Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


- Биринчи давр XIX асрнинг 30-йилларидан – ХХ асрнинг


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

- Биринчи давр XIX асрнинг 30-йилларидан – ХХ асрнинг 
бошларигача ўз ичига олади. Бу даврни икки қисмга ажратиш 
мумкин: 
Биринчи қисми XIX асрнинг 30-60 йилларигача бўлган даврни ўз 
ичига олиб, бу вақтда Қўқон хонлиги тарихи масалаларига 
бағишланган ишларда асосан хонликнинг ички сиёсати, ижтимоий ва 
иқтисодий ҳаёт масалалари ёритилган маълумотларни кўриш мумкин. 
Бу маълумотлар хонлик ҳаётини акс эттириш билан бирга кейинчалик 
унинг чор Россияси томонидан босиб олнишида подшо армияси 
ҳарбийлари учун қўлланма-маълумотнома вазифаларини ҳам бажарган. 
Бу маълумотлар ва асарлар ўзининг маълум даража объективлиги 
билан хусусиятланади. 



Иккинчи қисми XIX асрнинг 60-йилларидан ХХ аср бошларигача 
бўлган вақтни ўз ичига олади. Бу даврда яратилган асарларда 
хонликнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши масалаларига кенг 
ўрин берилган ва уларнинг аксариятида «буюк давлатчилик» 
шовинизми хусусиятлари яққол сезилиб туради. Шу билан бирга айрим 
рус тарихчилари масалани объектив ёритиш фикрларини ҳам илгари 
сурадилар. Ушбу хусусиятлари билан бу даврда яратилган асарлар 
Қўқон хонлиги тарихи ва унинг чор Россияси томонидан босиб 
олиниши масалаларини ўрганишда ниҳоятда катта ахамиятга эга.

Иккинчи 
даврни 
Совет 
даври 
(1917-1991 
йй) 
тарихшунослиги ташкил этади. Бу даврни ҳам тарих фанига бўлган 
ёндашув хусусиятларига асосланган ҳолда уч қисмга бўлиш мумкин: 
Биринчи қисмини Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидан – 
ХХ асрнинг 50-йиллари ўрталаригача бўлган давр билан белгилаш 
мумкин. Бу даврда яратилган илмий асарлар ва тадқиқотлар масалага 
қисман объектив ёндашуви билан хусусиятланади. 
Совет даври тарихшунослигининг иккинчи қисми ХХ аср 50-
йилларидан – 80-йилларнинг ўрталаригача бўлган даврни ўз ичига 
олади. Бу даврда амалга оширилган илмий тадқиқот ишларида 
коммунистик мафкура ва социалистик тузум ғоялари таъсирида 
тарихни ўрганишга бир томонлама, Ўрта Осиё хонликларининг чор 
Россияси томонидан мустамлакага айлантирилишига «прогрессив» 
жараён сифатида, маҳаллий халқлар тараққиётида «буюк рус халқининг 
роли»ни бўрттириб кўрсатишга мойиллик ҳукм суради.
Учинчи қисми ХХ асрнинг 80-йиллари ўрталаридан 90-йиллари 
бошигача («қайта қуриш» даври). Бу даврда асосан ўзбек олимлари 
томонидан эълон қилинган бир қатор илмий ишларда ва мақолаларда 
чор Россияси томонидан Ўрта Осиё хонликларининг босиб олиниши ва 
мустамлакага айлантириши жараёнларини манбалар ва архив 
ҳужжатлари асосида ҳаққоний ва объектив ёритишга интилиш муҳим 
ўрин эгаллайди. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling