Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий муҳим


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

 
3.2. Фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий муҳим 
қарорлар қабул қилиш тизимидаги роли 
 
Фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий жиҳатдан 
муҳим қарорларни қабул қилиш тизимидаги ролини кучайтириш 
долзарб умумназарий муаммоларидан биридир. Ушбу муаммо 2004-
2012 йилларда “Фуқаролик жамияти – Гражданское общество – Civil 
society” 
журнали 
саҳифаларида 
(шу 
жумладан
тарихий
2

1
Мисол учун қаранг: Артемов Г.П. Политическая социология: Учебное пособие. – М.: Логос, 2002. – С. 215. 
2
Аминов Ф., Жўрақулов Ф. Кенг жамоатчилик иштирокидаги чинакам халқ назорати. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида 
жамоатчилик масалалари // Фуқаролик жамияти – Гражданское общество – Civil society, 2012. –№ 3. 4-6-бб. 


150 
структуравий
1

жамоатчилик 
назорати, 
истеъмолчиларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
2
, оммавий ахборот воситаларининг 
фаолияти
3

қонунларнинг 
жамоатчилик 
экспертизаси
4
контекстларида) кенг ёритилган. 
Маълумки, 
мамлакатимизда 
фуқаролик 
жамияти 
институтларининг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш 
дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни, 
шунингдек, 
фуқароларнинг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган 
бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдаги 
иштирокини самарали таъминлашга қаратилгани учун мустаҳкам 
ҳуқуқий базаси яратилган. “Фуқаролик жамияти институтлари, 
нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг норматив-
ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш қонунчилик фаолиятининг 
муҳим йўналиши бўлиши зарур, дейди биринчи Президентимиз,  
токи бу институт ва ташкилотлар қарорлар қабул қилиш, ўзлари 
мансуб 
бўлган 
ижтимоий-қатлам 
ва 
тузилмаларнинг 
манфаатларини ҳимоя қилиш тизимида муносиб ўрин эгаллай 
олсин”
5

Стратегик аҳамиятга молик масалалар, муҳим иқтисодий ва 
хўжалик масалалари бўйича, пул ва валюта муомаласи бўйича 
қарорлар қабул қилиш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг 
ҳуқуқий 
шарт-шароитларини 
яратиш, 
экология 
масалалари, 
умумреспублика транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини 
ривожлантириш, янги тармоқларни вужудга келтирадиган ишлаб 
чиқаришни барпо этиш масалалари давлат миқёсида ҳал этилиши 
лозим
6
.
1
Ризаев А. Общественность как активный субъект процессов принятия важнейших государственых решений. К 
постановке некоторых проблем // Фуқаролик жамияти – Гражданское общество – Civil society, 2013. – №1, С. 
64-66. 
2
Мақсудов Ж., Шомансурова Н. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини 
кенгайтиришнинг асосий омиллари // Фуқаролик жамияти – Гражданское общество – Civil society, 2010. –№ 3,
22-26-бб. 
3
Машкуров Ў., Абдураҳмонов У. Туман газетасининг жамоатчи мухбири // Фуқаролик жамияти – Гражданское 
общество – Civil society, 2009. –№1. 33-35-бб. 
4
Муҳамедов Ў., Сайдуллаев Ш. Катта ижтимоий аҳамиятга молик қонун лойиҳаларини жамоатчилик 
экспертизасидан ўтказишнинг асосий хусусиятлари // Фуқаролик жамияти – Гражданское общество – Civil 
society, 2012. –№3, 26-28-бб. 
5
Каримов И. А. Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор 
мақсадимиздир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма 
мажлисидаги маърузаси. 2010. 27 январь // www.press-service.uz. 
6
Каримов И. А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясидаги маъруза. 1999. 14 апрель // www.press-service.uz. 


151 
Биринчи Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бошқарувини янгилаш ва 
янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда 
сиёсий 
партияларнинг 
ролини 
кучайтириш 
тўғрисида”ги 
Конституциявий қонуни кўппартиявийлик тизимининг ривожланиши 
ва мустаҳкамланишига, Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар 
ролининг кучайишига ва улар томонидан қарорлар қабул қилинишига 
катта таъсир кўрсатди
1

Қарорларни 
қабул 
қилишга 
фуқаролик 
жамияти 
институтларининг вакилларини жалб этиш мақсадида давлат 
бошқаруви органлари ҳузурида махсус тузилмалар тузилмоқда. Ушбу 
тузилмалар фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ягона стратегиясини 
ҳамда бу стратегияни рўёбга чиқаришнинг амалий чора-
тадбирларини ишлаб чиқади, ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини 
такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тайёрлайди, мамлакатда 
ўзгаришларнинг аниқ моделлари ва дастурларини ишлаб чиқади.
Маҳалла давлат бошқарув тизимини ривожлантириш, аҳолининг 
долзарб муаммоларини ҳал этишда алоҳида ўрин тутади. Бу давлат ва 
ҳудудий дастурларни самарали амалга оширишга шароит 
туғдирмоқда, фуқароларнинг қарор қабул қилиш жараёнида иштирок 
этиши 
учун 
имконият 
яратмоқда. 
Маҳалла 
институтини 
ривожлантириш ва унинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш 
борасидаги саъй-ҳаракатлар аҳоли манфаатларига хизмат қилади
2

Тузилишига кўра ихчам, қарорлар қабул қилишда тезкор ва 
ҳаракатчан, янги-тартиб қоидаларни қисқа муддатда ўзлаштирадиган 
нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ўзгаришларга анча тез 
мослашади. Ҳудудий ННТлари қарорлар қабул қилишда, биринчи 
навбатда, умумдавлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз ҳудуд 
ва минтақалари манфаатлари нуқтаи назаридан кўриб чиқишлари 
тўлиқ қонуний асосга эгадир. 
Фуқаролик жамияти институтларининг қарорларни ишлаб 
чиқиш ҳамда амалга оширишда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳим рол ўйнамоқда. Ижтимоий 
шериклик давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг 
бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий 
1
Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон. 2010. 31 август //w.w.w.uza.uz. 
2
Маҳалла – ёшларни тарбиялаш маркази ва миллий демократия мактаби. 2014. 26 май // www.uza.uz. 


152 
дастурларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг 
ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа 
қарорларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш борасидаги 
ҳамкорлигидир. Ижтимоий шериклик қонунига бўйсуниш, тенг 
ҳуқуқлилик, очиқлик ва шаффофлик, ҳаммабоплик, мустақиллик, 
холислик, ўзаро ҳурмат, манфаатларнинг инобатга олиниши ва 
масъулият ҳамда мажбуриятлар қабул қилишнинг ихтиёрийлиги каби 
тамойиллар асосида олиб борилади. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
Жамоатчилик 
назорати 
тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро 
этилиши устидан жамоатчилик, фуқаролик институтларининг 
назоратини амалга оширишнинг тизимли ва самарали ҳуқуқий 
механизмини яратишга хизмат қилади. Қонун давлат ва жамият 
ўртасидаги 
муносабатларни 
мустаҳкамлаш, 
фуқароларнинг 
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қарорлар 
қабул қилишдаги иштирокини, давлат органлари фаолиятининг 
ошкоралигини таъминлаш, белгиланган вазифалар ижроси бўйича 
уларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади
1

Маълумки, Ўзбекистон ахборот-коммуникация технология-
ларини ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришмоқда. Барча 
давлат органлари “электрон ҳукумат”ни жорий этиш муҳимлигини 
эътироф этаётгани катта ютуқдир. Давлат хизматларини онлайн 
режимига ўтказиш фуқароларнинг ушбу хизматдан фойдаланишини 
енгиллаштириш билан бирга, вақт ва маблағни тежаш имконини 
беради. Маъмурий нуқтаи назардан эса “электрон ҳукумат” қарор 
қабул қилиш жараёнини тезлаштириб, давлат аппарати фаолиятининг 
самарадорлигини оширади
2

Мамлакатимизда 
фуқаролик 
жамияти 
институтларининг 
қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдаги иштирокини 
ошириш 
учун 
нима 
қилишимиз, 
диққат-эътиборимиз, 
имкониятларимизни нималарга қаратишимиз керак? 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, энг аввало, фуқаролик 
институтларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонун асосида 
яшашини таъминлашимиз зарур. Иккинчидан, мазкур институтлар 
фаоллигини замон талаблари даражасига кўтариш лозим. Учинчидан, 
сиёсий маданиятни юксалтириш керак. Тўртинчидан, фуқаролик 
1
Мамлакатимизни демократик ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари такомиллашмоқда. 2013. 25 февраль // 
www.uza.uz. 
2
Электрон ҳукумат: очиқ-ошкоралик ва ишончлилик. 2013. 16 сентябрь // www.uza.uz. 


153 
институтларини ривожлантиришдан мақсад – жамият аъзоларининг 
манфаатлари мувозанатини таъминлаш ва ҳимоя қилиш; сиёсий ва 
ижтимоий соҳада эса давлат тизимларига муқобил куч сифатида улар 
адолат тарозисини ҳаётда ҳукмрон қилишга ҳисса қўшишлари лозим.
Франция Иқтисодий, ижтимоий ва экологик кенгаши маҳкамаси 
директори Кристиан Ле Ру шундай дейди: “Менимча, демократияни 
ривожлантириш бир қанча таркибий жиҳатларни ўз ичига олади. 
Масалан, бу қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда аҳоли 
манфаатларини эътиборга олиш, ушбу жараёнда фуқаролик 
жамиятининг иштирок этиши ва сўнгра парламент томонидан 
қонунларнинг қабул қилиниши ҳамда уларнинг амалда тўлиқ ҳаётга 
татбиқ этилишини таъминлашдан иборат. Мамлакатингизда ушбу 
омиллар амалда қўлланилмоқда. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг 
ҳақиқий демократия сари интилаётганидан далолат беради”
1

Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик жамияти институтлари 
ислоҳотлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда изчиллик ва 
масъулият, донолик ва сабр-бардош билан ёндашиши керак. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling