Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Биринчидан, халқ депутатлари Кенгашининг ҳар бир қарори 
асосланган бўлиши лозим, яъни ишонарли ва етарли маълумотларга 
эга бўлиши керак. 
Иккинчидан, Кенгашнинг қабул қиладиган ҳар бир қарори кенг 
маънода тежамкор бўлиши шарт. Биринчи навбатда, у ҳақиқатан ҳам 
зарур бўлиб қолганда чиқарилиши керак. “Палапартиш таклифларни 
бериш ва шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилиш керак 
эмас”
1
. Юқори турувчи органларнинг қарорларини ёки ўзини Кенгаш 
ва ҳокимнинг олдин қабул қилган қарорларини қайтарувчи, 
такрорловчи қарорлар қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас. 
Қарорларнинг кўплиги, агарда улар бир-бирини қайтарса, қарор 
билан унинг ижроси ўртасида қарама-қаршиликлар келтириб 
чиқаради, 
ижронинг 
аҳамиятини 
камайтиради 
ва 
уни 
қийинлаштиради. У ёки бу масалани ҳал қилиш йўллари мавжуд 
бўлса, энг кам маблағ сарф қилишни, кам куч сарф қилишни талаб 
қиладиган йўл танлаб олиниши лозим. Тежамкорлик ҳал қилинаётган 
масалага ҳар томонлама ёндашиш, ҳозирги замон фани ва илғор 
тажриба ютуқларидан фойдаланиш билан таъминланади. 
Учинчидан, қарор қонуний бўлиши керак, яъни у тегишли орган 
томонидан ваколати доирасида қабул қилинганлигини билдиради ва у 
ёки бу масаланинг қонун йўл қўйган воситалар билан ҳал 
қилинишини кўзда тутади. Бу, шунингдек, ҳужжат шаклининг ўзини, 
уни қабул қилиш жараёнининг қонунчилик талабларига мос 
бўлишини билдиради. 
Тўртинчидан, 
халқ 
депутатлари 
Кенгашлари 
қарор 
лойиҳаларини тайёрлашни яхшилаш мақсадида иш олиб бориш 
ҳақидаги йўриқномаларда ва бошқа ҳужжатларда, қарорларни 
тайёрлашда мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширувчи махсус 
чора-тадбирларни белгилаш лозим. 
Хўжалик ва ижтимоий қурилиш масалалари бўйича қарорларни 
ижро қилиш катта тайёргарлик ишларини талаб қилади. 
Ҳокимликлар, доимий комиссиялар ижрони ташкил қилиш 
1
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб ва интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар 
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: Ўзбекистон, 2017. 22 -б. 


132 
тадбирлари режасини тузадилар, вазифаларни белгилайдилар ҳамда у 
ёки бу ишни бажаришнинг муддатларини белгилайдилар. Бўлим, 
бошқарма ва хўжалик раҳбарларининг йиғилишлари ташкил этилади. 
Агарда қарорнинг ижросига кенг меҳнаткашлар оммасини жалб 
қилиш лозим бўлса, вазиятга қараб фуқароларнинг мажлислари ҳам 
ўтказилиши мумкин. 
Қарорни ижро қилиш учун кўп ҳолларда ҳокимнинг ўз вақтида 
берган фармойиши зарур бўлади. Мансабдор шахслар томонидан 
зарур моддий- техника ва молиявий маблағларнинг кечиктирмасдан 
ажратилиши жуда муҳимдир. Бу эса унинг самарадорлигини 
оширишдаги асосий механизмлардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Жамоатчиликни, меҳнаткашларни қарорни ижросига жалб қилиш 
Кенгашнинг бош вазифаларидан бири ҳисобланади. Аввало, 
маҳаллий шароит билан, тадбирларнинг хусусияти билан танишиб, 
сўнг меҳнаткашларни у ёки бу тадбирларни амалга оширишга жалб 
қилиниши лозим. Жамоатчиликни қарорларни ижро қилишга жалб 
этишда доимий комиссиялар, касаба уюшмалари, депутатлар 
фаолияти каби ҳар хил шакл ва услублар қўлланилади. 
Кенгашлар ва ҳокимларнинг барча органлари қўллаётган 
назоратнинг амалий воситаси жойлардаги ишнинг аҳволини 
текшириш ва ўрганиш, текширилаётган корхона ва ташкилотларга 
амалий ёрдам бериш билан қўшиб олиб боришдир. Комплекс 
текширишда бир ёки бир неча корхона, ташкилот, муассаса ёхуд 
ҳокимлик аппаратининг бўлим бошқармалари иши текширилганда 
ҳар томонлама ўрганиб чиқилади. Тематик текшириш ёки 
ўрганишлар маълум бир масалани ўрганишга қаратилган бўлади.
Кенгашнинг ёки ҳокимликнинг маълум тармоқдаги иши 
ўрганилаётганда, 
масалан, 
савдо 
ва 
умумий 
овқатланиш, 
мактабларнинг ўқув йилига тайёргарлиги, одат бўйича, шу соҳадаги 
ҳамма корхона, муассасаларнинг иши текширилади. Шундай йўл 
билан фақат корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иши билангина 
танишиб қолмасдан, балки уларга тегишли Кенгаш ва ҳокимлик, 
шунингдек, бўлим ва бошқармаларнинг раҳбарлик қилиш сифати 
билан ҳам танишиш учун кенг имконият яратилади. 
Маълумки, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга 
биноан Кенгашларнинг сессияда қарорлар ижросининг бориши 
ҳақида, депутатларнинг сессияларда айтган танқидий фикр ва 


133 
мулоҳазаларини ҳисобга олиш ҳақида мунтазам хабардор қилиб 
бориши белгиланган. Шу боисдан ҳозирги шароитда қарорларнинг 
ижроси бўйича депутатларнинг назоратини ўрнатиш шакллари 
ривожлантирилмоқда. Қарорларнинг ижроси устидан назоратнинг 
тўғри йўлга қўйилиши қарорлар ижро қилинганлигини ҳокимлик 
аппаратида, унинг бўлим ва бошқармаларида, доимий комиссиялар 
томонидан аниқ ҳисобга олиниши ёрдам беради. Шу мақсадда 
ҳокимият девонида махсус журнал юритилади. Унда Кенгаш қарори, 
ҳокимнинг қарор ва фармойиши, ҳужжатнинг тартиб рақами, қабул 
қилинган вақти, номи ва юборилган картотека бўлиб, унда 
қарорларнинг амалга оширилиши ҳам қайд қилиб борилади. Қарор 
ижро қилиниб бўлингач, унинг ижрочиси ким эканлиги шу соҳага 
раҳбарлик қилувчи ҳокимият аппарати раҳбарларининг кўрсатмаси 
билан назоратдан олинади ва шу ҳақда карточкага қайд қилинади. Бу 
эса қарорлар ижросини формал жиҳатдан назоратга олишга қулай 
имкон беради. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида ижрони 
текшириш, одатда, умумий бўлим, ташкилий-инструкторлик 
бўлимларининг инструкторлари, раис ёрдамчилари томонидан 
ҳисобга олинади. Лекин, ижрони амалга ошириш бўйича умумий 
раҳбарликни ҳоким, унинг ўринбосарлари, котиб амалга оширади. 
Бўлим ва бошқармаларда ижрони назорат қилиш бўйича 
ҳужжатларни олиб бориш бир инструкторга топширилади. Доимий 
комиссияларда ҳам шунга ўхшаш ҳужжатларни олиб бориш мақсадга 
мувофиқдир. 
Қарорларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг қатъий ва 
изчил ижро этилишига бевосита боғлиқ. Қабул қилинаётган 
қарорларининг ижросини ташкил этиш ва уни назоратга олиш 
тизимини 
янада 
такомиллаштиришга 
қаратилган 
қуйидаги 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling