Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
таклифлар илгари сурилмоқда:
Халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларни ҳудудларда ижро этиш, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни бажариш борасидаги фаолияти устидан депутатлик назоратини янада кучайтириш. Бунда маҳаллий кенгаш аъзоларининг депутат сўрови, эшитуви ва назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишнинг аниқ меъёрий қоидалари ва механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда қонунчиликда акс эттириш лозим; 134 Бугунги кунда маҳаллий ижроия органларидаги ташкилий- назорат бўлими таркибидаги депутатлар билан ишлаш секторлари мавжуд. Бироқ, улар томонидан амалга оширилаётган аксарият ишлар бевосита ижро ҳокимияти фаолияти йўналиши доирасида чекланиб қолмоқда. Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланган қарорларнинг тўлиқ ва тўғри ижросини ташкил этиш ҳамда уни назоратга олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида маҳаллий ижроия ҳокимиятининг тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги доимий вакили лавозимини жорий этиш лозим. Ушбу вакил сессия кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлаш ишларини, сессиялар оралиғида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот тайёрлаш ва депутатларни ҳабардор қилиб бориш, қабул қилинган қарорларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб боришни ташкиллаштириш ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари, партия гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби бугунги кунда ўз ечимини кутаётган вазифаларни амалга ошириш билан шуғулланади. Бундай тизим маҳаллий ижроия ва вакиллик органларининг ўзаро мунтазам алоқаларни мустаҳкамланишига, амалий вазифаларни ҳал этилишига муҳим хизмат қилади; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан фарқли ўлароқ, халқ депутатлари Кенгашлари, маҳаллий газеталарни ҳисобга олмаганда, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларининг қарорларини эълон қилиб бориш мумкин бўлган ўз матбуот органига шу пайтгача эга эмас. Бу ҳам депутатлар корпуси олиб бораётган ишлардан аҳолини бохабар қилишга тўсқинлик қилувчи омиллардан биридир. Халқ депутатлари Кенгаши фаолияти соҳасида тамомила бошқача вазият юзага келмоқда. Хусусан, бугунги кунда туман ва шаҳар халқ депутатларининг ҳеч бир Кенгаши халқ депутатлари Кенгашининг тузилиши, депутатлари, улар олиб бораётган ишлар тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни жойлаштириши мумкин бўлган ўзининг веб-сайтига эга эмас. Оммавий ахборот воситаларида халқ депутатлари Кенгашларининг сессияларида ва уларнинг доимий комиссиялари мажлисларида қабул қилинадиган қарорлар жуда кам ҳолларда эълон қилинади. Хуллас, жойларда аҳолининг халқ депутатлари Кенгашларининг иши ҳақидаги маълумотлар билан танишишини таъминлашнинг самарали усуллари ҳануз жорий 135 этилмаган 1 . Шу мақсадда маҳаллий Кенгашлар фаолиятида очиқликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган қарорларни расмий газеталар ва веб-сайтларида ёритиб боришга қаратилган нормаларни халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентида аниқ қилиб белгилаб қўйиш зарур. Шунингдек, маҳаллий вакиллик органлари томонидан қабул қилинган қарорларни турли расмий интернет нашрлари (парламент, вилоят ҳокимликлари ва сиёсий партияларнинг расмий сайтлари)да алоҳида-алоҳида ёритмасдан, махсус интернет сайти (масалан, www.xdmk.uz) ташкил этиш лозим. Мазкур сайтда республикадаги барча маҳаллий Кенгашлар депутатларининг тегишли тартибда маълумотлари, қабул жадваллари, ўз сайловчилари билан мунтазам алоқа қилиб туриш учун махсус илова дастурлари мавжуд бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бу ҳар бир сайловчига ўз депутати билан бевосита онлайн тарзда тез ва қулай мулоқот қила олиш имкониятини беради. 2017 йил 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимиз бекорга бу масалага тўхталиб ўтмади. Унда марказда ва жойлардаги телеканаллар парламент ва маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари ишини, хусусан, қонун лойиҳалари бўйича муҳокама жараёнларини, парламент назоратига оид тадбирларни, фракциялар ўртасида бўлаётган баҳс-мунозараларни, “жонли” тарзда, керак бўлса, тўғридан-тўғри халқимизга етказиши лозим. Депутат ва сенаторлар халқ вакиллари бўлганидан кейин доимо халқ олдида чиқиши, одамлар уларни таниши, олиб бораётган ишларидан хабардор бўлиши керак эмасми? 2 - дея таъкидланди; Ҳоким қабул қилган қарорларни тасдиқлаш халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари жумласига киради. Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида ҳам маҳаллий вакиллик, ҳам маҳаллий ижроия органига бошчилик қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 103-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 24-модда 6- бандида халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий 1 Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари фаолиятини ташкил этишнинг айрим жиҳатлари бўйича услубий тавсиялар. Амалий қўлланма. Муаллифлар: Ф.В. Ким, Б.Ғ. Хасанов. – Т.: 2012. 54-55-бб. 2 Мирзиёев Ш. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. 2017 й. 12 июль // www.uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya- maktabiga-aylanishi-islo-ot-12-07-2017 136 ваколатларига ҳокимларнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий- иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини тинглаш деган қоида киритилган. Яъни, ҳоким ўз фаолияти ҳақида халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобот беради. Бизга маълумки, қарорлар сессияда қабул қилинади. Ушбу қарорларни ва сессия баённомаларини халқ депутатлари Кенгашнинг раиси ёхуд сессияда раислик қилувчи сифатида айнан ҳоким имзолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154–II-сонли Қарори билан тасдиқланган 1-иловада келтирилган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентининг 33-моддасида “Сессияда қабул қилинган қарорлар раислик қилувчи томонидан имзоланган вақтдан эътиборан, агар ҳужжатнинг ўзида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кучга киради.” - деб белгилаб қўйилган. Агар, ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгашига берган ҳисоботи қониқарли деб топилмаса, шу юзасидан чиқарилган қарорни тасдиқлаш ҳокимнинг ваколатига киришини инобатга олсак, албатта, киши ўзига қарши бўлган қарорни ҳеч қачон имзоламаслиги кундай равшан! Шундан келиб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17 моддасининг 5-қисми, 25 1 -моддасининг 8-қисми ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентининг 33-моддасига “Халқ депутатлари Кенгашларининг сессияларида ҳокимнинг Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling