Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 


10 
Бешинчидан, Алиқули Амирлашкар тарихини ёритиш билан бир 
вақтнинг ўзида XIX асрнинг иккинчи ярмида Муҳаммад Юнус 
Тошкандий, Мулло Ҳолибой Мамбетов каби тарихчилар томонидан 
ёзилган айрим тарихий манбаларнинг, Алиқули номи билан боғлиқ 
айрим архив ҳужжатларининг илк бора ўрганилаётганлиги ҳам 
монорафиядаги фикрларнинг илмий янгилиги ҳисобланади.
Монографияда келтирилган маълумотларнинг амалий аҳамияти 
ҳақида шуни айтиб ўтиш лозимки, у Қўқон хонлиги тарихини ёритиш 
ва ўтмишдаги тарихий шахслар фаолиятини ўрганиш ишларига ҳисса 
бўлиб қўшилади.


11 
I БОБ 
АЛИҚУЛИ АМИРЛАШКАР ВА УНИНГ ҚЎҚОН ХОНЛИГИ 
СИЁСИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИНИ ЎРГАНИШНИНГ 
ТАРИХШУНОСЛИК-МАНБАШУНОСЛИК МАСАЛАЛАРИ 
ВА МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ 
Тарихшунослик масалалари. Қўқон хонлиги тарихини ўрганиш 
XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб бугунги кунгача тарихчилар 
эътиборини ўзига жалб қилиб келмоқда. Ҳозиргача хонлик тарихи 
бўйича яратилган асарлар ва илмий тадқиқотларнинг салоҳияти жуда 
катта. Ўтган бир ярим аср мобайнида хонлик тарихини ўрганишда 
турлича ёндашиш ва муносабатлар, айрим вақтларда тарихий 
жараёнлар ва воқеликни объектив баҳоламаслик ҳолатларига йўл 
қўйилди. Хонлик тарихини ёритишдаги бундай муносабат ушбу ҳолни 
тарихшунослик нуқта-назаридан чуқур таҳлил қилишни талаб этади. 
Шундан келиб чиққан ҳолда мавзунинг ўрганилишини мавжуд илмий 
тадқиқотларнинг йўналиши, давр ва бошқа хусусиятларига кўра бир 
неча гуруҳга бўлиб кўриб чиқиш талаб этилади. 
Биринчи асосий даврга XIX аср 30-йилларидан ХХ асрнинг 
дастлабки ўн йилликларигача, яъни Туркистоннинг мустамлака 
даврида яратилган асарларни киритиш мумкин. Бунда айниқса рус 
шарқшуносларининг меҳнати салмоқли ўрин эгаллайди. Рус 
шарқшунослари томонидан Қўқон хонлиги тарихини ўрганиш XIX 
асрнинг ўрталаридан бошланди. Бунгача хонлик ижтимоий-иқтисодий 
ва сиёсий ҳаёти ҳақида асосан чор армияси ҳарбийлари ва элчилик 
алоқалари орқали, турли йўллар билан олинган маълумотлар умумий 
маълумотлар тарзида тўпланган. XIX асрнинг ўрталарида ва айниқса 
иккинчи ярмида яратилган тарих асарларида, эсдаликларда, 
тавсифнома ва жосуслик хизмати ҳисоботномаларида хонликнинг 
асосан сўнгги давр тарихи ёритиб берилган. Шундан келиб чиқиб, бу 
давр тарихшунослигининг ўзини икки қисмга ажратиш мумкин.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling