Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Давлат бошқарувида сиёсий қарорларнинг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

 
1.4. Давлат бошқарувида сиёсий қарорларнинг 
қонун шаклида намоён бўлиши 
Қонунчилик жараёни бикамерал тизимга эга Ўзбекистон 
Республикаси парламенти – Олий Мажлиснинг асосий вазифаларидан 
бири эканлиги барчамизга маълум. Бу эса нафақат қонунлар, балки 
сиёсий қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳисобланади. 
Шуни айтиш жоизки, ҳар куни сиёсий тузумидан қатъий назар 
бирор давлатда Президент фармонлари, қонун лойиҳалари, сиёсий 
партиялар ва ҳаракатларнинг баённомалари кўринишида турли 
хилдаги сиёсий қарорлар қабул қилинади. Уларнинг қанчалик 
муҳимлиги ким томонидан нима борасида қабул қилинганлиги билан 
бевосита боғлиқ. Бироқ, парламентнинг сиёсий қарорларни қабул 
қилиш каби масъулиятли вазифани самарали амалга ошириши, энг 
аввало, у ўзи фаолият кўрсатаётган жамиятнинг мақсадлари, 
истаклари ва манфаатларини қай даражада англай олишига ва акс 


70 
эттиришига боғлиқ. Шу ўринда парламент жамиятнинг мавжуд 
имкониятларини, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳволини, маънавий 
оламини, урф-одатларини, анъаналарини, қизиқишлари ҳамда 
интилишларини ҳисобга олган ҳолда фаолият кўрсатиши муҳим 
ҳисобланади. 
Ҳар қандай мамлакатнинг парламенти учун юқорида қайд 
этилган шароитларга амал қилиш ўта мураккаб вазифадир. 
Ўзбекистоннинг қонун чиқарувчи олий вакиллик органи учун ушбу 
вазифа 
жамиятимиз 
тарихий, 
ўтмиш 
даврини 
бошидан 
кечираётганлиги сабабли ҳам янада мураккаблашди. Ҳеч шубҳасиз, 
юртимизда эркин, адолатли ва фаровон ҳаёт қуриш жараёнида 
ижтимоий-сиёсий муносабатлар, одамларнинг онги ва тафаккури ҳам 
ўзига хос, шу билан бирга, мутлақо янгича маъно касб этиб бормоқда. 
Хусусан, шахс ва давлат, инсон ва жамият ўртасидаги муносабатлар 
янгича мазмун ва шакл топиб, янги хусусиятлар, янги тамойиллар 
асосида такомиллашиб бораётганини сезиш, англаш қийин эмас
1
. Шу 
ўринда сиёсий қарорлар ҳар доим ҳам қонун бўлавермаслигини, аммо 
улар кўп ҳолларда қонун орқали амалиётга жорий этилишини 
таъкидлаб ўтиш зарур
2

Сиёсий амалиёт эса қонунни сиёсий қарорларнинг энг залворли 
ва тантанавор шакли сифатида белгилайди
3
. Сабаби қонун барча 
қарорларни, унга бевосита таълуқли бўлган ёки бўлмаган меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солади: улар қонун измида амалга 
оширилади. Ғарб мутафаккирлари Ш. Монтескье ва Ж. Ж. Руссолар 
ҳам қонун устуворлиги орқали халқнинг умумий иродаси 
ифодаланиши ҳамда муҳим, типик ва турғун ижтимоий 
муносабатларни бошқариш мумкинлигини таъкидлаганлар. 
Қонуннинг устуворлигини таъминлаш демократиянинг асосий 
шартларидан 
бири 
ҳисобланади. 
Қонунга 
итоат 
қилинган 
жамиятдагина демократия қарор топади ва барқарор ривожланади. 
“Чинакам демократик жамиятда Президент ҳам, оддий фуқаро ҳам 
қонунга риоя этади. Бошқа иложи йўқ”
4
. Қолаверса, барча 
демократик институтлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонун 
воситаси билан жорий этилади.
1
Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – T.: Ўзбекистон, 2008. 125- б. 
2
Мусаева М. Н. Жамиятни демократлаштиришда икки палатали парламентнинг аҳамияти: Сиёсий фан. номз.... 
дис. – Тошкент: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2003. –63-64 б. 
3
Jean-Luc Chabot. Introduction a la politique. Presses Universitaires de Paris, 1991. – P. 161. 
4
Каримов И.А. Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг. – Т.: Ўзбекистон, 1993. 26- б. 


71 
Маълумки, парламент ижтимоий турмуш шароитида марказий 
ўрин 
эгаллайди. 
Парламент 
бир 
қатор 
мамлакатларнинг 
конституцияларида қонун чиқарувчи орган сифатида қайд этилади. 
Рус олими профессор З. М. Черниловский: “Парламент аҳолининг у 
ёки бу қатламлари тарафдор бўлган фикрлар, у ёки бу “гуруҳ” 
манфаатларини акс эттирадиган, таклифлар ошкора тўқнашадиган 
анжуманга айланмоғи лозим. Парламентда улар қонун шаклида 
муросага келади”
1
– деб ёзади. Ҳақиқатдан ҳам, парламент 
мамлакатнинг турли хил қатламларининг манфаатларини ўзида акс 
эттирадиган олий давлат ҳокимияти вакиллик органидир. Ушбу гуруҳ 
ва қатламларнинг манфаатлари, хоҳиш-иродалари ва қадриятлари 
парламентда сиёсий қарор сифатида акс этади. Шунинг учун ҳам биз 
парламентни сиёсий қарор қабул қилувчи институт сифатида 
баҳолашимиз мумкин.
Қонунчилик ҳокимияти давлат ҳокимиятининг муҳим таркибий 
қисми бўлиб, уни такомиллаштириш давлат ҳокимияти бутун 
тизимининг тарихий эволюцияси билан боғлиқ. Шу сабабли қонун 
чиқарувчи олий органларнинг қарор топиши ва ривожланиши 
муаммоларини ҳар томонлама таҳлил этиш давлат қурилиши 
назарияси ва амалиёти учун, Ўзбекистон парламентаризмининг 
келажаги учун теран аҳамият касб этади. Айни пайтнинг ўзида 
истиқболни белгилаб олиш учун ўтмишни чуқур ва холис ўрганмоқ 
зарур. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
биринчи 
Президенти
И.А. Каримов таъкидлаганидек: “Миллатни асраш керак, миллатни 
асраш учун эса унинг ҳақиқий тарихини ўрганиш, авайлаб ҳимоялаш 
керак”. Демак, тарихий ёндашув сиёсий-ҳуқуқий таҳлилнинг 
ажралмас қисми бўлиб, усиз сиёсий воқеаликка ҳаққоний баҳо бериб 
бўлмайди. 
Ўзбекистонда 
барпо 
этилаётган 
ҳуқуқий 
давлат 
ва 
шакллантирилаётган фуқаролик жамияти ҳамда давлат ҳокимияти 
механизмини демократлаштириш, ислоҳ қилиш масалаларининг 
назарий асослари, тамойиллари биринчи Президент И. А. Каримов 
томонидан ишлаб чиқилиб, амалга оширилаётганлиги бугунги кунда 
ҳеч кимга сир эмас. “Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва 
ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик 
давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини 
1
Черниловиский З.М. Провововие государтво исторический опыт. //Советское государство и право. 1989. –№4. 
54- б. 


72 
шакллантиришдан иборат”
1
. Пировард мақсадимиз эса ижтимоий 
йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга 
эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик 
жамиятини барпо этишдир
2
.
Шунинг учун ҳам эндиликда “давлат бошқаруви ва жамият 
қурилишида демократик андозалар ва тамойилларни янада чуқурроқ 
тадбиқ этиш, ҳокимият – яъни қонунчилик, ижро ва суд 
тармоқларининг ўзаро мувозанати ва мутаносиблигини, шу билан 
бирга, уларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳар қайси тармоқ ўз 
вазифа ва бурчини бажариши учун амалий механизмларни ҳаётда 
ташкил этиб бериш”
3
ғоят муҳим вазифалардан саналади. 
Парламентаризм – сиёсий демократиянинг таркибий қисми. 
Парламентнинг демократлиги, яъни сиёсий қарор қабул қилувчи олий 
институт эканлиги шундан иборатки, биринчидан, халқнинг бевосита 
сайловда 
овоз 
бериши 
орқали 
ташкил 
этилади 
яъни 
шакллантирилади; иккинчидан, парламент ошкора муҳокама орқали 
олий даражадаги сиёсий қарорлар қабул қилади; учинчидан
парламент халқнинг иродасини ифода этувчи, унинг номидан иш 
кўрувчи вакиллик органи ҳисобланади; тўртинчидан, аксарият 
ҳолларда депутатлар халқ билан мулоқотда бўлиб, унга ҳисоб бериб 
турадилар. 
Бизга маълумки, парламентнинг кўплаб функциялари мавжуд. 
Улар тартибга солиш, қонун чиқариш, назорат ва таъсис этиш каби 
функциялардан иборат. Биз фақатгина қонун чиқариш яъни сиёсий 
қарорларни ишлаб чиқиш функциясигина тўхталиб ўтамиз. Бу 
парламентнинг энг кўламдор ва муҳим вазифасидир. Айнан шу 
орқали бир қанча мақсадларга эришилади:

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling