Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Жамоатчилик назорати орқали давлат бошқаруви
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
3.5. Жамоатчилик назорати орқали давлат бошқаруви
қарорлари ижросини таъминлаш Мамлакатимизда сўнгги йилларда турли соҳаларда улкан ютуқлар ва марраларга эришилмоқда. Бунда албатта, ўз вақтида тўғри қабул қилинган тараққиётнинг “Ўзбек модели” муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ўзимизга хос ва мос тараққиёт йўлидан собитқадамлик билан борар эканмиз, давлат ва жамиятнинг эҳтиёжларини ўз вақтида “қондириш”га қаратилган давлат бошқарув қарорларининг сифати, унинг тезкорлиги ва самарали эканлигига алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. “Халқимиз манфаати, унинг эртанги тақдирига дахлдор бўлган ҳар қандай қарорни қабул қилишда етти ўлчаб, бир кесишимиз зарур” 1 . Бунда сиёсий қарорларни қабул қилишдан тортиб токи уни ижро этилишигача бўлган барча жараёнларда айнан кенг жамоатчиликнинг иштирок этиши муҳим омил ҳисобланади. Бу борада мамлакатимиз биринчи Президенти И. Каримов шундай таъкидлайди: “Шуни унутмайликки, биз давлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шуғулланувчи давлат тузилмалари ва органларини қанча кўпайтирсак, амалдорларнинг зўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади. Шунинг учун биз жамоатчилик назоратини, давлат фаолияти, шу жумладан, унинг куч ишлатувчи тузилмалари фаолияти устидан ҳам жамият назоратини ҳар томонлама кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Бу масалада бундан бошқа муқобил йўл йўқ” 2 . Дарҳақиқат, давлатимизнинг биринчи раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепциясида ҳам “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” принципини изчил амалга ошириш ҳамда фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларини бошқаришдаги ролини кучайтиришнинг асосий вазифалари кўрсатиб берилган. “Ҳеч шубҳасиз, депутатлар корпуси, сиёсий партиялар ва нодавлат, ноҳукумат жамоат ташкилотларининг жамиятда обрў - эътибори ортиб бориши, мавқеи мустаҳкамланиши билан улар давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг асосий воситасига айланади” 3 . Буни биргина Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1 Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. –Т.: Ўзбекистон, 2015. 210- б. 2 Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т.11. – Т.: Ўзбекистон, 2003. 17- б. 3 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. – Т.: Ўзбекистон, 2005. 182- б. 172 қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида ҳам кўриш мумкин. Ушбу маърузада қарорларнинг асосий кўринишларидан бири бўлган қонунлар ва уларни ҳаётга жорий этиш механизмлари ҳар томонлама ёритиб берилган. Бу борада қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, қарорлар ва қонунларни ижрочиларга етказишни аниқ тартибга соладиган махсус қонун ҳужжатини қабул қилиш ва амалга ошириш кераклиги, энг муҳими, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш яна бир бор таъкидлаб ўтилди. Давлат бошқаруви асосини қонунлар ташкил этар экан, қонун ижодкорлиги соҳасида фуқаролик жамияти институтлари фаол иштирок этиши зарур. Шу муносабат билан бу борадаги ишларнинг очиқлигини таъминлаш, жамоатчиликни парламент палаталарининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолиятидан ҳар томонлама хабардор қилиб бориш муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади 1 . Дарҳақиқат, қачонки кучли жамоатчилик назорати амалга оширилсагина қабул қилинаётган қарорлар ва қонунларнинг ижроси тўлиқ таъминланади. Айнан шу мақсадда давлат ҳокимияти ва бошқаруви соҳасида кенг демократик ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, 2014 йилда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling