Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


 Сиёсий қарорлар қабул қилишда сиёсий партияларнинг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

3.3. Сиёсий қарорлар қабул қилишда сиёсий партияларнинг 
жамоат ташкилоти сифатидаги иштироки 
Сиёсий қарорлар субъектлар томонидан қабул қилинишига кўра 
турли даража ва кўламга эга. Мамлакат олий бошқарув органи яъни, 
ижроия ҳокимияти томонидан қабул қилинувчи қарорлар нафақат 
сиёсий, балки бошқарув қарорларнинг ҳам хусусиятларини ўзида акс 
эттиради. Олий вакиллик органи (федерал-координацион Кенгаш) 
томонидан қабул қилинган қарорларнинг асосий қисмини сиёсий 
қарорлар деб ҳисоблашимиз мумкин. Давлат тузилмасидаги каби 
фуқаролик тузилмаларида ҳам ижтимоий сиёсат ривожланишининг 
бутун жараёнида ва барча босқичларида турли қарорлар қабул 
қилинади. “Сиёсий партиялар қарор қабул қилувчи жамоат 
ташкилоти кўринишидаги фуқаролик тузилмаларидир”
2
.
Сиёсий партия бу расман институтлашган ва давлат ҳокимияти 
ҳамда бошқарув тизими устидан назорат қилиш учун ўз 
номзодларини давлат органларига ўтказа олишга имкониятига эга 
бўлган функционал ихтисослашган сиёсий ташкилот ҳисобланади. 
Қисқача айтганда, у жамоатчилик ва ҳукумат ўртасидаги 
1
Кучли парламент ва жамоатчилик назорати – демократиянинг муҳим шарти. 2013 йил 9 май. 
// www.uza.uz. 
2
Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: сиёсий партиялар, мафкуралар ва маданиятлар. – Т.: Шарқ, 1998. 30-38 б. 


154 
муносабатларни боғлаб турувчи оралиқ бўғин. Шу билан улар 
жамиятнинг яхлитлиги ва бир бутунлигини таъминлайди. 
Демократик мамлакатларда сиёсий партиялар сиёсий жараёнларнинг 
фаол иштирокчиси сифатида давлат органларининг шаклланиши ва 
сиёсий қарорларнинг қабул қилинишида муҳим ҳисобланади. 
Сиёсий 
партия 
қарорлар 
қабул 
қилувчи, 
аъзолари 
манфаатларини ифода этган ҳолда ҳокимиятга интилувчи жамоат 
ташкилотларининг сиёсийлашган кўринишидир. Чунки, сиёсий 
қарорлар туркумларини амалга оширишда уларни тизимли белгилари 
бўйича ажратилганда, сиёсий партия сиёсий қарорлар қабул қилувчи 
субъект сифатида кўринади. Улар томонидан қабул қилинган 
қарорлар жамият гуруҳ манфаатларини ифода этиш шакли сифатида 
намоён бўлади. Ва, албатта, ўз электорати манфаатидан келиб чиққан 
ҳолда қарорлар қабул қилади. Ушбу қарорлар асосан сиёсий 
партияларнинг олий органи (съезд, қурултой) томонидан ишлаб 
чиқилади. Тўғри, сиёсий қарорлар фақатгина партияларнинг олий 
органи томонидан эмас, балки унинг маҳаллий органлари томонидан 
ҳам қабул қилиниши мумкин. Уларнинг асосий қисмини бошқарув 
қарорлари ташкил этади. Буни биз қуйидагича изоҳлашимиз мумкин. 
Сиёсий қарорларни қабул қилишда манфаатлар бирлашув қамровига 
кўра марказий ва ҳудудий қарорларга бўлинади
1
. Демак, қарор қабул 
қилувчи ҳар бир субъект ўз ҳудуди доирасидан келиб чиққан ҳолда
унга берилган ваколатлар орқали фаолият юритади.
Сиёсий партиялар томонидан қабул қилинган қарорларни 
гуруҳлар ва алоҳида ҳолатларга тааллуқли бўлган сиёсий қарорлар 
туркумига киритиш мумкин. Чунки, улар турли қатлам ва гуруҳлар 
хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда, жамоатчилик асосида 
фаолият юритади. Шунингдек, сиёсий партиялар мамлакатда амалга 
оширилаётган сиёсий ўзгаришлар, ижтимоий ривожланиш ва 
тараққиёт жараёнларига дахлдор бўлган қарорларни ишлаб чиқиш, 
қабул қилиш ва тадбиқ этишда халқнинг фаол иштирок этишини 
таъминланишида муҳим рол ўйнайди. Ўз навбатида фуқароларнинг 
сиёсий партияларга уюшиши, унинг ҳаракатларида иштирок этиши, 
ариза ва шикоят, таклифлар билан мурожаат қилиши партиянинг 
қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсир кўрсатади. Мисол учун, 
фуқаролар ўз сиёсий партиясининг парламентдаги фракция 
депутатлари орқали қабул қилинишига эришган нодавлат нотижорат 
1
Клементевич Т. Процесс принятия политических решений // Элементы теории политики. Р-Д.,1991. – С. 385-
389. 


155 
ташкилотлари фаолияти кафолат-ларига оид қонунлар (сиёсий 
қарорлар)ни келтиришимиз мумкин. Бу ҳар доим ҳам сиёсий 
партиялар фақатгина сиёсий қарорлар қабул қилади дегани эмас. 
Чунки, барча қабул қилинган қарорлар сиёсий тусга эга 
бўлавермайди. Сиёсий партиялар ўзининг ички бошқарувига, 
ташкилий-тузилмавий масалаларига оид қарорлар ҳам қабул қилади. 
Бундай қарорлар бошқарув қарорлари ҳисобланади. Бошқарув қарори 
сиёсий ташкилотдаги бошқариладиган объектга ўзига хос бошқарув 
таъсир воситаси каби кўринади ва шу тариқа унинг ҳолатидаги 
ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни 
белгилайди. Сиёсий партиялар Марказий аппаратининг “Ҳудудлар 
бўйича масъул ташкилотчилари гуруҳи таркибига ўзгартириш 
киритиш тўғрисида”ги фармойиши ушбу бошқарув қарорига мисол 
бўла олади. 
Сиёсий партиялар шунингдек, ташкилот фаолияти билан боғлиқ 
технологик, бошқарув, сиёсий, ишлаб чиқариш характеридаги турли 
функционал қарорларни ҳам (кадрлар бўйича, молиявий, мазмуний) 
қабул қилади. 
Партияларда сиёсий қарор қабул қилиш усуллари ҳам турли хил 
бўлади. Буни биз Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий партиялар фаолияти 
мисолида кўриб ўтишимиз мумкин. Ҳозирги кунда партия ҳар бир 
органининг қарори унинг мажлисида ушбу орган вакилларининг 
ярмидан кўп қисми иштирок этса қонуний кучга эга бўлади. 
Мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг барчасида қарорлар очиқ 
овоз бериш йўли билан, овозларнинг кўпчилигини олиш орқали қабул 
қилинади. Демак, сиёсий қарорлар партия аъзоларининг кўпчилик 
овози асосида қабул қилинар экан. Лекин, партия фаолиятининг 
тугатилиши, унинг устави ва дастурини қабул қилиш, уларга 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорлар партия 
жамоавий олий органи (Съезд, Қурултой, Конференция)да иштирок 
этаётган делегатларнинг учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги 
ижобий овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бу ерда 
сиёсий қарорлар кўпчилик овоз бериш усулида эмас, балки малакавий 
кўпчилик усули асосида қабул қилинишини кўришимиз мумкин. 
Сиёсий партиялар ўз ташқи функцияларини амалга ошириш ва 
қабул қилинган сиёсий қарорлар таъминланишининг асосий усули, бу 
сайловлар кампанияси даврида ҳокимият органларига сайланишлари 


156 
учун ўз номзодларини кўрсатишдир
1
. Ўз номзодларининг 
сайланишларига эришиш учун партия аҳоли орасида кенг тарғибот-
ташвиқот ишларини йўлга қўйиши лозим. Чунки, партия ўз 
номзодлари орқали ҳокимиятни шакллантиришда асосий бўғинни қай 
даражада ташкил этса, шу даражада давлат бошқарувига оид сиёсий 
қарорлар қабул қилишга эриша олади ёки ҳеч бўлмаганда сайлаб 
қўйиладиган давлат органларида ўз вакиллари орқали тегишли 
сиёсий қарорларни тайёрлашда иштирок этиш имкониятини қўлга 
киритади. Қонун чиқарувчи органларга ўз номзодларининг кўп 
сайланишига эришган партия бошқарув органларининг раҳбарлик 
лавозимларига номзодлар тайёрлаш ва кўрсатиш имкониятига ҳам эга 
бўлади. Партия, энг аввало, ўзининг депутатлари, шунингдек, 
бошқарув органларидаги мансабдор вакиллари воситасида сиёсий 
қарорлар қабул қилиш жараёни ва уни назорат қилишда иштирок 
этиш учун легитим асосга эга бўлади. Шундай экан партия аъзолари, 
электорати ҳамда фуқароларнинг сиёсий-ижтимоий жараёнларда 
фаоллигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. 
Назарияга кўра, сиёсий қарорлар қабул қилишнинг учта қоидаси 
мавжуд бўлиб, булар:
1) ваколатларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши;
2) бошқарувнинг алоҳида тармоқлари ўртасида ваколатлар 
тақсимланиши; 
3) ҳукумат ҳокимиятининг чекланиши
2
ҳисобланади.
Сиёсий партиялар ушбу қоидаларнинг барчасидан тўлақонли 
фойдаланиши мумкин. Унинг қай даражада фойдалана олиши эса 
давлат сиёсий режимига боғлиқ. Сиёсий партия сиёсий қарор қабул 
қилишда ҳудуд ва тармоқлар бўйича ваколатларининг тақсимланиши 
билан бир қаторда амалдаги ҳукумат сиёсатига нисбатан ҳам 
танқидий баҳо бера оладиган, муқобил дастурлар ва ғояларни илгари 
сура олиш каби хусусиятларни ўзида мужассам этиши керак.
Сиёсий қарорлар қабул қилишнинг ўзига хос технологияси 
мавжуд бўлиб, аввало, муаммони ўрганиш ва ушбу тегишли масала 
юзасидан ахборот ҳамда керакли зарур маълумотлар тўпланади. Сўнг 
маълумотлар таҳлили ўтказилиб, қарор қабул қилиш учун тайёр 
ҳолатга келтирилади. Келтириб ўтилган жараёнлар қарорлар қабул 
қилишнинг дастлабки босқичларидир. Қабул қилинган қарорларнинг 
1
Латфуллин Г. Р., Новичков Н. В. Политическая организация: Учебное пособие. – Спб.: Питер, 2007. – С. 214-
22. 
2
Лобанов В. В. Государственное управление и общественная политика: Учебное пособие. – Спб.: Питер, 2004. 
– С. 144-160. 


157 
нечоғли самарадорлиги эса уни қабул қилишда қандай услубни 
танланиши 
ва 
ҳар 
томонлама 
баҳолаши 
билан 
боғлиқ. 
Мамлакатимиздаги сиёсий партиялар меъёрий ёндашув ҳамда 
ратционал-кенг қамровли ёки “илдизли” метод асосида қарорлар 
қабул қиладилар. Албатта, бу услуб мақсадга эришишнинг барча 
кўринишлари, уларнинг зарурлиги нуқтаи-назардан ажратиб олиш, 
охирида маълум бир мақсадга эришиш йўлларининг энг юқори 
даражада маъқулини танлаб олиниши каби ижобий хусусиятларига 
эга. Лекин, бу услуб асосида сиёсий қарорлар қабул қилиш 
мураккаброқ бўлади. Негаки, атроф-муҳит тўғрисида ахборот йиғиш 
катта ресурсларни ҳамда қарор қабул қилувчи субъект – сиёсий 
партияларнинг холисона ва оғишмаслигини талаб қилади. 
Биз мамлакатимиздаги сиёсий партия (субъект)лар сиёсий 
қарорлар қабул қилаётганида кенг (катта-катта) имкониятлар эмас, 
уларнинг тажрибаси асосида ҳаётий (реал) омилларни инобатга олган 
ҳолда қарорлар қабул қилишини таклиф этган бўлардик. Бунда улар 
қуйидагиларга аҳамият беришлари лозим деб ҳисоблаймиз: 

кичик аниқ қадамлар қўйилган мақсадга эришишга 
йўналганлигига эътибор қаратиш; 
- ҳозирги аниқ вақтда ресурслар чегараланганлигини инобатга 
олиш; 
- бошқа яқин вариантлар билан қиёслаш орқали бир хиллик 
асосида эмас, балки сиёсат асосида узлуксиз равишда ўзгариб 
боришини ҳисобга олиш; 
- ҳаётда максимал натижа (шов-шувлар, катта мақсадлар)га 
эришиш эмас, балки аниқ, мавжуд натижа олишга йўналган 
бўлишлиги лозим. 
Шу билан бир қаторда ушбу “шохлар” методи асосида сиёсий 
қарорлар қабул қилинаётганда плюрализм концепциясига ҳам 
асосланиш керак.
Бу услубнинг энг қулай жиҳати сиёсатга эволюцион йўл билан 
ўзгаришлар киритишга йўл очиб бера олишидир. Шу билан бирга 
сиёсий партиялар билан халқ ўртасидаги ўзаро бир-бирига бўлган 
ишончни кучайиши ва ҳар икки томоннинг сиёсий жараёнларда фаол 
иштирок этишини таъминлайди.
Бугунги кундаги мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий 
партияларнинг ҳолати ва уларнинг олдида турган устувор вазифалар 
ҳақида сўз юритар эканмиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий 
Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик 


158 
ҳаракати вакиллари билан 2017 йил 12 июльдаги видеоселектор 
йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига 
айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси 
бўлиши керак” номли маърузасида атрофлича ёритиб берилди. 
Маърузада сиёсий партиялар фаолиятидаги айрим муаммо ва 
камчиликлар ҳақида сўз юритилиб, қуйидагилар таъкидланди:

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling