Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

интуитив методлардан тортиб, математик моделлар асосида 
қўлланиладиган расмий-рационал методларгача қамраб олади. Бу 
услубларни танлаш ва улардан фойдаланиш қарор қабул қилувчи 
кишиларга, вазиятга, стратегик йўналиш ва бошқа қатор омилларга 
боғлиқ. Умуман, қарор қабул қилиш жараёнида фойдаланиладиган 
услубларни қуйидаги олти туркумга ажратиш мумкин: 
1. Ҳиссий билишга асосланган, субъектнинг ҳиссий ва тахминий 
тасаввурларини ўзида акс эттирадиган услублар; 
2. Прецедент услуб бу субъект томонидан илгари содир бўлган 
ўхшаш ҳодисаларда фойдаланилган услубларни механик қўллашни 
назарда тутади; 
3. Вазиятни баҳолашда объектив фикрлаш усулларига асосланган 
математик, рационал, илмий услублар. Бунда “харажат ва фойда”, 
“харажат ва фаолият”, “илгарилаб бораётган тадқиқотлар”, “бозор ва 
кайфиятларни ўрганиш” каби услублар ҳақида гапириш мумкин
4. Инкрементал услуб бу вазиятнинг фундаментал жиҳатларига 
дахл қилмайдиган, уни сезиларли даражада ўзгартирмайдиган 
услубдир. 
5. Аралаш услуб бу аниқ муаммоли вазиятни эмперик тадқиқ 
этишда ижтимоий таҳлилнинг умумназарий ёндашувларини 
қўллашни назарда тутадиган услуб ҳисобланади. 
6. Тажрибавий 
услуб бу муаммоли вазиятни сунъий 
моделлаштиришни назарда тутадиган услубдир
1

Қуйидаги омиллар давлатнинг тўғри мақсадлар тизимини яратиш 
имконини камайтиради: 
- мавжуд вазият ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборотнинг 
танқислиги; 
- қарор қабул қилувчи шахснинг қадриятлари, руҳияти ва бошқа 
субъектив ҳусусиятлари; 
- вазият билан боғлиқ шароит (қарор қабул қилиш учун вақт ва 
ресурсларнинг етишмаслиги, шароитнинг яхши ўрагнилмаганлиги, 
вазиятнинг 
ўзгаришига 
таъсир 
кўрсатувчи 
омилларнинг 
аниқланмаганлиги); 
1
Рейльян П. Р. Аналитическая основа принятия управленческих решений. – М.: Прогресс, 1979. 


65 
- ташкилий шарт-шароит (маъмурий қоидаларнинг камлиги, 
ташкилий тузилмаларнинг қарор қабул қилишга тайёр эмаслиги, 
аппаратнинг қўйилган мақсадларга нисбатан расмий-бюрократик 
муносабатда бўлиши ва ҳ.к.)
1

Қабул қилинган қарор – мақсадга эришиш йўлидаги имконият, 
холос. Шу боис, мақсадни аниқлаш учинчи босқичга – мақсадни 
амалга ошириш босқичига ўтиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Ушбу босқичнинг асосий хусусияти шундан иборатки, бу жараёнга 
бошқарилувчиларни жалб қилиш эвазига бошқарув давраси 
иштирокчиларининг сафи кенгаяди. Бунда қарор қабул қилган 
шахслар эмас, балки фуқаролар ва кўп сонли тузилмалар мазкур 
қарорларни амалга оширади (шу жумладан, мазкур қарорларга қарши 
бўлган кишиларга ҳам муайян вазифаларни бажариш юклатилади). 
Бу босқичда қўлланиладиган бошқарув технологиялари қуйидаги 
тамойилларга асосланади: 
- директивлар (қарорларни буйруқ- тавсия шаклида етказиш); 
- манзиллилик (яъни, аниқ гуруҳлар, тузилмалар, ташкилотларга 
мурожаат қилиш ва улар зиммасига шунга мос масъулият юклаш); 
- қонунийлик; 
- қарорларни 
амалга 
оширишнинг 
захира 
тизимининг 
мавжудлиги; 
- қарорларнинг амалга оширилишини назорат қилишнинг 
тартибга солинганлиги; 
- талабларнинг бир-бирига зид эмаслиги; 
- мақсадларнинг амалга оширилиши ҳақида узлуксиз ахборотнинг 
етказилиши ва ҳ.к
2

Давлат 
олдида 
турган 
вазифаларнинг 
хилма-хиллиги 
мақсадларни амалга ошириш босқичини яна икки босқичга бўлишни 
тақозо этади. Бу босқичлар ўзига хос алоҳида технологиялар 
қўллашни назарда тутади. Булардан биринчиси – мақсадларни амалга 
оширишга тайёргарлик босқичидир. Бу босқич ҳаракатлар режасини 
таҳлил қилишни, мақсадларни амалга ошириш учун зарур бўлган 
ресурсларни излаб топишни ҳамда бошқа қатор тадбирларни қамраб 
олади. Иккинчи босқич мақсадларни амалга оширишни тезкор 
бошқариш босқичидир. Бу босқич субъектларнинг мотивацияси, 
“иккинчи даражали” қарор қабул қилишни, ушбу жараённи 
1
Соловьев А. И. Политология: Политическая теория и политические технологии: учебник для студентов вузов. 
– М.: Аспект Пресс, 2000. – С. 432. 
2
Венделин А. Г. Подготовка и принятие управленческого решения. – М.: Экономика, 1977. 


66 
йўналтириб туришни, ресурслардан қандай фойдаланилаётганлигини 
кузатишни ва мансабдорлар фаолиятини назорат қилишни назарда 
тутади. 
Асосийси, қарорларнинг амалга оширилиши (кўзланган 
режаларнинг ўз вақтида бажарилиши) учун бошқарув марказини 
иложи борича жойларга яқинлаштириш, бошқарув тизимини 
номарказлаштириш, шу билан бирга, қуйи тузилмаларнинг мустақил 
ҳаракат қилишларини таъминлаш зарур
1
.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling