Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.4. Халқ депутатлари Кенгаши фаолиятида қарорнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишнинг сиёсий-ҳуқуқий механизмлари
иккинчидан, рўйхатга олинган партия гуруҳи томонидан таклиф
этилган қарор лойиҳасининг қабул қилинишига самарали таъсир кўрсатишини билдиради. Натижада сиёсий партияларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларида эгаллаган депутатлик ўринлари қанчалик кўпчиликни ташкил этса, қарорларга сайловолди дастуридаги вазифаларни сингдиришда шунчалик катта имкониятга эга бўлади. Юқорида қайд этилган таклифлар, аввало, маҳаллий вакиллик органларида қарорлар қабул қилишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, сиёсий партияларнинг позициясини ҳудудларда изчил амалга оширилишини таъминлаш бугунги кундаги минтақавий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Шу орқали улар томонидан Президент фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини таъминлаш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қарорларнинг қабул қилиш механизмларини тадқиқ этиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қабул қилинган қарорларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг қатъий ва изчил ижро этилиши, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолияти ҳамда кенг жамоатчиликнинг иштирокига бевосита боғлиқдир. 2.4. Халқ депутатлари Кенгаши фаолиятида қарорнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишнинг сиёсий-ҳуқуқий механизмлари Халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятининг таҳлили бугунги кунда унинг йиғилишларида ва уларнинг комиссиялари 126 мажлисларида ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланаётганлигини кўрсатмоқда. Ҳокимият органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби масалалар шулар жумласидандир. Сўнгги йилларда маҳаллий Кенгашлар ва улардаги доимий комиссиялар фаолияти сезиларли даражада жонланмоқда. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларидан тортиб, қонунлар, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш, шу билан бирга, биринчи Президент томонидан тақдим қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгиланган ҳамда Президент Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” 1 даги вазифаларни рўёбга чиқариш борасида амалий чоралар кўрилмоқда. Жойларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ва доимий комиссияларининг мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш борасида ижобий тажрибалар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати комиссия ва қўмиталари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ишини янада яхшилаш мақсадида фаол ҳамкорлик қилмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги қарори билан Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ва Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссияси тўғрисида намунавий низом тасдиқланди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига Сенатнинг маҳаллий вакиллик органлари билан амалий ҳамкорлигини таъминлашнинг ташкилий- ҳуқуқий асослари, шунингдек, депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қатор услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди. Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик 1 “ Ўзбeкистон Рeспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида ”ги Ўзбeкистон Рeспубликаси Президенти Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017. – №6, – 70-модда. 127 органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг амалий кўмаги ва тавсиялари муҳим дастуриламал бўлаяпти 1 . Натижада маҳаллий Кенгашларнинг фаолияти тобора кўлам ва салмоқ касб этиб бормоқда. Буни кейинги пайтларда туман (шаҳар)ларда ўтказилаётган сессиялар кун тартибига олиб чиқилаётган масалаларнинг долзарблиги ва муҳокама якунлари юзасидан қабул қилинаётган қарорлар сифати ва таъсирчанлиги бирмунча ошганида ҳам кўриш мумкин. Давлатимиз биринчи раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маърузаси 2 да маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари – халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларни ижро этиш, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни бажариш борасидаги фаолияти устидан парламент назоратини олиб боришга қаратилган ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилган эди. Бугунги кунда юртбошимиз томонидан қўйилган вазифаларни бажариш маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг ҳар бир депутатидан, халқ депутатлари Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссияларидан юксак ташаббускорликни, қонунлар, бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва қарорлар ижросини таъминлаш устидан амалий назоратни кучайтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш йўлида тинимсиз изланишни талаб қилади. Парламентимиз ва маҳаллий вакиллик органлари – Кенгашлар олдида турган ғоят муҳим вазифалардан бири – бу қабул қилинган қонунларнинг ижро этувчи ҳокимият, яъни ҳукумат томонидан марказда, ҳокимликлар томонидан эса жойларда қандай бажарилаётгани устидан қатъий парламент назоратини, депутатлик назоратини ўрнатишдан иборатдир 3 . “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 4 нинг қабул қилинишида ҳам айни шу мақсад кўзланган эди. Шунинг учун ҳам партияларнинг фракциялари вазирлик ва қўмиталар устидан, 1 http://www.senat.uz/uz/news/2012/10-02-1.html 2 Каримов И. А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. //Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь (№ 220). 3 http://www.uzbekistonovozi.uz 4 “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016. –№15, –141-модда. 128 партияларнинг маҳаллий кенгашлардаги гуруҳлари эса – вазирлик ва қўмиталарнинг жойлардаги бошқарма ва бўлимлари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиши керак 1 . Маҳаллий вакиллик органларида қабул қилинаётган қарорларнинг самарадорлигини оширишда унинг ижро этилиши ва назоратга олиниши муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан қарор қабул қилиш уларни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича ташкилий ишдан ажратилмаган ҳолда амалга оширилади. Қарорларнинг ижросини ва назоратини ташкил қилиш билан бирга, юқори органлар актлари ижросининг назорати ҳам амалга оширилади. Ижро ва назорат ташкил қилиш ишининг марказида ҳокимлик девони бўлиб, у шу йўналишда бўлим ва бошқармаларни, доимий комиссияларни, депутатлик гуруҳ ва постларини, жамоатчилик органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб туради. Маълумки, халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларнинг маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан сўзсиз ижро этилишини таъминлаш халқ депутатлари Кенгаши иши самарадорлигининг энг зарур шартларидан бири ҳисобланади. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ, халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш биринчи навбатда унинг доимий комиссиялари зиммасига юклатилади. Амалиётда халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссиялари тимсолида халқ депутатлари Кенгашининг депутатлари зиммасига эмас балки, ҳоким ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилганлик ҳоллари учрамоқда. Ҳозирги кунда фақат 2014 йил 30 майда Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан қабул қилинган “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда улар доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари 1 Мирзиёев Ш. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. 2017 й. 12 июль // www.uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya- maktabiga-aylanishi-islo-ot-12-07-2017 129 томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича намунавий тартиб”дагина белгилаб берган холос. Амалдаги қонун хужжатлари таҳлили маҳаллий кенгашларнинг назорат фаолиятини тартибга солувчи қонун хужжатларида қатор бўшлиқлар мавжуд эканлигини кўрсатди: Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling