14
хонликларини босиб олиши тарихини маҳаллий тарихчилар асарларини
ҳам ўрганган ҳолда ёритишга катта эътибор берадилар.
Е.Т.Смирнов томонидан ёзилган «Султаны Кенисары и Садик
(библиографические очерки)» номли асарда Қозоғистон ҳудудларининг
чор қўшинлари томонидан босиб олинишига қарши курашган Кенисари
султон, Жанубий Қозоғистон ҳудудлари, Тошкент ҳимояси,
Бухоро
амирлиги ҳамда Хива хонлигининг чор Россияси қўшинларига қарши
олиб борган курашларида саркардалик фаолияти билан машҳур бўлган
Султон Содиқ ҳақида қимматли маълумотларни бериб ўтади. Муаллиф
ҳар икки саркарда ҳақида маълумотларни маҳаллий манбалар асосида
таҳлил этиб беради.
Шунингдек, ушбу асардан Қўқон хонлиги ички
сиёсатига алоқадор маълумотлар билан бирга Мулло Алиқули
Амирлашкар ҳаёти ва саркардалик фаолияти ҳақида ўта қимматли
маълумотлар ўрин олган.
1
Н.И.Веселовскийнинг «Киргизский рассказ о русских завоеваниях
в Туркестанском крае» номли асари маҳаллий тарихчи Мулло Ҳолибой
Мамбетовнинг «Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282
саналарда қилғон футухотлари» асари асосида ёзилган ва
рус тилига
таржима қилиб, айрим воқеалар муаллиф томонидан таҳлил этилган.
Ушбу асар Қўқон хонлигининг чор Россиясига қарши 1853 йилдан 1865
йилларгача олиб борган курашлари ҳақидаги қимматли маълумотларни
ўз ичига олиш билан бирга Мулло Алиқули Амирлашкар ҳаёти ва
фаолиятига ҳам кенг тўхталиб ўтилган.
2
Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, В.В.Бартольд,
Н.И.Веселовский, А.Зимин Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан
босиб олиниши тарихини маҳаллий тарихчилар томонидан ёзилган
асарларни, уларда бу масалага билдирилган муносабатларини ўрганиб,
холис ёндашилгандагина объектив баҳо бериш мумкинлигини алоҳида
таъкидлаб ўтганлар.
3
Шу жиҳатлари
билан бу олимлар томонидан
ёзилган бир қанча асарлар ўзининг маълум даражада объективлилиги
билан
ажралиб туради, бунда улар маҳаллий тарихчилар томонидан
ёзилган асарларни бевосита ўрганиб ва таҳлил этиб, масалага ойдинлик
киритишга ҳаракат қилганлар.
Қўқон
хонлиги
тарихи
масалаларига
бағишланган
тадқиқотларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: