларини босиб 
олиш учун қилаётган курашлари Маллахоннинг ҳам қатъий ҳаракат 
қилишга мажбур қилади. Бу вақтда Марғилон ҳокими вазифасига 
тайинланиб, Лангарда янги қалъа қуриш ишлари билан машғул бўлиб 
турган Қаноатшоҳни Қоратегинга қўшин билан жўнатади. Қоратегин 
ҳокими Хайит уч–тўрт кун қаршилик кўрсатгандан сўнг, Қаноатшоҳ 
қўшинларига таслим бўлади ва Маллахон ҳукмронлигини тан олади. 
Бухоро амири Музаффар эгаллаб турган жойларини ҳам ташлаб 
чиқишга мажбур бўлади.
2
Чунки Маллахон томонидан Ўратепани озод 
қилиш учун бу вақтда эшикоғаси мансабида бўлган Алиқули ва 
Ёқуббек парвоначи бошчилигида жўнатилган қўшин ҳам Бухоро 
қўшинларига зарба беради ва уларни чекинишга мажбур қилади.
3
Бироқ 
орадан бир йил ўтиб, 1861 йил бошларида бухороликлар Ўратепани 
яна қайтариб олишга муваффақ бўладилар.
4
Орадан бирмунча вақт ўтгач, Бухоро амири Шаҳрисабз томондан 
юриш бошлайди. Бу ҳақда хабар келиши биланоқ, Маллахон ва 
Алиқули эшикоғаси қўшинга бош бўлиб, Зомин орқали Жиззахга 
юради. Амирнинг юришни кучайтирганлигини эшитиб, қўқонликлар 
ҳам ўз юришларини тўғри Самарқандга қараб давом эттирадилар. 
Мирзо Олим Мушриф амир бундан ниҳоятда қаттиқ хавотирланиб, 
дарҳол юришни тўхтатганлигини ва Маллахон ҳузурига элчи 
юборганлигини ёзади.
5
Амир Музаффар Самарқанддан қайтгач, музокаралар бошланади. 
Бунда Маллахон номидан элчи Бобохўжа Шайхулислом музокараларда 
иштирок этади. Натижада икки давлат ўртасида Қозоқбулоқ мавзеси 
чегара этиб белгиланади.
6
Хонликнинг Бухоро билан муносабатларида бир оз барқарорлик 
юзага келгач, Маллахон хонлик ички сиёсий аҳволини яхшилаш 
1
ЎзР МДА, 715-жамғарма, 1-рўйхат, 20-иш 592-593 – вв.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling