Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet48/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Плюралистик лоббизм тури барқарор демократик сиёсий тизим 
мавжуд бўлган мамлакатлар (АҚШ, ГФР) учун хос бўлиб, уларда 
кенг миқёсдаги турли манфаат гуруҳлари мавжуд. Мазкур лоббизм 
тури ҳокимиятга таъсир ўтказиш ва ўзларининг манфаатларини 
ҳимоя қилиш учун аниқ эркин шароитда кураш олиб боради. 
Плюралистик лоббизмнинг муҳим ижтимоий-сиёсий вазифаси 
қуйидагилардан иборат: 
- фуқаролар ва давлат ўртасидаги асосий восита ролини 
бажаради; 
- энг муҳимларини аниқлаш ва турли манфаатларни солиштириш; 
- ўша гуруҳ фуқароларини сиёсий қарорни қабул қилиш ва қайта 
ишлаш жараёнида иштирок этишга жалб этади. Чунки, мазкур 
жараёнга таъсир этувчи бошқа воситалар йўқ.
Плюралистик 
лоббизм 
демократик 
жамиятнинг 
муҳим 
белгиларидан бўлган ижтимоий манфаатларни давлат ҳокимияти 
тузилмасида ваколат усули асосида амалга оширади.


169 
Корпоратив лоббизм тури кўпроқ авторитар сиёсий тизим учун 
характерлидир. Бу ерда плюралистик фикр ва манфаатлар учун эркин 
муҳит мавжуд эмас. Ҳокимият тузилмаларида ўзининг “уддабурон” 
вакили орқали “зарур” қарор қабул қилишга ҳаракат қилинади
1

Сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларида иштирок этувчи 
жамоавий тузилмалар, жумладан турли манфаат гуруҳлари ва 
нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам мавжуд. Институтлашган 
ижтимоий гуруҳлар шаклини олган манфаат гуруҳлари турли 
мамлакатларда уларнинг тарихий тажриба ва анъаналаридан келиб 
чиқиб, турлича номларда аталади. Масалан, АҚШда манфаат 
гуруҳлари фуқаролик институтлари, кўнгиллилар ташкилоти, умумий 
манфаат, босим ўтказиш гуруҳлари деб аталса, ғарбда нодавлат 
нотижорат ташкилотлари, хайрия ташкилотлари, жамғармалар каби 
номлар билан аталади. Ўзбекистонда эса мустақилликнинг илк 
давридан бошлаб бу ташкилотлар жамоат ташкилотлари, нодавлат 
нотижорат ташкилотлар номи билан кенг оммалашди
2

Қатор мамлакатларда мавжуд бўлган лоббизм институтини 
Ўзбекистонда ҳам шакллантириш масаласига ҳам тўхталиш лозим. 
Бунунги кунда республикамиз жамоатчилигида босим гуруҳларини 
ифодалайдиган “лобби” атамаси бироз салбий тушунча сифатида 
қабул қилинмоқда, унга парламентнинг самарали ишлашига 
тўсқинлик қилувчи институт сифатида қаралмоқда. Бироқ таниқли 
сиёсатшунос Г. Алмонтнинг фикрича, босим гуруҳлари ижтимоий 
манфаатларни намоён этишда муҳим рол ўйнайди. Шу билан улар 
сиёсий тизим ва жамият аъзолари ўртасидаги коммуникатив бўғин 
ҳисобланади
3
. Унинг бу фикрларини сиёсий тизимнинг мумтоз 
назарияси асосчиси Д. Истон ҳам такрорлайди. Унинг фикрича, 
босим гуруҳлари ва жамият манфаатларини ифодаловчи бошқа 
институтлашган уюшмалар жамият сиёсий эҳтиёжларини тайёр 
сиёсий талаб шаклига айлантирувчи оралиқ мавқеъни эгаллайдилар
4

Тарихий тараққиёт натижасида шу нарса аён бўлдики, у ёки бу 
сиёсий қарор – қонуннинг қабул қилиниши ёҳуд қабул 
қилинмаслигидан манфаатдор бўлган сиёсий кучлар ҳамиша мавжуд 
бўлади. Бу кучлар доимо сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнига ўз
1
 Козырев Г.И. Политическая конфликтология: учебное пособие. – М.: Форум, – С. 432.
2
Фуқаролик жамияти асослари: ўқув қўлланма /А. Жалилов, У. Муҳаммадиев, Қ. Жўраев ва бошқ. – Тошкент, 
2015. 96-106 б. 
3
Лавриенка В. Н. Политология. – М., 1999. – С.192. 
4
Истон Д. Политическая система. 1953. – С. 55. 


170 
таъсирини ўтказишга ҳаракат қилади. Лоббизм эса бу ҳаракатларнинг 
энг кўп тарқалган усули бўлиб, унинг мавжудлиги турли ноқонуний 
йўллар билан парламент фаолиятига таъсир ўтказишнинг олдини 
олади. Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, АҚШ 1946 йилда 
лоббизм фаолиятини тартибга солувчи биринчи қонуни қабул 
қилганлигини кўришимиз мумкин.
Биз эса, босим гуруҳларига нисбатан қарашлар жамиятдаги 
мавжуд ҳолат ва вазиятдан келиб чиқиб ёндашишни мақсадга 
мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Чунки, жамиятдаги фуқаролик 
институтлари ёки бошқа ижтимоий гуруҳлар, уларнинг аъзолари ёки 
барча фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва ижтимоий фаоллиги 
юқори 
даражада 
эмаслиги, 
бу 
босим 
гуруҳларининг 
“умумманфаатлар” ниқоби остида жонланишига олиб келади. “Агар 
жамиятдаги фуқароларнинг онги ва фаоллиги пишиб етилса, албатта, 
улар ушбу “оралиқ бўғин”дан самарали фойдаланиш орқали 
манфаатли қарорлар қабул қилинишига эришадилар. Бу уларга 
нисбатан бўлган салбий ёндашувнинг юмшашига олиб келиши 
табиий”
1
.
Демак, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
давлат 
бошқарувида 
профессионал асосда сиёсий қарорлар ишлаб чиқишда лоббизм 
институтига ҳам алоҳида эътибор беришни талаб этади. Яъни, 
амалиётда лоббизм институтига эҳтиёж туғиладиган бўлса, унинг 
фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ишлаб чиқиш лозим бўлади. 
Чунки, лоббизмнинг қонуний асослари яратилмаса, у яширин ҳолда 
фаолият кўрсатиши, айрим тор гуруҳлар манфаатларига хизмат 
қилиши мумкин. Шунинг учун давлат ҳокимиятида сиёсий қарорлар 
қабул қилиш жараёнларига таъсир этувчи турли ташқи кучлар 
(лоббистлар, босим гуруҳлари, манфаат гуруҳлари)нинг ноқонуний 
фаолиятига чек қўйиш, уларнинг фаолиятини тартибга солишга 
алоҳида аҳамият қаратиш лозим. 
Зеро, давлат бошқарув соҳасида қарорлар қабул қилиш жараёнига 
манфаат гуруҳлари ва ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар таъсирини 
қонуний тартибга солиш, самарали қарорлар қабул қилинишига 
эришиш жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминловчи 
асосий омиллардан биридир.
1
Қудратхўжаев Ш.Т. Ўзбекистонда профессионал парламент тизимининг сиёсий институт сифатида 
шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари. – Т.: Шарқ, 2007. 118-119 б. 


171 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling