Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


 Давлат бошқарув соҳасида қарорлар қабул қилиш жараёнига


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

 
3.4. Давлат бошқарув соҳасида қарорлар қабул қилиш жараёнига 
манфаат гуруҳлари ва ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг 
таъсири 
Мамлакатдаги мавжуд сиёсий тизимнинг нечоғли барқарорлиги 
ҳамда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий, маданий-маърифий 
ислоҳотларнинг ривожи қабул қилинаётган сиёсий қарорларга 
боғлиқдир. Айни давлатнинг юритаётган сиёсатининг амалий 
1
Мирзиёев Ш. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва 
асосий ижрочиси бўлиши керак. 2017 й. 12 июль // www.uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya-
maktabiga-aylanishi-islo-ot-12-07-2017 


160 
натижаси эса якуний сиёсий қарорларда ўз аксини топади. Сиёсий 
қарорлар ўз навбатида мақсадга эришиш воситаси вазифасини 
бажаради. 
Ҳозирги кунда ижтимоий жараёнларнинг хилма-хиллиги туфайли 
фанда қарорлар қабул қилишнинг универсал ва ягона алгоритмини 
ишлаб чиқиш масаласи кўтарилмаган. Буни ушбу ҳодисанинг 
турлича талқин қилиниши билан тушунтириш мумкин. Таърифларга 
кўра, сиёсий қарорлар қабул қилиш аниқ субъектлар манфаатини 
рўёбга чиқариш усулидир; мақсадга эришиш стратегияси ва 
тактикасини тузатишни назарда тутадиган ихтилофларни бартараф 
этиш усули ва ҳ.к. Демак, сиёсий қарор деб, сиёсий ҳаракатларнинг 
субъекти томонидан кўзланган сиёсий натижаларга эришиш 
мақсадида амалга ошириладиган сиёсий ҳаракатга айтишимиз 
мумкин. 
Аввал таъкидланганидек, сиёсий қарор қабул қилиш ўзига хос 
хусусиятларига кўра корпоратив, оммавий ҳамда давлат бошқарув 
соҳалари бўйича қабул қилинади. Биз манфаат гуруҳлари ва турли 
ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг давлат бошқарув соҳасида сиёсий 
қарорлар қабул қилиш жараёнидаги ўрни ва таъсири ҳақида сўз 
юритамиз. Чунки, давлат бошқарув соҳасида қабул қилинган 
қарорлар таъсир кўламининг кенглиги, кўплаб ресурсларга эгалиги, 
ҳар бир фуқарога бевосита таъсир ўтказа олиши ва оқибати бутун 
мамлакат бўйлаб ёйилиши билан ажралиб туради
1

Одатда, сиёсий мақсадлар уч турдаги институт: давлат 
ҳокимиятининг 
расмий 
органлари, 
манфаат 
гуруҳлари 
ва 
жамоатчилик механизмлари кесишишида шаклланади. Бу жараёнда 
марказий ўринни давлат олий органлари эгаллайди, лекин унга 
бўлган турли босимлар сиёсий мақсадларга ўз таъсирини кўрсатмай 
қолмайди. Шунинг учун, сиёсий мақсадлар ташқи сиёсий кучлар 
таъсирини ҳисобга олган ҳолда, зарур натижаларга эришишнинг бир 
неча йўлини таклиф этувчи ёки бир мақсадни турли усуллар билан 
амалга оширишни назарда тутувчи муқобил кўринишда баён этилади.
Кейинги ўн йилликлар ичида ижтимоий-сиёсий ҳаётда нодавлат 
нотижорат 
ташкилотлар 
ва 
сиёсий 
партиялар 
ўртасидаги 
муносабатларда маълум ўзгаришлар рўй берди. Партиявийликка 
интилишнинг сусайиши сабабли кўплаб кишилар манфаат гуруҳлари 
томон оға бошладилар. Баъзи сиёсий кузатувчиларнинг фикрича, 
манфаат гуруҳларининг ўсиши шу даражада тезлашдики, бу гуруҳлар 
1
Умарова Н., Исломбеков У. Сиёсий технологиялар: ўқув қўлланма. – Т.: Академия, 2007. 44-66-бб. 


161 
энди партиянинг баъзи функцияларини ўз зиммасига ола бошлади. 
Баъзи таъсирчан манфаат гуруҳлари эса ўзларининг сиёсий ҳаракат 
қўмиталарини ташкил этаётганлиги кўзга ташланмоқда. Бу 
қўмиталарнинг сиёсий ҳаётдаги ўрни ҳам кучайиб бормоқда
1

Лоббичи ва таҳлилчи-эксперт, маслаҳатчи-технолог ҳамда электрон 
оммавий ахборот воситаларининг сиёсий шархловчиси каби янги 
касблар ҳам вужудга келди. Бу касб эгаларини бирлаштирадиган 
мақсад шуки, уларнинг барчаси сиёсий қарорларни тайёрлаш, қабул 
қилиш ёки уларни ҳаётга тадбиқ этишда у ёки бу даражада иштирок 
этиши ҳисобланади.
Бу субъектларнинг манфаатлари, инсоний нафсониятлари, ҳис-
туйғулари ва истаклари бир-биридан фарқлангани боис, қарорлар 
қабул қилиш жараёнида улар тўқнашади. Боз устига, бу жараёнга 
норасмий усуллар билан ҳам босим ўтказишга ҳаракат қилувчи 
кучлар пайдо бўлади. Натижада, қарорлар қабул қилиш 
манфаатларни уйғунлаштириш, ҳар бир тарафнинг мақоми ва 
ресурсларини тенглаштириш жараёнига айланиб кетади. Бундай 
мураккаб ўзаро таъсирда расмий ваколат ва юқори мақомлар кўпинча 
ҳеч қандай афзаллик бермайди. Бунда қарорлар тор доираларда: 
партия кенгашлари, мансабдор кишилар мажлиси, йирик корхоналар 
кенгаши, лобби гуруҳларида қабул қилинади. Шундан келиб чиқиб, 
давлат бошқарув соҳасида сиёсий қарорлар қабул қилишда манфаат 
гуруҳлари ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг алоҳида ўрни ва 
таъсири мавжуд эканлигини кўришимиз мумкин. 
Манфаат гуруҳлари сиёсат субъектларининг ўзига хос тури 
ҳисобланиб, улар расмий ҳокимият ташкилотларидан фарқ қилади. 
Улар ўз олдига сиёсий ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилиб 
қўймайди ва бунга интилмайди. Балки улар, ҳокимият тузилмаларига 
таъсир кўрсатиш билан ўз аъзоларининг хусусий манфаатларини 
ҳимоя қиладилар. Мана шу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан 
ҳолда улар сиёсий партиялардан фарқ қилади. Демак, манфаат 
гуруҳларининг сиёсий жараён субъекти сифатидаги функцияларидан 
бири сиёсий қарорлар қабул қиладиган тузилмаларга ўз таъсирини 
ўтказиш, огоҳ этиб туриш ҳисобланади. Улар ўз аъзоларининг аниқ 
талабларини амалда рўёбга чиқишини таъминлайдилар. Бунинг учун 
жамиятнинг турли соҳаларида фаолият юритишига қараб фуқаролар 
иқтисодий (тадбиркорлар уюшмалари), ижтимоий (қариялар, 
1
Гаджиев К. С. Политическая наука: Учебное пособие.- 2-е. – М.: Международные отношения, 1995. – С. 47-
150. 


162 
ногиронлар иттифоқлари), сиёсий (экологик, тинчлик ва инсон 
ҳуқуқлари учун курашувчи ҳаракатлар), фан, маданият, дин 
соҳаларида (илмий ассосациялар, рассом, ёзувчи, санъаткорлар 
уюшмалари, секталар, черков, мачитлар), бўш вақт ва дам олиш 
соҳасида (спорт жамиятлари) каби манфаатли гуруҳларга уюшадилар. 
Жамият сиёсий тизимида хусусий уюшмалар ҳам мавжуд бўлиб, 
улар муҳим ижтимоий-сиёсий функцияларни адо этади. Улар ўз 
қаторларига етакчи тадбиркорларни, банкирларни, таниқли сиёсий 
арбобларни, нуфузли журналистларни бирлаштиради. Ўзининг 
характерига кўра ёпиқ ҳисобланган, танланган ва чекланган аъзоларга 
эга бўлган хусусий уюшмалар жамиятнинг юқори, бой табақаларини 
жипслаштиришга, 
уларнинг 
ижтимоий-сиёсий 
қараш 
ва 
тасаввурларини шакллантиришга; элитага хос бўлган ҳиссиётларини 
ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлаш, улар учун муҳим бўлган сиёсий ва 
бошқа қарорларни биргаликда муҳокама этишга қаратилган бўлади. 
Уларни “сиёсий ҳокимиятнинг ёпиқ марказлари” деб ҳам аташимиз 
мумкин. Умуман олганда, манфаатли гуруҳлар фуқаролар, аҳолининг 
турли табақалари билан давлат органлари ўртасида воситачи ролини 
бажаради. 
Ижтимоий-сиёсий 
ҳаракатлар 
эса 
сиёсий 
тараққиётни 
характерлантирувчи асосий кучлардан бири ҳисобланади. Улар 
сиёсий жараёнларга кучли таъсир кўрсатиб, ижтимоий ҳаётни 
ўзгартиради ва ривожлантиради. Унинг мақсад ва вазифаларига 
жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатиш, у ёки бу масала бўйича 
ҳукумат сиёсатига таъсир ўтказиш ҳамда ўзлари яшаб турган 
жамиятни куч ишлатмасдан ўзгартириш кабилар киради. 
Ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар хилма-хил сиёсий кучлардан, 
хусусан, урушларга қарши бўлган (“Жаҳон тинчлик Кенгаши”), 
экологик (“Яшиллар ҳаракати”), ёшлар (“Жаҳон демократик ёшлар 
Федерацияси”), хотин-қизлар (“Тадбиркор аёл” нодавлат уюшмаси) 
каби 
ҳаракатлардан 
ташкил 
топади. 
Ижтимоий-сиёсий 
ҳаракатларнинг асосий мақсадларидан бири ҳокимиятга кучли босим 
ўтказиб, керакли сиёсий қарорлар қабул қилишга мажбур этишдан 
иборат. Бунинг учун улар турли усул ва восита (иқтисодий қудрат, 
тезкорлик, ОАВ, реклама ва “PR”) лардан фойдаланади. 
Ижтимоий-сиёсий 
ҳаракатлардан 
бири 
бўлган 
нодавлат 
нотижорат 
ташкилотлар, 
аввало, 
индивидларнинг 
ихтиёрий 
бирлашмаларидир. Улар сиёсий партиялардан фарқ қилиб, 
ҳокимиятни эгаллаш, лавозимларга номзодлар кўрсатиш билан 


163 
шуғулланмайди. Лекин, улар ҳукумат ва бошқа сиёсий 
ташкилотларга таъсир қилиш учун ҳаракат қилади. Бу соҳадаги 
фаолият сиёсий ташкилотлар воситасисиз бўлиши лозим. Манфаат 
гуруҳларининг ҳаракат усуллари сиёсий органларни ишонтириш, 
маслаҳат бериш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, сиёсий 
арбобларга ижтимоий гуруҳларнинг эҳтиёжларини етказиш, ўз 
манфаатини қондириш учун ташкилий тадбирлар ўтказиш билан 
чегараланади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан маълум 
бир ижтимоий гуруҳнинг турли манфаатлари бир тизимга солиниб, 
уларни кенг жамоатчиликнинг хоҳиш-иродаси сифатида давлат ва 
ҳукумат органларига етказилиши – сиёсий қарорлар қабул қилиш 
учун муҳим аҳамиятга эгадир. Қолаверса, бунда кўплаб манфаатлар 
гуруҳлари ва ижтимоий қатламлар ўртасида ўзаро келишув ва 
мувофиқлашув рўй беради. Нодавлат нотижорат ташкилотлар 
жамиятда мавжуд бўлган барча манфаатларни қамраб олиб, уларни 
ифодалагандагина, ўз мақсадларини самарали бажаради. Жамиятда 
турлича, жумладан, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, 
миллий, мафкуравий, маданий, экологик, ҳудудий, минтақавий, 
диний, шунингдек, яна ўнлаб айрим соҳаларга доир манфаатлар 
мавжуддир. Манфаат гуруҳлари ана шу манфаатларнинг ифодачиси 
сифатида пайдо бўлади ва фаолият юритади.  
Нодавлат ташкилотлар табиийки, ривожланган мамлакатларда 
ҳукуматга тузатувчи босим ўтказади ва махсус масалаларда 
сиёсатчиларга маслаҳатлар берган ҳолда муҳим рол ўйнайди. Бундан 
ташқари, манфаат нуқтаи назаридан бундай ташкилотлар черковлар, 
касаба уюшмалари, палаталар, спорт клублари ва бошқалар сифатида 
кенг аъзолик базасига ва ўзларининг ички молиявий манбаларига эга. 
Улар ўз аъзоларини ўзларига мутлақо алоқадор бўлмаган сараланган 
фаолларнинг ниҳоятда тор қатламидан рекрут қилишади ва бу 
фаоллар уларнинг номидан иш кўришади. 
Ижтимоий-сиёсий 
ҳаракатларда 
фаол 
иштирок 
этувчи 
тузилмалардан яна бири бу манфаат гуруҳларидир. Манфаат 
гуруҳлари унга аъзо бўлган кишиларнинг манфаатларини бошқа 
гуруҳлар ва сиёсий институтларнинг ўзаро муносабатларида, 
шунингдек, ўз гуруҳи ичида ифода қилиш учун тузилган ихтиёрий 
ташкилотдир. Манфаат гуруҳларининг функцияларидан бири давлат, 
ҳукумат ва партияларнинг турли даражаларда қарорлар қабул қилиши 
учун ахборот тўплаш ва уларни етказиб беришдан иборат. Манфаат 
гуруҳлари ва ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг мақсади ҳокимиятга 


164 
эришиш эмас, унга кучли босим ўтказиб, керакли қарорларни қабул 
қилишга мажбур этишдан иборат, деб айтиб ўтдик. Бунинг учун 
ҳокимиятга бевосита эга бўлмаган ташкилотлар турли усулларни 
қўллайди. 
Манфаат гуруҳларининг давлат бошқарув соҳасида сиёсий 
қарорлар қабул қилувчи субъектларга таъсир кўрсатишининг кенг 
тарқалган шакли босим ўтказишдир. Лоббистлар ўзларининг 
мижозлари учун молиявий фойда ёки сиёсий имтиёзларни қўлга 
киритади. Улар манфаатли гуруҳлар билан сиёсий арбоблар, қонун 
чиқарувчилар ва ҳукумат аъзолари ўртасидаги турли келишувларда 
воситачи ролини бажаради ва шу билан давлат бошқарув соҳасида 
муҳим сиёсий қарорлар қабул қилдириш орқали мамлакатнинг сиёсий 
йўлини шакллантиришга таъсир ўтказади.
Лоббизм ўзларининг алоҳида манфаатларини амалга ошириш 
мақсадида ҳокимият тузилмаларига таъсир кўрсатишга қаратилган 
ўзига хос қонунчилик ва бошқа органларнинг ҳузуридаги 
ташкилланган босим гуруҳлари ҳисобланади. 
Лоббизм ривожланиш тарихи XVI аср ўрталаридан бошланади. 
“Лобби” сўзи деб аталгунга қадар, бу сўз ёпиқ галерия ва 
монастрдаги сайр қилишга мўлжалланган майдон деб аталган. 
XVII асрнинг 40-йилларида манфаатдор бўлган жами овоз 
берувчилар билан қаерда учрашиш ва овозларни қайси депутатларга 
йўналтириш, Англия парламентнинг Умумий палатаси биносидаги 
икки йўлаги ва вестибюли деб аталган. XIX асрнинг иккинчи ярмида 
лоббизм АҚШда “пул учун овоз сотиб олиш” сифатида талқин 
қилинган. Шу билан XX асрнинг ўрталарида асосан фуқаролик 
жамияти тузилмалари ва давлатнинг бир бирига парламентдан 
ташқаридаги ўзаро таъсир жараёни сифатида кенг ёйилди. 
Лоббизмнинг асл моҳияти шуки, сиёсий қарорлар қабул қилиш 
ҳуқуқига эга бўлган кишилар ва қарорлар қабул қилиш жараёнларига 
ўзига хос тарзда турли хил босим ўтказувчи муайян гуруҳ аъзоси 
маъноларини англатади. Лоббизм мақсадлари қуйидагиларни ўз 
ичига олади: элита, сиёсий партия, жиноий, иқтисодий, сиёсий 
уюшма ёки тегишли манфаатларига жавоб берувчи маълум қарор 
қабул қилинишига эришиш; “фойдасиз” қарорларни қабул 
қилмаслик, кечиктириш; қарорларнинг асл мазмунини ўзгартириш, 
шунингдек 
лоббистлар 
ёки 
“буюртмачи”ларнинг 
тўлиқ 
манфаатларини ташкил этмаган қарорларни қайта кўриб чиқишдан 
иборат. 


165 
Лоббизм жамиятнинг сиёсий ҳаётида шундай кўринадики, у 
бевосита манфаат гуруҳлари (босим гуруҳлари) кўриниши орқали 
боғланган. Улар ўзи (ёхуд “бюртмачи”) учун фойда келтирадиган 
сиёсий 
қарорлар 
қабул 
қилдириш 
мақсадида 
ҳокимият 
институтларида бировга таъсир этиш ҳамда ўзининг алоҳида 
манфаатларини бирлаштирган ҳолда намоён бўлади. Босим гуруҳлари 
ўзларининг ихтиёридаги кўплаб имкониятлар орқали самарали 
ҳаракатни амалга оширади. 
Лоббистлар сиёсий етакчилар ва манфаат гуруҳлари ўртасидаги 
турли хил келишувларда кўпинча воситачи ролини ўйнайди. Улар 
АҚШда алоҳида катта нуфузга эга бўлиб, асосан саноатчи, савдогар, 
адвокат, молиячи ва бошқаларнинг манфаатларини ифода этадиган 
кўпдан кўп ассоцацияларда мавжуд. Лоббистларга ўхшаш ташкилий 
тузилмалар ГФР ва бошқа мамлакатларда учрайди. Ушбу 
гуруҳларнинг ижтимоий таркиби жуда ҳам турли-туман. Жумладан, 
балоғат-ўсмирлик белгисига кўра (аёллар, ёшлар, нафақахўрлар), 
миллатига кўра (ингушлар, черкеслар, немислар), касбига кўра 
(шахтёрлар, ўқитувчилар, шифокорлар, тадбиркорлар), ҳудудига кўра 
(Узоқ Шарқ, Ғарбий Европа) ва ҳоказо
1
.
Турли ижтимоий-сиёсий мақсад ва манфаатларни плюрализм 
асосида намоён этадиган, шунингдек, бутунлай табиий ҳодиса 
сифатида шаклланадиган манфаат гуруҳлари демократик сиёсий 
тизим учун хизмат қилади. Аммо, турли истак-хоҳишларини 
мажбуран амалга оширишда кўплаб кучли гуруҳлар ичида ягонадир. 
Шу сабабли, жамиятда ҳукмрон бўлган нуфузли алоҳида гуруҳларга 
қарши қонунни ишлаб чиқиш каби бошқа тўсиқларни жорий этиш 
керак. 
Бироқ реал ҳаётда (хусусан, жамиятни ислоҳ қилиш шароитида) 
барчасидан кўра кўпроқ манфаат гуруҳлари устун бўлади. Чунки, 
улар энг кўп ресурсга эга бўлган ёки энг кўп сонли ва яхши 
жипслашган бўлади. Буларга иқтисодий саноат гуруҳлари, нуфузли 
касаба уюшмалари, оммавий ишчилар ҳаракати ва бошқаларни мисол 
қилиб айтиш мумкин. Мисол учун, Россия Федерацияси Давлат 
Думаси қонунчилик органида босим гуруҳлари аҳолининг турли 
қатламлари (ишчилар, ўқитувчилар, фермерлар, тадбиркорлар ва 
бошқалар)нинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қарор қабул 
қилиш учун уни “тезлаштиришга” ҳаракат қилади ва қонун 
1
 Козырев Г.И. Политическая конфликтология: учебное пособие. – М.: Форум, – С. 432.


166 
лойиҳасига тўғри келадиган кўринишдаги ҳал қилиниши лозим 
бўлган жиддий сиёсий масала расмийлаштирилади. Бошқа 
гуруҳлардан фарқли равишда улар “буюртмачилар”га мақбул 
бўлмаган қонунни қабул қилмасликка ҳар қандай усулда турли 
йўллар билан ҳаракат қилади. Франциялик политолог Ж. 
Денкэнанинг фикрига кўра, сиёсий партиялардан фарқли равишда 
босим гуруҳлари сиёсий бўлмаган мақсадларга эга бўлади, бироқ, 
сиёсат билан шуғулланадиганларга таъсир ўтказади. Чунки, сиёсий 
ҳокимият уларга мақсад эмас, восита бўлиб хизмат қилади. Шу билан 
бирга, алоҳида сиёсий аниқ характерга эга. Улар, одатда, аниқ вазифа 
ёки қандайдир қарорга эътиборни йўналтиради.
Дастлаб лоббизм фақат ноқонуний (коррупция, порахўрлик, 
товламачилик ва бошқа) ресурслар орқали ҳокимият вакилларига 
таъсир ўтказувчи сифатида ташкилланган эди. Кейинчалик бир қанча 
мамлакатларда институциялашган лоббизм ва ҳокимиятнинг 
механизм элементлари шаклланди. Мисол учун, Канада мамлакатида 
лоббизм фаолияти қонуний тартибга солинган ва улар сиёсий 
иерархияда алоҳида ўз ўрнига эга. Бошқа кўплаб мамлакатларда, 
масалан, Италия ва Францияда лоббизм ноқонуний фаолият 
ҳисобланиб, таъқиқланган. АҚШда эса уларнинг фаолияти қонун 
билан ҳар томонлама аниқ белгилаб берилган. Россияда бугунги 
кунда давлат органларига муттасил таъсир кўрсатувчи “ёввойи 
лобби” шаклланган. Баъзи ҳолларда давлат органлари, аниқроғи 
“манфаатдор” мансабдорлар уларнинг мақсадларини қўллаб-
қувватлашларини кузатиш ҳам мумкин
1

Ғарбнинг ривожланган мамлакатларида лоббистлар зарур 
ахборотларни тўплашга ва ҳокимият органларини ўзлари мансуб 
бўлган гуруҳлар фойдасига қаратилган қарорлар қабул қилдиришга 
қодир бўлган юқори малакали мутахассислардир. Лоббистлар 
ўзларининг мижозлари учун молиявий фойда ёки бошқа имтиёзларни 
қўлга киритади. Улар тез-тез манфаатли гуруҳлар билан сиёсий 
арбоблар, шу жумладан, қонун чиқарувчилар ва ҳукумат аъзолари 
ўртасидаги турли келишувларда воситачи ролини бажаради ҳамда шу 
билан мамлакатнинг сиёсий йўлини шакллантиришга муҳим таъсир 
ўтказади.
Лоббизм икки хил кўринишда амалга оширилади. Тўғридан-
тўғри усулда амалга оширилганда босим ўтказилиши зарур бўлган 
1
Ғуломова Р. Б. Ўзбекистонда давлат бошқарув соҳасида сиёсий қарорлар қабул қилиш: тажриба ва амалиёт: 
Амалий 
сиёсатшунослик 
магистр 
академик 
даражаси... 
дисс. 
– 
Тошкент, 
2011.
19-26 б. 


167 
объектга шахсий учрашувлар, қариндошлар, дўстлар, таниш-
билишлар ва ҳ.к. орқали таъсир этилса, объектга ташқи (билвосита) 
таъсир ўтказилганда, унда босим ўтказаётган гуруҳ нуқтаи назарини 
акс эттирувчи тасаввурларни ҳосил қилиш орқали амалга оширилади. 
Унинг энг кенг тарқалган усули депутат сайланган округ 
сайловчиларидан келиб тушган хат ва ёзишмалар ёрдамида босим 
ўтказишдир. 
Бугунги кунда лоббизм энг замонавий технологияларга 
асосланади. У тадбирларни компютерлаш, “интернет” орқали 
иттифоқчилар топиш, маълумотлар топиш, электрон почта орқали хат 
юбориш, видео-телефон анжуманларини ўтказиш, сунъий ер 
йўлдошлари орқали дунёнинг турли чеккалари билан алоқа ўрнатиш 
сингари имкониятлардан фойдаланади. Шунингдек, реклама 
услубларидан ҳам кенг кўламда фойдаланади. У барча шаклдаги 
реклама, шу жумладан, тадбирни молиялаш, товарнинг силжиши, 
бозорни 
ўрганиш 
билан 
шуғулланади. 
Босим 
ўтказиш 
технологиясининг муҳим жиҳати жамоатчилик билан алоқалар 
соҳасидир. 
ХХ аср охирига келиб лоббистик кампанияларда қуйидаги 
йўналишлар аниқ намоён бўла бошлади: 
1) оммавий кампаниялар ташкил этиш билан бирга (бу - эски, 
бевосита лоббизм), жамоатчилик билан алоқалар юритиш, ижтимоий 
фикрни реклама ва ҳ.к.лар ёрдамида шакллантириш; 
2) “ҳудудлар” билан ишлашга эътиборнинг кучайганлиги. Аҳоли 
билан ишлаш сиёсатининг бир муҳим қирраси мавжуд: аҳоли ичида 
босим субъектларининг доимий мадад гуруҳлари ва бундай 
гуруҳларни ўқитиш тизими мавжудлиги (хат ёзиш қоидалари, 
қонуншунослар билан мулоқотнинг психологик ва ахлоқий 
қоидалари ва ҳ.к.)
1

Турли сиёсий тизимлар ўртасида қарама-қаршиликлар жуда 
кучайган даврларда лоббизм муносабатга киришади. Бир томондан, 
лоббизмга ижобий ҳодиса сифатида қаралади. У сиёсий тизим 
имкониятларини кенгайтириш, турли сиёсий мақсад ва манфаатларни 
умумий келишувга эришишга қаратилган усулларни ошириш ҳамда 
сиёсий жараёнларни фаоллаштиришда асосий ҳаракатлантирувчи 
бўғин вазифасини ўтайди. Бироқ, бошқа томондан қараганда, 
лоббизм сиёсий гуруҳларни аниқлашда сиёсатнинг нотўғри, ноинсоф, 
1
Юсупова Г.Х., Жабборов Х.Ж., Қосимова Х.Х. Сиёсат назарияси. – Т.: ЎзМУ, 2003. 


168 
виждонсиз каби ресурслардан ҳам фойдаланади. Мамлакатда давлат 
органлари фаолияти учун самарали назорат механизмлари 
яратилмаганлиги ёхуд етарли эмаслиги мана шундай алоҳида катта 
хавфларни юзага келишига сабаб бўлади.
Лоббизм кўплаб хилма хил туркумларга эга. Мисол учун, 
“муаммони ҳал этувчи” соҳа маъмурларига қонунчилик, ижрочилик 
ва суд ҳокимияти лоббистларини киритиш мумкин. Лоббизм 
субъектларининг манфаатларига кўра ҳуқуқ, иқтисод, сиёсий ва 
бошқа турларига ажратиш мумкин. Давлат тузилмаларига таъсир 
этиш методларига кўра лоббизм тўғридан-тўғри, билвосита ва ички 
шаклларига ҳам ажратилади. 
“Керакли” қарор қабул қилиш мақсадида давлат органларида 
босим гуруҳлари тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш таклифини илгари 
суради. Билвосита лоббизмда ташкилий тузилмалар (митинг, 
манифест, ОАВларида муаммоларнинг “муҳокамаси” ва бошқалар) ва 
тегишли органларга таъсир кўрсатиш мақсадида жамоатчилик 
фикрини ривожлантириш амалдаги восита бўлиб хизмат қилади. 
Ички лоббизмда босим гуруҳлари тегишли органларнинг ичида ҳар 
қандай фаолият кўрсатади. Ёпиқ (нолегал) ва очиқ (легал) лоббизмни 
ўзаро 
фарқлари 
мавжуд 
қонунлар 
ва 
технологиялардан 
фойдаланишига боғлиқ. 
Сиёсий тизимларнинг туркумларига кўра, лоббизм плюралистик 
ҳамда корпоратив турларга ажратилади:

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling