Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Учинчи давр Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

Учинчи давр Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини 
қўлга киритганидан (1991 йил 31 август) кейинги йилларни ўз 
ичига олади. Бу даврда амалга оширилган ва бугунги кунда олиб 
борилаётган тадқиқотлар ўзининг холислиги ва масалага объектив 
ёндашуви билан хусусиятланади. 
Қўқон хонлиги тарихини, айниқса хонликнинг чор Россия 
томонидан босиб олиниши ва унга қарши курашларда Алиқули 
Амирлашкарнинг фаолиятини очиб беришда манбаларнинг ўрни ҳам 
ниҳоятда каттадир. Қўқон хонлиги тарихи ёритилган манбалар Бухоро 



амирлиги ҳамда Хива хонлиги тарихи манбашунослигига нисбатан бой 
ва салмоқли бўлиб, уларни икки қисмга бўлиш мумкин. Биринчиси 
маҳаллий тарихчилар томонидан ёзиб қолдирилган тарихий асарлар 
бўлса, 
иккинчиси 
ҳужжатгоҳларда 
сақланиб 
турган 
архив 
ҳужжатларидир. Маҳаллий тарихчилар томонидан ёзиб қолдирилган 
манбаларнинг ўзи масалага ёндашув хусусиятлари ҳамда мазмунига 
кўра бир қанча турларга бўлиниши мумкин. XIX асрнинг ўрталаридан 
бошлаб ХХ аср бошларигача яратилган манбалар ўзларининг авалги 
давр манбаларига нисбатан турфалиги ва мукаммаллиги билан ажралиб 
туради. Хонлик тарихи ёритилган манбалар умумий ҳолда бир 
яхлитликни ташкил этсада, уларда мавжуд воқеликка бўлган муносабат 
ва унда иштирок этаётган тарихий шахсларнинг фаолиятига баҳо 
беришда ҳар-хиллик кўзга ташланади.
Қўқон хонлиги тарихини ёритувчи манбалар юқорида 
таъкидланганидек салмоқли бўлсада, ушбу тадқиқот ишини ёритишда
Алиқули Амирлашкар фаолияти ёритилган асарлар ва расмий 
ҳужжатларга асосланилди. Жумладан, Муҳаммад Юнус ибн Муҳаммад 
Амин – Муҳаммад Юнус Тоибнинг «Тарихи Алиқули Амирлашкар»,
1
Мулло Аваз Муҳаммад ибн Мулло Рўзи Муҳаммад Сўфи – Аваз 
Муҳаммад 
Аттор 
Хўқандийнинг 
«Тарихи 
жаҳоннамойи»,
2
Бекназарнинг 
«Амирлашкар 
жангномаси»,

Мулло 
Юнус 
Тошкандийнинг «Хотиралар»и,
4
Мулло Олим Маҳдумхожаниннг 
«Тарихи Туркистон»,
5
Исҳоқхон Жунайдулло ўғли – Ибратнинг 
«Тарихи 
Фарғона»,
6
Мулло 
Холибой 
Мамбетовнинг 
«Ўрус 
лашкарининг Туркистонда тарих 1269–1282 саналарда қилғон 
футуҳотлари»,
7
Абу Убайдулло Тошкандийнинг «Хулосат ул –аҳвол»,

Мирзо Олим ибни Мирзо Раҳим Тошкандийнинг «Ансоб ус – салотин 
ва таворих ул – хавоқин»,
9
Мулло Холбек ибни Мулло Мусо 
Андижонийнинг 
«Алиқули 
жангномаси 
ва 
Мулло 
Холбек 
саргузаштлари»,
10
Муҳаммад 
Ниёз 
Хўқандийнинг 
«Тарихи 
Шоҳруҳий»,
11 
Муҳаммад Солиҳ ибн Муҳаммад Раҳим 
1
 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институти 
қўлёзмалар хазинаси (кейинги жойларда ЎзР ФАШИ), қўлёзма, № 12136.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling