Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
Авваламбор, қонун лойиҳаларини парламентда муҳокама этиш ва
қабул қилишда фракцияларнинг ўрни, уларнинг партиявий ёндашуви ва қатъий позицияси етарли даражада сезилмаяпти. Қабул қилинаётган ҳар бир қонун лойиҳаси сайловчилар, партия электорати, турли табақа ва гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан атрофлича муҳокама қилиниши, фракциялар ушбу масалаларда принципиал позициясини намоён этиши шарт. Чунки баҳс, тортишув бўлган тақдирдагина қонунлар мукаммал ҳаётий кучга эга бўлади. Яна бир масала. Сиёсий партиялар ташкилотлари, айниқса, уларнинг жойлардаги бўлимлари фракцияларда кўриб чиқилаётган масалалар, қонун лойиҳаларидан етарлича хабардор бўлмаяпти. Шу маънода, сиёсий партияларнинг ўз фракциялари билан узвий алоқасини кучайтириш лозим. Ўз навбатида, сиёсий партиялар парламентдаги ўз фракцияларини доимий равишда жойлардаги вазият, электоратнинг кайфияти ҳақида хабардор этиши, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар киритиб бориши керак. Яна бир муҳим йўналиш – қонунларни қабул қилишда жамоатчилигимиз, сайловчиларнинг кенг иштироки сезилмаяпти. 1 Мирзиёев Ш. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маъруза. 2017 й. 12 июль // www.uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya-maktabiga-aylanishi-islo-ot-12-07-2017 89 Қонунлар қабул қилиниши билан халқимизнинг оғири енгил бўлдими, унинг ҳаётидаги муаммолар ҳал бўлдими, деган саволлар билан, афсуски, ҳеч ким қизиқмаяпти. Шунинг учун ҳам, қонунларни қабул қилиш жараёнида янги тизим – аҳоли билан муҳокама қилиш тизимини жорий этиш лозим, деб ҳисоблайман. Яъни, катта аҳамиятга эга, муҳим қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда қабул қилгандан кейин уларни жойларда фуқаролар билан кенг муҳокама қилиш, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олиб, лойиҳаларни такомиллаштирган ҳолда иккинчи ўқишга киритиш тартибини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бугунги кунда сиёсий партиялар фракциялари ва депутатларнинг қонун ташаббускорлиги бўйича фаолияти ҳам талаб даражасида эмас. Мисол учун, 2015-2017 йилларда парламентимиз томонидан 55 та қонун қабул қилинган бўлса, фракциялар томонидан билдирилган ташаббуслар асосида қабул қилинган биронта ҳам қонун йўқ. Ёки 2017 йилда киритилган 46 та қонун лойиҳасидан фақат 9 таси депутатлар ташаббуси билан киритилган, холос. Учинчидан, Олий Мажлиснинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш, қабул қилинаётган қонунлар, муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳамиятга эга давлат дастурларининг ижросини сўзсиз таъминлашга қаратилган ишларини ҳам етарли, деб бўлмайди. Парламент эшитувлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиб бориш, депутатларнинг сўровларига атрофлича жавоб қайтаришни таъминлаш борасида муаммолар мавжуд. Одатда парламент вазирларнинг ҳисоботини эшитади. Лекин пастдаги бўғинда бу йўналишда ким ҳисобот беради? Фақат марказ ёки вилоятда эмас, ҳудудларда ҳам ўзгариш бўлиши зарур. Хусусан, 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан вазирлик ва идораларга юборилган жами 284 та депутатлик сўровидан 100 тасига қонунда белгиланган муддат бузилган ҳолда жавоб берилган, 24 тасига эса умуман жавоб берилмаган. Тўртинчидан, парламентимиз жойларда олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганишда бир қолипга тушиб қолди. Кўпинча республика ва вилоят даражасидаги масалалар 90 ўрганилмоқда, деб ахборот берилади, бироқ қарийб 6 ойдан буён 2 мингдан ортиқ муаммо ҳал этилмасдан қолмоқда. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling