Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

Биринчи қисмида, яъни XIX асрнинг 50-60 - йилларигача 
яратилган асарлар Россия империясининг ўзбек хонликларини босиб 
олиш мақсадидаги ҳарбий босқинчилигини амалга ошириш вақтида 
фойдаланиш учун йиғилган маълумотлар бўлсада, хонликнинг шу 
давргача бўлган умумий аҳволи ҳақида қимматли маълумотларни 
бугунги кунгача етиб келишини таъминлади. Бундай асарлар қаторига 
Ф.Назаров,
1
Н.И.Потанин,
2
В.В.Вельяминов-Зернов,
3
М.Н.Галкин,
4
1
Назаров Ф. Записки о некоторых народах и землях Средней части Азии. С.-Пб., -1821; Также: Записки о 
некоторых народах и землях Средней части Азии. - М.: Наука, 1968. - 76 с.
 


12 
А.Макшеев
5
ҳамда 
А.Нурекин
6
кабиларнинг 
асарларини 
ва 
мақолаларини киритиш мумкин. 
Бу муаллифлар асарларидаги асосий хусусият шундаки, улар рус 
тарихчилари ёки тадқиқотчилари учун деярли номаълум бўлган Қўқон 
хонлиги ҳақида, унинг аҳолиси, урф-одатлари, ҳудудлари ва 
чегаралари, ҳарбий аҳволи ва бошқалар юзасидан асосан илк 
ахборотларни тўплаганлар маълумот тарзида етказиб берганлар. 
Шунингдек, бу асарларда кейинги даврларда юзага келган «буюк 
давлатчилик» ғояларини бўрттириб кўрсатиш каби ҳолатлар 
сезилмайди. 
Мустамлака даври тарихшунослигининг иккинчи даврида, яъни 
XIX асрнинг иккинчи ярмида яратилган асарларда хонликнинг сўнгги 
даврлари ички ва ташқи сиёсати, ҳарбий аҳволи, хонликнинг чор 
Россияси томонидан босиб олиниши ва тугатилиши воқеалари кенг 
маълумотлар асосида ёритиб берилган. Бу асарлардаги маълумотлар 
воқеаларнинг бевосита иштирокчилари ва айни замонда яшаган 
олимлар томонидан ёритилганлигига қарамай, уларда Россия 
империяси мустамлакачилиги манфаатларига мос равишда, буюк 
давлатчилик нуқтаи назаридан ёндашилганлигини кўриш мумкин. 
Масалага бундай концептуал ёндашувнинг асосий сабаби бир томондан 
буюк давлатчилик қарашлари бўлса, иккинчи томондан подшо 
тузумининг таъсири эди. Г.А.Аҳмаджоновнинг таъкидлаб ўтишича, 
“мустамлакага айлантириш ва унинг оқибатлари билан алоқадор 
ҳаққоний тарихий-сиёсий асарларни чоп этиш” “подшо цензураси 
таъқиқлари сабабли” мумкин эмас эди.
1
Бироқ, бу маълумотларни 
танқидий равишда жиддий ўрганиш фойдадан холи эмас. Бу даврда рус 
шарқшунос 
тарихчи 
олимларидан 
В.Бартольд,
В.Пяньков, 
Н.Остроумов, 
В.Наливкин, 
В.Веселовский, 
Е.Т.Смирнов, 
М.А.Терентьев, К.К.Абаза,
Н.Дингельштед, Н.Павлов, А.Н.Макшеев, 
А.Н.Куропаткин, Е.Желябужский, А.И.Добромислов, Д.Л.Иванов ва 
бошқалар Россия империяси томонидан Ўрта Осиё хонликларининг 
2
Записки о Кокандском ханстве хорунжего Потанина (1829-1830 гг.) // Туркестанский сборник. -Т.389; // 
Военный журнал. С.-Пб. 1831. № 4-5. –С.35.
 
3
Вельяминов-Зернов В.В. Исторические известия о Кокандском ханстве от Мухаммед-Али до Худаярхана. 
-С.-Пб.: 1856. -С.327-371; Сведения о Кокандском ханстве // Вестник Русского Географического общества. 
–С.-Пб. 1856. Т. 18. -С.108-151.
 
4
Галкин М.Н. Краткая записка об исторических правах России на кокандские города Туркестан и Ташкент 
// Русский вестник. 1856. №5. Туркестанский сборник. Т.6.
 
5
Макшеев А. Показания сибирских казаков Милюшина и Батыришкина, бывших в плену у кокандцев с 
1849 по 1852 гг. // Вестник Русского Географического обҳества. –Ч.17 (II). –С.-Пб. 1856. -С.20-32.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling